14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 22:27
Жамият 👁 369

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш тадбирларида депутатлар, маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари уюшқоқлик билан иштирок этишмоқда

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш тадбирларида депутатлар, маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари уюшқоқлик билан иштирок этишмоқда

Бугунги кунда дунё миқёсида экологик фалокатлар тобора кенг қулоч ёзиб, баъзи ҳудудларда инсоният, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси учун хатарли кўринишга яқинлашмоқда. Ҳавонинг ифлосланиши, озон қатламининг емирилиши, глобал исиш, чўлланиш, денгиз ва дарёларнинг ифлосланиши каби муаммолар шулар жумласидандир. Бу фалокатларнинг асосий сабабчиси ҳам инсондир. Дарахтларнинг оммавий кесилиши, завод ва фабрикалардан, автомобиллардан чиқадиган зарарли газлар миқдорининг муттасил ортиб бориши ва бошқа салбий ҳолатлар айнан инсониятнинг табиат ва атроф-муҳитга нисбатан бефарқлиги натижасида келиб чиқмоқда.

Экологик муаммоларни ҳал қилиш ва унинг салбий оқибатларини юмшатиш, олдини олиш учун эса табиат билан ҳамоҳанг яшаш ниҳоятда муҳимдир. Шу нуқтаи назардан яшил майдонларни кўпайтириш ва дарахтлар экиш табиатни асрашда жуда катта аҳамиятга эга. Сабаби, дарахтлар ҳавони зарарли газлардан тозалайди, иқлимни юмшатади, тупроқ эрозиясининг олдини олади ва инсонларга соғлом муҳит яратади.

Ўзбекистонда экологик муаммоларни ҳал қилиш ва атроф-муҳит мусаффолигини асраш мақсадида 2021 йилдан бошлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширила бошланди. Бу лойиҳа доирасида ҳар йили миллионлаб туп дарахт ва буталар кўчатлари экилмоқда. Ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, янги боғлар ва яшил майдонлар яратиш орқали экологик барқарорликни таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилда ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ва кўкаламзорлаштириш ишлари уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда. Лойиҳа доирасида Амударё туманининг Чойкўл овули ҳудудида – фуқаролар йиғини биноси ёнида ҳам маҳалла тизими фаоллари, фуқаролар йиғинлари раислари ва масъуллари ҳамда “Маҳалла еттиликлари” иштирокида кўчат экиш тадбири бўлиб ўтди. Яхши ниятлар билан фуқаролар йиғини биноси қошидаги боғга дарахт кўчатларини эккан фаоллар келгусида бу ҳудуд яшил масканга айланишини, мевали дарахтлар ҳосили ва манзарали буталарнинг соясидан кўплаб инсонлар баҳраманд бўлишини тилаб, дуога қўл очдилар.

“Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида туманнинг Фаровон маҳалласи ҳудудида жойлашган очиқ майдонга ҳам халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутатлари ҳамда сиёсий партиялар фаоллари томонидан кўчатлар ўтқазилди.

Дарҳақиқат, куз фасли дарахт кўчатларини экиш учун энг мақбул вақтлардан бири ҳисобланади. Бу даврда ҳаво намлиги юқори, ер қовушоқ бўлади ва ёмғирлар кўчатларнинг илдиз отишига ёрдам беради. Кўчатларни кузда экиш учун октябрь ва ноябрь ойлари энг қулай давр ҳисобланади. Бу вақтда тупроқ нам ва унда иссиқлик мўътадил бўлади.

Туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам иқлим ва тупроқ шароитига мос келадиган дарахт турларини экишга катта эътибор қаратилмоқда. Манғит шаҳридаги Гулзор маҳалласи аҳли ҳам кўчат экиш ва яшил масканларни барпо қилиш ишларига уюшқоқлик билан киришганлар. Маҳалла фаоллари, кўчабошчи аёллар ва нуроний отахонлар ҳамда онахонлар ҳашарга чиқиб, эзгу ниятлар билан маҳалла фуқаролар йиғини биноси яқинида барпо қилинаётган янги боғга мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экдилар.

Ўзбек халқининг бой маданий мероси ва урф-одатлари ўзида табиатга бўлган алоҳида ҳурмат ва эътиборни акс эттиради. Бу қадриятлар орасида дарахт экиш анъанаси ҳам бор бўлиб, у табиатни асраш ва келажак авлодга муносиб муҳит қолдириш ғоясига асосланган. Кўчат экиш фақатгина экологик аҳамиятга эга иш эмас, балки бу халқимиз маънавияти ва маърифатининг ҳам ажралмас қисмидир. Тарихдан маълумки, аждодларимиз боғ ва мевали дарахтзорлар яратиш орқали нафақат табиатга ҳурмат кўрсатган, балки уни миллий қадрият даражасига кўтарган. Ҳар бир ота-она фарзанди туғилиши билан унга атаб камида 40 туп дарахт эккан. Экилган дарахтлар бир неча авлодларга ўз меваси ва сояси билан манфаат келтирган. Муқаддас ислом динимизда ҳам дарахт экиш хайру-саховатнинг муҳим кўриниши сифатида баҳоланади. Ҳадисларда: “Кимки дарахт экадиган бўлса, унинг меваларидан нафақат одамлар, балки қушлар ва жониворлар фойдаланса, бундан дарахт эккан одамга савоб ёзилади”, деган мазмунда ривоятлар бор. 

Кўчат экиш нафақат миллий қадриятимиз, балки ҳар бир инсоннинг жамият ва табиат олдидаги бурчидир. Келинг, аждодларимиз анъанасини давом эттирайлик ва келажак учун яшил макон яратишда фаол иштирок этайлик! Ҳар биримиз ўз ҳудудимизда дарахт экиб “Яшил макон” умуммиллий акцияси доирасида фаол иштирок этайлик, келажак авлод учун соғлом муҳит ярайлик!

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019