30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 05:26
Жамият 👁 371

Яшил майдонлар ҳудуди кенгаймоқда

Яшил майдонлар ҳудуди кенгаймоқда

Иқлим ўзгариши дунё миқёсида жиддий экологик ва ижтимоий муаммоларни келтириб чиқармоқда. Унинг салбий оқибатлари — ҳаво ҳароратининг ошиши, чўлланиш, сув ресурсларининг танқислиги ва биохилма-хилликнинг қисқариши — барча мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон учун ҳам жиддий муаммога айланмоқда. Бу муаммоларни юмшатиш учун энг самарали ва табиий ечимлардан бири дарахтзорларни кўпайтиришдир.

Дарахтлар табиатнинг бебаҳо неъмати бўлиб, уларнинг иқлим ўзгаришини юмшатишда тутган ўрни беқиёсдир. Улар карбонат ангидридни ўзлаштириб, кислород ишлаб чиқаради, бу эса ҳаводаги иссиқхона газлари концентрациясини камайтиради. Шаҳарлар ва қишлоқларда дарахтзорлар ёзнинг иссиқ кунларида ҳаво ҳароратини мўътадиллаштиради. Қолаверса, дарахтлар тупроқ эрозиясининг олдини олади ва сув ресурсларини сақлашга ёрдам беради. 

Шу сабабли ҳам юртимизда Президентимиз ташаббуси билан бир неча йиллардан бери “Яшил макон” умуммиллий акцияси ўтказилиб, бу ишларда жамоатчилик фаол иштирок этиб келмоқда. Мана шундай хайрли ишга ҳисса қўшиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси “Нуроний” жамғармаси бошлиғи Турсунбой Абдужаббаров ва жамғарманинг Амударё тумани бўлими раҳбари Бекман Аллабергановлар бир гуруҳ маҳалла фаоллари билан биргаликда туман ҳокимлиги биноси атрофида ажратилган махсус далага дарахт кўчатларини ўтқаздилар.

Нуронийлар таъкидлаганларидек, дарахт экиш — аждодларимиздан мерос бўлган азалий қадриятлардан биридир. Халқимизнинг байрам ва маросимларида, айниқса, баҳорда ва эрта кузда кўчат экиш ишлари анъанага айланган бўлиб, бунинг замирида нафақат табиатга ҳурмат, балки келажак авлод учун қулай муҳит яратиш мақсади ҳам мужассамдир. 

Чиндан ҳам, экологик муаммоларни ҳал этишда яшил майдонларнинг аҳамияти ниҳоятда катта. Ҳар йили баҳор ва куз фаслларида “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида мамлакатимиз бўйлаб миллионлаб дарахтлар экилиб, экологик барқарорликни таъминлашга ҳисса қўшилаётгани атроф-муҳит ҳавосининг яхшилаши ва аҳоли саломатлигининг мустаҳкамланишида муҳим омил бўлиши шубҳасиз.

“Яшил макон” умуммиллий ҳаракатида овул ва маҳаллалар аҳли ҳам ҳамжиҳатликда фаол иштирок этмоқда. Дарахтлар экиш ва боғлар барпо этиш ишларига Амударё туманининг Чойкўл овули аҳолиси ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Фуқаролар йиғини маъмурияти, “Маҳалла еттилиги” аъзолари ва овул фаоллари Чойкўл ОФЙ биноси ҳудудидаги майдонда ҳамжиҳатлик билан маҳалла боғини барпо қилдилар. Аввало, экин майдони бегона ўтлардан тозаланиб, қондириб суғорилди. Ер тайёр бўлгач, маҳалла фаоллари кўчат экиш ишларига киришдилар. Уларга тумандаги давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ходимлари ҳам ёрдамга келди.

Фуқаролар йиғини биноси атрофидаги махсус ажратилган майдонга мевали ва манзарали дарахтларнинг кўчатлари тартиб билан экилиб, янги боғ ташкил этилди. Бу жараёнда аҳоли бир тан-у бир жон бўлиб ҳаракат қилди. Нуроний отахон ва онахонлар, овул фаоллари ва ёшлар ўзининг фидокорона меҳнати билан маҳалла боғини яратиш ишларида фаол иштирок этдилар. 

Шуниси эътиборлики, янги боғга ҳудуднинг иқлим шароитларига мос кўчатлар танлаб экилди. Боғнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, суғориш ва парваришлаш ишларини мунтазам ташкил қилиш мақсадида тажрибали боғбонлар бириктирилди.

“Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида туманнинг бошқа овул ва маҳаллаларида, меҳнат жамоаларида ҳам бу каби тадбирлар узлуксиз давом этмоқда. Бундай лойиҳалар нафақат экологик муҳитни яхшилаш, балки жамиятда бирлашув ва ижтимоий масъулият туйғусини шакллантиришда ҳам муҳим рол ўйнайди. 

Чойкўл овул фуқаролар йиғини маъмурий биноси ёнида боғ барпо қилишдек овул аҳолисининг ушбу хайрли ташаббуси маҳалла ҳудудини янада обод қилишга ҳисса қўшиб, келажак авлод учун соғлом ва қулай яшаш муҳитини яратиш йўлида муҳим қадам бўлади. 

Азиз юртдошлар! Ҳар биримиз ушбу ҳайрли ҳаракатда фаол иштирок этиб, табиатга бўлган масъулиятимизни амалда намоён этиш орқали уйимиз атрофида, кўчамизда ва ишхонамизда яшил майдонларни кўпайтиришга ҳисса қўшайлик!

Куз фасли — дарахтлар кўчатлари ва қаламчаларини экиш учун энг мақбул давр ҳисобланади. Бу вақтда табиат сукунатга кетар экан, дарахтлар тупроққа яхши мослашади ва келгуси йил баҳорида тез ўсишни бошлайди. Келинг, ҳар биримиз камида ўн туп дарахт кўчатини экайлик. Дарахтлар нафақат табиатнинг кўрки, балки иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига қарши самарали восита эканини унутмайлик. “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатида фаол иштирок этиб, жаннатмакон диёримизни обод ва кўкаламзор гўшага айлантирайлик!

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026