12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:59
Жамият 👁 499

Қизилчоли МФЙ: “Маҳалла еттилиги” тизими амалда ижобий натижа бермоқда

Қизилчоли МФЙ: “Маҳалла еттилиги” тизими амалда ижобий натижа бермоқда

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий этилган “Маҳалла еттилиги” тизими аҳоли муаммоларини қуйи бўғинда ҳал этишда ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Амударё туманидаги Қизилчоли маҳалласида ҳам ушбу ислоҳотлар ўз натижаларини кўрсатмоқда. Бугунги кунда мазкур ҳудудда 836 та хонадон ва 1275 та оила мавжуд бўлиб, уларда жами 4360 нафар фуқаро истиқомат қилади. Маҳалладаги ўзгаришларни инфратузилманинг яхшилангани мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Хусусан, фуқаролар йиғини бошчилигида аҳолининг ҳамжиҳатлиги натижасида маҳалла “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида ғолиб бўлиб, ҳудуддаги 1750 метр ички йўллар тўлиқ асфальт қилинди.

Ҳоким ёрдамчиси томонидан ўтказилган хатлов натижасида доимий даромадга эга бўлмаган 236 нафар фуқаро аниқланиб, уларнинг 102 нафари турли корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштирилди. Тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида тадбиркорлик қилиш истагини билдирган 88 нафар фуқарога жами 120 миллион сўмдан зиёд, яна 45 нафар фуқарога эса 450 миллион сўмлик, шунингдек, 5 та йирик тадбиркорга салкам 360 миллион сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди. Бунинг натижасида маҳаллада 22 та микро лойиҳа ишга туширилиб, 6 та янги якка тартибдаги тадбиркор ва 2 та масъулияти чекланган жамият ташкил этилди ҳамда 12 та янги иш ўрни яратилди.

Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Шерзод Ўрозбоев замонавий ўзига-ўзи хизмат кўрсатувчи автомобилларни ювиш шохобчаси фаолиятини йўлга қўйди. Шу билан бирга, у паррандачилик йўналишида ҳам иш бошлаб, мингта жўжани парваришламоқда ва бу орқали 2 нафар тенгдошининг бандлигини таъминлади.

Ёшлар етакчиси бошчилигида “қизил” тоифадаги ёшлар билан индивидуал ишлаш натижасида уларнинг 4 нафари ишга жойлаштирилди, 2 нафарига имтиёзли кредит ва 1 нафарига ер майдони ажратилиб, ижтимоий мослашувига кўмаклашилди. “Ёшлар дафтари”га киритилган 1 нафар талабанинг тўлов-контракт пуллари тўлаб берилди. Маҳалладаги 320 дан ортиқ йигит-қиз турли спорт ва фан тўгаракларига жалб этилган бўлиб, бир нафар нуронийга 10 нафар ёшни бириктириш тизими жиноятчиликнинг олдини олишда ўз натижасини бермоқда.

Маҳаллада яшовчи интилувчан ёшлардан яна бири Шерзод Тожимуратов ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан 50 миллион сўмлик имтиёзли кредит олиб, янги мебель цехини ишга туширди. Натижада, қўшимча 2 та янги иш ўрни яратилиб, ёшлар бандлигига муносиб ҳисса қўшилди.

Ҳудуддаги 792 та хонадондаги 121,5 гектар ер майдонларида турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилмоқда. Ўзини ўзи банд қилиш дастурлари орқали 140 нафар фуқаро расмий рўйхатдан ўтиб, меҳнат стажига эга бўлиш имкониятини қўлга киритди. Ишсизликнинг олдини олиш мақсадида 32 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилиб, 3 нафарига турли фаолиятлар учун давлат томонидан субсидиялар берилди.

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маҳалла хотин-қизлар фаолининг доимий диққат марказида. Маҳаллада яшовчи ишбилармон аёллардан бири Малика Йўлдошева маҳалла ҳудудида нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи фаолиятини йўлга қўйиб, аҳоли дастурхонини иссиқ нон билан таъминлаб келмоқда ҳамда 4 нафар хотин-қизни доимий иш билан банд қилди.

Жорий йил бошида 265 та хонадон учун индивидуал режа ишлаб чиқилиб, эҳтиёжманд хотин-қизларга манзилли ёрдам кўрсатилди. Хусусан, ижтимоий ҳимояга муҳтож 29 нафар ишсиз аёлнинг 17 нафари иш билан таъминланди, 7 нафари эса тикувчилик курсларида ўқитилиб, махсус сертификатларга эга бўлди. Бундан ташқари, 32 нафар руҳий қўллаб-қувватлашга, 1 нафар жарроҳлик амалиётига муҳтож ҳамда 57 нафар ҳуқуқий ёрдам сўраган аёлларга зарур кўмаклар берилиб, уларнинг 25 нафарига бевосита юридик ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, 1 нафар аёлга 10 миллион сўм кредит берилиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишига кўмаклашилди.

Маҳаллада ижтимоий ходим томонидан аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари, жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар ва ёлғиз кексаларга тизимли ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Хусусан, 2 нафар фуқаронинг ногиронлигини белгилаш бўйича тиббий кўриклар ташкил этилди, хаста фуқароларга 1 та ногиронлик аравачаси, 1 та ҳасса ва кўзи ожизлар учун 1 та махсус таёқ етказиб берилди. Ўзгалар парваришига муҳтож 3 нафар ёлғиз кексага ассистентлар бириктирилиб, уларнинг кундалик юмушларида доимий кўмак берилмоқда.

Моддий ёрдам йўналишида 60 та кам таъминланган оилага болалар нафақаси, 2 та оилага боқувчисини йўқотганлик нафақаси тайинланди. Аёллар жамғармаси ҳисобидан 19 нафар эҳтиёжманд аёлга 1 миллион 360 минг сўмдан, қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди бор 19 нафар онага эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 9 баравари миқдорида 1 марталик моддий ёрдам пуллари ажратилди. Шунингдек, тазйиқ ва зўравонликка учраган 2 нафар аёлга масъуллар томонидан психологик ва юридик маслаҳатлар берилди. Ота-онаси чет элга ишлаш учун кетган 2 та оиладаги болаларга васийлик тайинлаш чоралари кўрилди.

Ҳудуддаги 12 та савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаси маҳалланинг асосий иқтисодий ўсиш драйвери сифатида хизмат қилмоқда. Солиқ ходими томонидан олиб борилган ишлар натижасида мол-мулк ва ер солиқларидан салкам 380 миллион сўм маблағ ундирилиб, маҳалла бюджетига тушган 10 фоиз маблағ ҳудуд инфратузилмасини яхшилашга йўналтирилди.

Профилактика инспекторининг саъй-ҳаракатлари ва жамоатчилик вакилларининг ҳамкорлиги натижасида жорий йилнинг биринчи ярми давомида маҳалла ҳудудида бирорта ҳам жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.

Хулоса қилиб айтганда, Қизилчоли маҳалласида фаолият юритаётган “еттилик” вакиллари халқ билан давлат ўртасидаги мустаҳкам кўприкка айланиб, фуқароларнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши, ҳудуднинг ҳар томонлама ривожланиши йўлида самарали хизмат қилмоқдалар.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026