12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:57
Жамият 👁 573

Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди

Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди

Инсон умрининг ҳақиқий мазмуни ва моҳияти унинг ортидан қолдирган эзгу ишлари, эл-юрт фаровонлиги йўлидаги фидокорона меҳнати, жамиятда топган ҳурмати ва албатта, ўзидан кейинги авлодларга бера олган гўзал тарбияси билан ўлчанади. Бугун Амударё туманининг Қангли овулида жойлашган "Турон" тўйхонасида ана шундай сермазмун ва ибратли ҳаёт йўлини босиб ўтган инсон, меҳнат фахрийси ва жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Мазкур файзли ва унутилмас кечада қаҳрамонимизнинг оила аъзолари, фарзандлари, невара-чеваралари, яқин дўстлари, қариндошлари ва собиқ касбдошлари жам бўлиб, уни бу табаррук ёши билан самимий қутладилар. Тантанали даврада Янгибой Ражаповнинг энг яқин сафдошлари ва қариндошлари сўзга чиқиб, унинг сермазмун ҳаёт йўли, юксак инсоний фазилатлари ҳақида илиқ ва самимий дил сўзларини изҳор этдилар.

Янгибой Ражапов 1946 йилда дунёга келган. Унинг болалик йиллари Иккинчи жаҳон уруши эндигина тугаган, эл-юрт бошида оғир синовлар турган, қимматчилик ва йўқчилик одамларнинг турмуш тарзида ҳамда руҳиятида ўз изини қолдирган ниҳоятда мураккаб даврга тўғри келди. Урушдан кейинги оғир жароҳатлар аста-секин битиб, ҳаёт ўз изига туша бошлаган паллада, яъни 1952 йилнинг кузида 6 ёшга тўлган Янгибой ўзи туғилиб ўсган Қангли овулидаги Йўлдош Охунбобоев номли 7 йиллик мактабнинг 1-синфига қадам қўйди. Онаси ўз қўллари билан тикиб берган янги кийим ва китоб халтасини кўтариб, илм даргоҳига илк бор қадам қўйган кунини у орадан қанча йиллар ўтса ҳамки, ҳамон чексиз ҳаяжон ва завқ билан хотирлайди. Айнан мана шу тарихий кун унинг бутун келажак ҳаётини, фаолиятининг дебочасини ва мақсадларини белгилаб берган энг муҳим таянч нуқтаси эди.

Мактабда фақат аъло баҳоларга ўқиган қаҳрамонимиз қишлоқдаги 7 йиллик таълимни муваффақиятли тамомлагач, 1959-1963 йиллар давомида уйидан 7-8 километр узоқликда жойлашган мактабга пиёда қатнаб, ўрта маълумот олишга муваффақ бўлди.

Отасининг вафоти ва оилавий шароитнинг оғирлиги сабабли марказий шаҳарларга кетиб олийгоҳда ўқиш имкони бўлмади ва у 1963 йилда жамоа хўжалигида оддий ишчи бўлиб ўз меҳнат фаолиятини бошлади. 2 йиллик машаққатли меҳнатдан сўнг, қатъияти сабабли 1964 йилда Нукус шаҳридаги гидротехникумга ўқишга кириб, 1965 йилда уни аъло баҳоларга тамомлади. Сўнгра 1965-1968 йилларда ҳарбий хизматни ўтаб қайтди.

Янгибой Ражабов 1970-1980 йилларда Ёшлар уюшмаси фаоли сифатида ва бошқа кўплаб масъулиятли лавозимларда самарали ишлади. 1991 йилда юртимиз мустақилликка эришгач, бошқарув тизимида юз берган ўзгаришлар даврида у туман кенгаши раиси, кейинчалик эса Амударё тумани раҳбари этиб тайинланди. Бу даврда Янгибой Ражапов туманнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга беқиёс ҳисса қўшди. Унинг эл-юрт олдидаги ҳалол меҳнатлари юксак баҳоланиб, 1978 йилда “Меҳнатдаги ўрнаклиги учун” медали билан тақдирланган. 2022 йилда Маҳаллалар кенгаши томонидан унга “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони топширилди. 2023 йилда фаол жамоатчи ва ёшларга ибрат мактабини яратган инсон сифатида “Ардоқли нуроний” кўкрак нишонига сазовор бўлди.

Янгибой Ражапов нафақат эл-юрт корига яраган раҳбар, балки ниҳоятда оилапарвар ва меҳрибон инсондир. У умр йўлдоши Розия опа билан ҳаётнинг бор қувончу ташвишларини баҳам кўриб, биргаликда эл хизматига камарбаста бўлган фарзандларни тарбиялаб вояга етказдилар.

Катта қизи Феруза ҳамшира бўлиб ишлайди. Катта ўғли Музаффар Нукус давлат педагогика институтида ўқитувчи бўлиб фаолият юритади. Иккинчи ўғли Хайрулла тез тиббий ёрдам бўлимида ишлайди. Қизи Фарида тадбиркор бўлиб элга хизмат қилиб келмоқда. Оламдан ўтган кичик қизи Холида эса ҳамшира эди.

Бугунги кунда Янгибой Ражапов умр йўлдоши Розия опа билан биргаликда пир-у бадавлат отахон ва онахонлар бўлиб, эл-юрти ва шогирдлари ардоғида, фарзандлари эъзозида, шунингдек, суюкли невара ва эвараларининг қувончига шерик бўлиб, файзли ва шукроналикка тўла умр кечирмоқдалар.

Унинг 80 йиллиги шарафига уюштирилган юбилей тантанаси яқинлари ва дўст-ёронларининг эзгу тилаклари, чиройли куй-қўшиқлар билан давом этди. Бундай сермазмун ва шарафли ҳаёт йўли нафақат унинг оила аъзолари, балки бутун жамият, хусусан, бугунги ва келажак ёш авлод учун ҳақиқий матонат, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик ҳамда садоқат мактаби бўлиб хизмат қилиши шубҳасиздир.

Фурсатдан фойдаланиб биз ҳам Янгибой ота Ражабовни табаррук 80 ёши билан қутлаб, унга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик ва ҳамма ҳавас қилгулик бахт тилаймиз!

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026