МЕҲНАТ ҚОНУНЧИЛИГИГА ОИД ЎҚУВ-СЕМИНАР
23 апрель куни туман ХТМФМТТЭ бўлими маъмурий биносида Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларининг амалда қўлланилиши, корхоналарда меҳнат муносабатларини тартибга солиш, ишловчиларнинг меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини таъминлаш бўйича иш берувчилар ва уларнинг вакилларининг билим ва тажрибаларини оширишга бағишланган ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Ўқув-семинарни Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмалари ташкилоти бирлашмаси Кенгаши раиси У.Жалменов очди ва бошқариб борди.
Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими етакчиси М.Дониёров "Халқаро Меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенциялари, Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг ташкилотчилик ишлари бўлими етакчиси Г.Ильмуродова "Халқаро Меҳнат Ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикасида ўтказилган мониторинг”, Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ҳуқуқ бўлими етакчиси П.Турсунов "Халқаро Меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларининг Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигида акс этиши” мавзуларида маърузалар қилдилар.
Иштирокчилар улардан мавзулар доирасида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.
Ойгул РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶