30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 05:27
Жамият 👁 456

Амударё туманида Ички ишлар органлари ходимлари куни кенг нишонланди

Амударё туманида Ички ишлар органлари ходимлари куни кенг нишонланди

Ҳар бир давлат ва жамиятнинг барқарорлиги ҳамда тараққий этиши кўп жиҳатдан тинчлик ва осойишталикка боғлиқ. Тинчлик жамият аъзоларининг хавфсизлиги, ишончли келажак ва барқарорлик учун асосий омилдир. Жамиятда осойишталик таъминланган ҳолда, ҳар бир шахс ўз истеъдодларини намоён қилишга, тадбиркорлар ишлаб чиқариш фаолиятини юритишга ва ёшлар таълим олишга шижоат билан киришадилар. Бу эса ўз навбатида мамлакат иқтисодиёти ва умумий ривожланишининг асосини ташкил этади.

Ўзбекистонда ҳам тинчлик ва осойишталикни таъминлаш давлат сиёсатининг энг асосий мақсади ва вазифасидир. Ички ишлар органлари тинчлик ва осойишталикни сақлашда муҳим ўрин тутадиган институтлардан бири ҳисобланади. Соҳа ходимларининг асосий вазифаси жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилишдан иборат. Улар нафақат жиноятларни очиш ва тергов қилиш, балки жамиятда тинчлик ва осойишталикни сақлаш учун жамоатчилик билан ҳамкорлик қилиш, профилактика ишларини амалга оширишда ҳам фаол иштирок этади.

Тинчлигимиз посбонларининг сермашаққат меҳнатларини эътироф этиш мақсадида 2007 йилдан буён ҳар йили 25 октябрь мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни сифатида нишонлаб келинади.

Амударё тумани Ички ишлар бўлими ходимлари бу йилги касб байрамларини ҳам меҳнатдаги ютуқлари ва муваффақиятлар билан кенг нишонлашди. Сана муносабати билан Манғит шаҳридаги “Diamond” ресторанида байрам дастурхони ёзилиб, тинчлик посбонларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.

Тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов, секторлар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари, туман Ички ишлар бўлими шахсий таркиби, соҳа фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари ишитрок этдилар.

Тадбирда сўз олганлар таъкидлаганларидек, Амударё тумани Ички ишлар бўлими ходимлари фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва терроризмга, одам савдосига қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг сабабларини ва содир этилишига имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш борасида самарали ишларни амалга ошириб келмоқдалар.

Ички ишлар бўлими таркибидаги жиноят қидирув, тергов, йўл ҳаракати хавфсизлиги, жамоат тартибини сақлаш, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш ва бошқа бўлинмалар ходимлари ўз хизмат вазифаларини аъло даражада бажариб, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш йўлида фидойилик билан хизмат қилиб келмоқдалар.

Туманнинг 2-секторига Ички ишлар бўлими бошлиғи раҳбарлик қилиб, халқ билан тизимли, манзилли мулоқотни ўрнатиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, аҳолининг муаммоларини ҳал этишга ҳар томонлама кўмаклашиш борасида ҳам ташаббускорлик билан фаолият кўрсатиб келмоқда.

Тадбир давомида соҳа фахрийлари ва фаол ходимлар сўзга чиқиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда ички ишлар тизимида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилганини, ислоҳотлар натижасида ички ишлар органлари халқчил тузилмага айланганини қайд этиб ўтдилар. Юртимизда жамоатчилик билан яқин ҳамкорликда ишлаш, фуқаролар билан очиқ мулоқот ўрнатиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва ўз вақтида ечим топишга эътибор қаратилаётгани, шу мақсадда аҳоли билан учрашувлар, профилактик тадбирлар ўтказилаётгани ва бу жараён ўзининг ижобий натижаларини бераётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Тадбир давомида ўз хизмат вазифаларини бажаришда бошқаларга ўрнак ва намуна бўлган туман Ички ишлар бўлимининг бир гуруҳ ходимларига ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди.

Байрам тадбири туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан куйланган қўшиқлар ва ижро этилган рақслар билан янада файзли ўтди.

Чиндан ҳам, давлат ва жамият ривожида тинчлик ва осойишталик ўта муҳим аҳамиятга эга. Ички ишлар органлари ходимлари эса халқимизнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлашда самарали фаолият кўрсатмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, биз ҳам таҳририятимиз номидан тинчлигимиз посбонларини касб байрамлари билан муборакбод этиб, шарафли ва масъулиятли ишларида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Таҳририят

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026