30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 17:35
Жамият 👁 2,776

ҲОФИЗ ХОТИРАСИГА БАҒИШЛАНДИ

ҲОФИЗ ХОТИРАСИГА БАҒИШЛАНДИ

Яхшининг ёди ўчмайди, дейишади. Ҳа, чиндан ҳам эл-юртга беминнат хизмат қилган, ўзини шу эл фарзанди, деб билган инсонлар ёди асрлар оша яшайверади. Санъатсевар амударёликлар хотирасида мумтоз қўшиқлари билан яшаётган Назир қори Раҳимов ҳам шундайлардан биридир. 30 апрель куни туманимиз маданият уйида машҳур ҳофиз Назир қори Раҳимов хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирга туманимиздаги санъаткорлар, ҳурматли ҳофизнинг мухлислари, шунингдек Тўрткўл ва Элликқалъа туманларидан келган меҳмонлар қатнашдилар.

Тадбирни Назир қори Раҳимовнинг шогирдларидан Гулмирза Нурматов кириш нутқи билан очди ва тадбирни олиб боришни ОйбекБегимовга топширди. Таниқли ҳофиз билан замондош бўлган, бирга ижод қилган санъаткорлар, ҳамсуҳбат бўлган меҳмонлар ҳофизнинг серқирра ижоди, унинг ўзбек қўшиқчилигига қўшган бебаҳо ҳиссаси ҳамда инсоний фазилатлари ҳақида сўзлаб бердилар. Қодирберган хожи Жумамуродов Назир қори ҳақидаги хотираларини сўзлар экан, бу тадбирни ташкил қилган туман маданият бўлими ходимларига миннатдорчилик билдиргани ҳолда элимизда бошқа соҳаларда фаолият юргизиб, халқимизга ҳалол хизмат қилган, иззат-ҳурматга лойиқ кишилар кўплигини, уларни ҳам эъзозлашимиз кераклигини айтиб ўтди.

Тўрткўллик меҳмон, ёзувчи, сценарист, режиссёр ва шоир, Тўрткўл телевиденияси ташкилотчиси, ҳозирги кундаги раҳбари Муҳаммадсоли Машарипов оташ нафас ҳофиз Отажон Худойшукуров

билан биргаликда Назир қори Раҳимовникига келганликлари, ҳофизнинг уларга кўрсатган меҳмондўстлиги, репертуаридаги ашулалардан Отажон Худойшукуровга ўргатгани, Отажон ҳофизнинг Назир қори Раҳимовни устоз, деб билганлиги ҳақида сўзлади.

Элликқалъа тумани маданият ва аҳоли дам олиш маркази раҳбари Ҳожибой Сотлиқов ҳам ҳофиз ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.

Яна бир меҳмон Элликқалъа тумани "Сарибий” ашула ва рақс ансамбли раҳбари Сарсенбай Оллашев ўзининг дилрабо ашуласи билан қатнашчиларни хушнуд этди.

Туманимиз санъаткорларидан кекса ҳофизимиз Тўлибой Йўлдошев, унинг қизи, шовотлик хонанда Зулфия Йўлдошева, Баҳодир Ражабов, Нураддин Ёқубов ва яна кўплаб ёш хонандалар ҳофиз репертуаридан қўшиқлар куйлаб бердилар. Тўрткўллик ва Элликқалъалик меҳмонлар туманимиз ёш хонандалари ижодига юқори баҳо бердилар.

Тадбирнинг яна бир аҳамиятли томони шу бўлдики, залга йиғилган турли соҳага мансуб, турли ёшдаги меҳмонларнинг ҳофиз ижодига ҳурмати туманимизда санъатга қизиқиш кучли эканлигини намоён этди.

Назир қорини эслаб...

Тўйми ё бирор анжуман, келибди Назир қори деб,

Бундай хушнафас ҳофизнинг барча мухлислар зори деб,

Кўнгилни сел қилар овоз ҳамда сайраган тори деб,

Қўшиқлардан яйраб кўнгил, роҳат қиларди жонимиз,

Ноёб истеъдод эдилар, ул жонажон хушхонимиз.

У куйласа, ноласидан тинглаган барча лол эди,

Хониш қилса қай даврада, барида шу аҳвол эди,

Қай хислатин айтайин мен, бир соҳиби камол эди,

Афсус, эрта қилди риҳлат, шунда эрур армонимиз,

Ўзбек элининг булбули, ул жонажон хушхонимиз.

Суҳбатига ташна бўлган Ҳожихонлар-у Комилжон,

Устозим, дерди Отажон - ул булбули мулки Турон,

Ғойибона устоз билар кўплаб хонандалар ҳамон,

Бундайин улуғ аждодлар шараф эрур ҳам шонимиз,

Фахр бизга ҳам ифтихор, ул жонажон хушхонимиз.

Устоз иши қилар давом, эндиликда шогирдлар бош,

Энди ўзи устоз Мирза, Анвар, Тўлибой ва Йўлдош.

Мурод, Умирбек, Азамат - санасанг бўлмайди адош –

Иқтидорли ёшлар кўпдир – демак, кўпдир имконимиз,

Қўшиқларда яшар энди ул жонажон хушхонимиз.

Аҳмад НАФАСОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026