29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 01:38
Жамият 👁 447

Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди

Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди

Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи подполковник Азамат Давлетов, туман ҳокими Собир Хўжаметов, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, бўлимлар, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда масъуллари, шунингдек 49 та овул, маҳаллалар “еттилиги” масъуллари иштирок этдилар.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи подполковник Азамат Давлетов сўзга чиқиб, куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида тайёргарлик ишларини янада жадаллаштириш лозимлиги, ис газидан заҳарланишнинг аянчли оқибатлари ва унинг олдини олиш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот ишларини кучайтириш, уйма-уй юриб, аҳоли хонадонларида иситиш қозонларининг ва дудбуронларнинг мавсумга тайёргарлик ҳолатини ўрганиш ва назоратни кучайтириш, мавжуд камчиликларни тезкорлик билан бартараф қилиш зарурлиги хусусида сўз юритдилар.

Қайд этиш жоизки, ис газидан заҳарланиш – инсон организмига ис гази кириши оқибатида ривожланадиган ўткир патологик ҳолат бўлиб, ҳаёт ва саломатлик учун хавфлидир ва малакали тиббий ёрдамсиз ўлимга олиб келиши мумкин.

Ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши, кунларнинг совиши иссиқлик таъминоти ва иситиш жиҳозларига бўлган эҳтиёжимизни оширади. Иситиш манбаларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида ис гази билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисалар, энг ачинарлиси, фавқулодда вазиятлар юзага келиб, инсонлар қурбон бўлиши мумкин.

Статистик маълумотларга кўра, об-ҳаво кескин совиган кунларда содир бўлаётган фавқулодда вазиятларнинг аксарияти ис газидан заҳарланиш ҳолати билан боғлиқ. Ушбу заҳарли газ хонадонларимизда фойдаланиладиган табиий ва суюлтирилган газ, кўмир, ўтин ва бошқа шу каби ёқилғи манбаларининг тўлиқ ёнмаслиги натижасида пайдо бўлади.

Ис гази рангсиз ва ҳидсиз газ бўлиб, нафас йўллари орқали қонга сўрилганда организмни, хусусан, марказий асаб тизимини жиддий зарарлаши билан хавфлидир. Инсон ис гази билан заҳарланган ҳаводан нафас олиб турса ҳам, ҳеч нарсани сезмайди, шу боис, ис газидан заҳарланиб, вафот этиш эҳтимоли юқори. Бу ҳолат кўпинча дудбуронларнинг тиқилиб ёхуд ишламай қолиши, газ ёниши учун ҳаво етарли бўлмаганда кузатилади. Профилактик мақсадларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш керак. Уйда заҳарланишга йўл қўймаслик учун носоз газ ва иситиш мосламаларидан фойдаланмаслик тавсия этилади.

Маълумот тариқасида айтиш жоизки, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан аҳоли уй-жойларидаги ва кўп хонадонли уйлардаги иситиш қозонлари ва печларидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига риоя этиш ҳолатларини тизимли ўрганиш ҳамда аниқланган муаммо ва носозликларни бартараф этилиш ва дудбуронларни тозалаш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида маҳаллалар кесимида уйма-уй юриб хонадон эгаларига ёнғинга қарши тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Шу мақсадда, жойларда амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун тезкор штаб ва ишчи гуруҳи тузилган бўлиб, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида, жами 12 минг 563та аҳоли яшаш ҳовли уйлари ўрганиб чиқилди, 10 минг 687 та хонадонлар иситиш қозонларининг дудбуронлари тозаланди.

Куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ва тегишли соҳа вакиллари билан ҳамкорликда хавф юқори бўлган объектларда, ижтимоий соҳа объектлари, ўрмонларда, уй-жойларда ҳамда таълим объектларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва мол мулкининг дахлсизлигини сақлаш мақсадида амалий ишлар қилмоқдалар.

Йиғилишда бу борада олдинда турган вазифалар хусусида сўз юритилиб, тегишли масъулларга зарур топшириқлар берилди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026