29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 01:41
Жамият 👁 312

“Ватанпарварлик” ойлиги доирасида ташкил этилаётган тадбирлар ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилади

“Ватанпарварлик” ойлиги доирасида ташкил этилаётган тадбирлар ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилади

13 январь куни Қиличбой овулидаги Чегарани қўриқлаш взводида “Ватанпарварлик” ойлиги доирасида “Очиқ эшиклар куни” тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи майор Шуҳрат Маматов, Қуролли кучлар ишчи хизматчиси Қуролбой Ҳайтбоев, взводнинг тарбиявий ва маънавий ишлар бўйича йўриқчиси, сержант Рустам Ваҳобов, муддатли ҳарбий хизматчилар ва 69-, 70-, 83-сонли умумтаълим мактабларининг 9-, 11-синф ўқувчилари фаол иштирок этди.

Тадбирнинг асосий мақсади ­– ёшлар қалбида она-Ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат туйғусини мустаҳкамлаш, йигитларнинг келажакда ҳарбий хизматни танлашга бўлган қизиқишини оширишга хизмат қилишдир.

Тадбирни туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи майор Шуҳрат Маматов очиб берди. У ўз нутқида миллий армиянинг куч-қудрати, унинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди. Шу билан бирга, йигитлар ҳаётида ҳарбий хизматнинг ўрни, мардлик ва ватанпарварликнинг инсон шахсияти шаклланишидаги аҳамияти тўғрисида сўз юритди.

Сержант Рустам Ваҳобов эса ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанидан олган билимларини бойитишга чақирди ва ҳарбий тайёргарликни замонавий талаблар асосида кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Тадбир давомида ўқувчилар ҳарбий қурол-яроғлар билан танишиш имкониятига эга бўлишди. Майор Шуҳрат Маматов ёшларни қурол-яроғларнинг ишлаш тартиби, уларнинг имкониятлари ва ҳарбий вазиятларда қўлланилиш жараёнлари билан яқиндан таништирди. Ўқувчилар, шунингдек, қуролларнинг техник хусусиятлари ва улардан фойдаланиш қоидалари бўйича саволларга жавоб беришди, бу эса уларнинг ҳарбий хизматга бўлган қизиқишини янада оширди. Ўқувчиларнинг техник билимлари синовдан ўтказилди ва улар, ўз навбатида, мураккаб саволларга аниқ жавоб беришди.

Шундан сўнг, ўқувчилар учун махсус кўргазма ташкил қилинди. Ҳарбий мутахассислар томонидан ҳарбий қурол-яроғлар, мудофаа техникалари ва уларнинг техник имкониятлари ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

Тадбир давомида ўқувчиларга ҳақиқий ҳарбий ҳаёт ҳиссини бериш мақсадида махсус амалий машғулотлар ташкил этилди. Ёшлар ҳарбий отларга миниб, ўзларини ёш аскарлардай ҳис қилиш имкониятига эга бўлишди. Бундан ташқари, “Квадрацикл” ҳарбий машиналаридан фойдаланиш имконияти яратилди. Қизиқарли тарзда ташкил этилган тадбир ёшларда жуда катта таъсурот қолдирди. Ўқувчилар, айниқса, ҳарбий машиналарни бошқаришни ўрганганларидан мамнун бўлишди ва бу тадбирнинг ёшларни ҳарбий ҳаётга янада қизиқтирганлигини таъкидлашди.

Тадбир якунида 69-сонли мактабнинг ўқувчиси Фурқат Тоҳиров барча иштирокчилар номидан ҳарбийларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаб, улар томонидан ташкил этилган тадбир учун чин дилдан миннатдорчилик билдирди.

“Очиқ эшиклар куни” тадбири ёшлар қалбида она-Ватанга бўлган муҳаббатни кучайтириш, Миллий Армиямиз қудрати ва ҳарбий хизматнинг аҳамиятини кенг тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этди. Бу каби тадбирлар ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, уларнинг маънавий ва жисмоний салоҳиятини оширишда, шунингдек, мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлаш йўлида жонбозлик кўрсатишга тайёр шахсларни шакллантиришда муҳим ўрин тутади.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026