29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 01:41
Жамият 👁 328

Ўқувчилар ҳарбий қисмга ташриф буюриб, ҳарбийларнинг яшаш шароити билан яқиндан танишди

Ўқувчилар ҳарбий қисмга ташриф буюриб, ҳарбийларнинг яшаш шароити билан яқиндан танишди

Мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу йўналишда амалга оширилаётган ишларнинг бир қисми сифатида, ёшларнинг миллий Армияга бўлган ҳурматини ва муҳаббатини оширишга қаратилган турли тадбирлар, шу жумладан, ҳарбий қисмларга ташрифларни мисол сифатида келтириш мумкин. Шундай тадбирлардан бири 2024 йил 27 декабрь куни Амударё туманидаги ҳарбий қисмда бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 декабрдаги Фармойшига мувофиқ, мамлакатимизда Қуролли кучларимизнинг 33 йиллиги ҳамда “Ватан химоячилари куни” байрамини юқори савияда нишонлаш мақсадида турли тадбирлар ўтказиш режалаштирилган. Бу тадбирлар ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, уларнинг Ватанга муҳаббатини кучайтиришга хизмат қилади.

Фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида ҳарбий қисм маъмурияти тумандаги 80-сонли, 32-сонли ва 33-сонли умумтаълим мактаблари билан ҳамкорликда ишлаб чиққан иш режага асосан ушбу мактаблар ўқувчиларининг Манғит шаҳридаги 9202-сонли ҳарбий қисмга ташрифи кўзда тутилган.

Янги йил байрами арафасида уюштирилган ташрифнинг асосий мақсади – ўқувчиларни ҳарбий қисмдаги қурол-яроғ ва техникалар, ҳарбий хизматчиларнинг кун тартиби ва яшаш шароити билан таништиришдан иборат бўлди. Ташриф давомида ёшлар ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар, ҳарбийларнинг чиқишлари ва машқлари билан яқиндан танишиб, уларнинг фаолияти ҳақида маълумотларга эга бўлдилар.

Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 80-, 32- ва 33-сонли умумтаълим мактаблари ўқувчи ёшлари ҳамда ушбу мактаблардаги “Ватан таянчи” отряди аъзолари ҳарбийлар билан суҳбатлар қуриб, уларнинг кундалик ҳаёти ва хизмат шартлари ҳақида маълумотга эга бўлдилар. Ёшларга ҳарбий хизматни ўташ, Ватанга хизмат қилиш қанчалик шарафли ва масъулиятли вазифа эканлиги ҳаётий мисоллар орқали тушунтирилди. Бу маълумотлар ва ҳарбий қисмга ташриф таассуротлари уларнинг Ватанга бўлган муҳаббати ҳамда юрт тақдирига дахлдорлик ҳиссини янада кучайтиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Ёшлар, шунингдек, ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар, уларнинг кундалик ҳаёти билан ҳам яқиндан танишдилар. Кутубхона, маънавият хоналарида бўлиб, ҳарбий хизматчи учун нафақат жисмоний куч, балки билим ва дунёқараш ҳам қанчалик муҳимлигини англаб етдилар.

Ушбу ташрифдан кейин иштирокчилар бошқа тенгдошларининг ҳам ҳарбий хизматга бўлган қизиқишини янада ошириб, уларни Ватанга хизмат қилишга чорласа ажаб эмас. Бу эса келгусида ёшлар орасидан кўплаб Ватан ҳимоячилари етишиб чиқишига, мамлакатимизнинг келажакдаги ҳарбий қудратини мустаҳкамлашга ва ёшлар ўртасида Миллий Армияга бўлган ишончнинг ортишига хизмат қилади.

Ташрифдан кейин ҳарбий қисмда Янги йил байрами муносабати билан катта тадбир ўтказилди. Байрамда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди. Ҳарбийларга меҳнатлари учун ташаккур изҳор қилиш ва уларнинг оила аъзолари доимий эътиборда эканини намойиш қилиш мақсадида ташкил этилган байрам тадбирида ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ҳам иштирок этди. Ҳарбийларнинг фарзандлари учун тайёрланган совғалар уларнинг Янги йилни хурсандчилик ва мамнунлик билан ўтказишларига хизмат қилиши шубҳасиз. Айниқса, Қорбобо ва Қорқиздан совға олган болажлонларнинг қувончи тадбир иштирокчилари ва ташкилотчиларини ҳам тўлқинлантирди. Бу каби тадбирларнинг ўтказилиши ҳарбийлар орасида бирдамлик муҳитини кучайтиришга ҳам хизмат қилади.

Ғ.Ешниёзов

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026