29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 01:41
Жамият 👁 223

Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилганининг 35 йиллиги кенг нишонланди

Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилганининг 35 йиллиги кенг нишонланди

1989 йил 1 декабрь куни қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган бўлиб, бу йил ушбу санага 35 йил тўлмоқда. Сана муносабати билан Республика бўйлаб кенг кўламли байрам тадбирлари, қорақалпоқ тили ва адабиёти кечалари ташкил этилиб, байрам кўтаринки руҳда нишонланди.

Амударё туманида ҳам ушбу сана муносабати билан катта байрам тадбири ташкил этилди. Туман Маданият бўлимида ўтказилган тадбир аввалида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янгради.

Тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Фаҳриддин Юсупов сўзга чиқиб, ўз миллий тилимизнинг қудратини, унинг бой маданиятини ва асрлар давомида сақланиб келган қадриятларини улуғлаб, уларни асраб-авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлигини таъкидлади ҳамда унинг ривожи йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб, барчани байрам билан табриклади.

Фаҳриддин Юсупов ўз нутқида қорақалпоқ тили — бу нафақат она тилимиз, балки унда катта тарих, улуғ аждодларимиздан, ота-боболаримиздан бизга ўтган улкан мерос мужассамланганини, қорақалпоқ тили ўзининг қудрати билан миллатимизнинг маданияти, тарихий тажрибаси ва дунёқарашини акс эттиришини, у ҳар бир сўзи, ҳар бир ибораси орқали халқимизнинг руҳини, маънавий қадриятларини намоён қилишини таъкидлади.  Шунингдек, бугун туманимизда қорақалпоқ тилининг равнақи ва тараққиёти учун фидокорона ҳаракат қилаётган барча муаллимлар, тадқиқотчилар ва тилимизга ғамхўрлик кўрсатган ҳар бир инсонга чуқур миннатдорчилик билдирди.

Дарҳақиқат, ҳар биримиз ўз тилимизга бўлган муҳаббатимизни янада мустаҳкамлаш, унинг ёрдамида келажак авлодга соф, бой ва қудратли тилни мерос қолдириш учун ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим.

Байрам тадбири туман Маданият бўлими хонандалари ижросидаги бетакрор куй-қўшиқлар билан давом этди. Туманимизнинг умидли ижодкорлари ўзбек ва қорақлпоқ тилларида Ватан, тинчлик, дўстликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ижро этдилар.

Қайд эриш жоизки, қорақалпоқ тили туркий тиллар оиласининг қипчоқ гуруҳига киради. У қозоқ ҳамда нўғой тилларига яқин. Тилда шимоли-шарқий ва жануби-ғарбий лаҳжалар бор. Бугунги кунда 500 минг кишидан кўпроқ аҳоли қорақалпоқ тилида мулоқот қилади. Қорақалпоқ ёзуви 1928 йилгача араб алифбоси асосида ёзилган бўлса, кейинчалик лотин алифбосига ўтилган. 1940 йилда кирилл ёзуви жорий қилинган бўлса, 1994 йилда лотин алифбоси асосидаги ёзув қоидалари ишлаб чиқилган.

Таъкилаш керакки, бугунги кунда қорақалпоқ тилини ривожлантириш, уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун давлатимиз ва жамиятимиз томонидан кўплаб самарали ишларнинг амалга оширилаётганига барча жабҳаларда гувоҳ бўлиш мумкин. Келажакда ҳар биримиз қорақалпоқ тилини нафақат мамлакатимизда, балки дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам эътироф этилган, ўрганилган ва қадрланган тилга айлантиришга интилишимиз лозим.

Азиз юртдошлар, қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилганининг 35 йиллик байрами барчангизга муборак бўлсин! Қорақалпоқ тилига бўлган муҳаббатимиз абадий бўлсин!

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026