14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 05:59
Жамият 👁 220

“Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасидаги тадбирлар давом этмоқда

“Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасидаги тадбирлар давом этмоқда

Халқимиз “ўт билан ўйнашма”, “олов – ёв” қабилидаги ибораларни бекорга яратмаган. Чунки олов билан боғлиқ салгина қалтис ҳаракат туфайли инсон, энг аввало, саломатлиги билан боғлиқ муаммога дуч келиши, куйиш жароҳати олиб, умрбод ногирон бўлиб қолиши ёхуд умр бўйи фидойи меҳнатлари эвазига бунёд этган мол-мулки ва иморатидан маҳрум бўлиб қолиши ҳеч гап эмас.

Шу боис, Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан куз-қиш ойларида аҳолининг иситиш тизимларидан эҳтиёткорлик билан фойдаланишларини таъминлаш мақсадида хонадонлардаги кўмир ва бошқа турдаги ёқилғи маҳсулотлари билан иситиладиган печларнинг, табиий газ тармоғига уланган хонадонларда эса қозонхоналарнинг иситиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этишга эътибор қаратилади. Бу каби ишлар, айниқса, “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасидаги тадбирларда кенг кўламда амалга оширилади.

15 ноябрдан 15 декабргача мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан туманнинг барча ҳудудларидаги овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли вакиллари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари, шунингдек, янгидан бунёд этилаётган кўп қаватли уйлар қурувчилари билан профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда.

Хусусан, Амударё туман газ таъминоти бўлими ходимлари билан биргаликда аҳоли яшаш жойларида уйма-уй юриб, аҳолига ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш бўйича кенг тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилиб, кўп қаватли турар жойлардаги хонадонлар хатловдан ўтказилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад аҳолининг ис газидан заҳарланишининг, табиий газ тармоғига ноқонуний, тақиқланган усулда, яъни резина шланглар орқали уланишларининг олдини олиш, иситиш қозонлари ва дудбуронларининг созлигини таъминлаш, бу каби ускуна ва жиҳозларни вақтида техник кўрикдан ўтказиш, тозалаб туриш, яшаш хонадони ичидаги иситиш қозонларини ташқарига чиқариш, электр узатиш сими ва кабелларига эътиборли бўлиш бўйича истеъмолчиларнинг маданиятини оширишдир.

“Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасидаги ана шундай профилактик тадбирлардан бири Манғит шаҳрининг Дўстлик маҳалласи ҳудудида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массиви қурувчилари иштирокида ҳам ўтказилди. Тадбирда ФВБ ходимлари томонидан қурилиш ишларини амалга оширишда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактик тушунтириш ишлари олиб борилиб, эслатма варақалари тарқатилди. Қурилиш майдонидаги биноларнинг жойлашуви махсус лойиҳа асосида қурилаётгани, бинолар қурилиши ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қай даражада амал қилинаётганига алоҳида эътибор қаратилди.

Афсуски, янгидан қурилаётган баъзи биноларнинг фасад қисмига ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган, иссиқ ва совуқни ўтказмаслик даражаси паст бўлган, тез алангаланувчи материаллар (пенаплекс) ишлатилмоқда. Бу эса кўп қаватли биноларда ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Шу боис, янгидан қурилаётган биноларда қурилиш лойиҳаларида кўрсатилган қурилиш ашёларидан фойдаланиш талаб этилмоқда.

Ойлик доирасида жойларда бу каби тадбирлар ва тушунтириш-тарғибот ишлари узлуксиз давом эттирилмоқда.

Б. Алламберганов, Амударё туман ФВБ катта инспектори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019