13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:20
Жамият 👁 412

Тил – миллатнинг руҳи

Тил – миллатнинг руҳи

Ҳақиқатдан ҳам, тилимиз яшар экан, тарихимиз, маданиятимиз, адабий меросимиз, бугунимиз ва эртамиз бардавомдир. 1989 йил 21 октябрь куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Бу сана миллатимиз тарихида улкан воқеа бўлди. Айнан шу кундан бошлаб ўзбек тилининг чексиз имкониятларини ўрганиш, унинг ҳақиқий жозибасини очиб бериш йўлидаги ишларга расмий асос яратилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ўзбек тили давлат тили сифатида мустаҳкамлаб қўйилди. 1993 йил 2 сентябрда “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. 1995 йил 22 декабрь куни эса “Давлат тили ҳақида”ги Қонун янги таҳрирда тасдиқланди.

Бугунги кунда ахборот технологиялари, реклама ва оммавий ахборот воситаларининг жамият ҳаётидаги ўрни беқиёс. Аҳолига янгиликларни етказишда тил ва ёзув муҳим аҳамият касб этади. Бироқ пештахталар, реклама баннерлари ва оммавий ахборот воситаларида ўзбек тили қўлланилишида жиддий муаммолар мавжуд. Шеваларнинг оммавий ахборотга аралашуви, имловий ва график хатоликлар, хусусан, “қ” ва “ғ” ҳарфлари ўрнида “к” ва “г” ҳарфларининг қўлланилиши тилимизга нисбатан эътиборсизликнинг яққол ифодасидир.

Бундан ҳам ачинарлиси, юртимизда дўконлар, савдо марказлари, ҳатто бутун бошли шаҳар лойиҳалари хорижий номлар билан аталмоқда. “Nest One”, “Toshkent City”, “Magic City” каби номлар мамлакатимизда халқимиз учун бунёд этилган бўлса-да, нега улар она тилимизда эмас? Чет элча номлар янада “замонавий” ёки “мижозбоп” деб ҳисобланадими? Ахир, она тилимиз – бизнинг ўзлигимиз тимсоли эмасми? Биз ўзимизни ўзга тиллар таъсиридан ҳимоя қила олмасак, келажак авлод бизни қандай тушунади?

Яқинда ижтимоий тармоқларда “Энди пешлавҳалар давлат тилида ва лотин алифбосида ёзилиши керак” деган хабар эътиборимни тортди. Аммо бу хабар ўзи кирилл алифбосида ёзилган эди. Биз тарғиб қилаётган ишларга ўзимиз амал қилмасак, бошқалар қандай амал қилади? Шу боис тил сиёсатида ҳам, ҳар қандай ўзгаришда ҳам аввало ўзимиздан бошлашимиз лозим. Соф ўзбек тилида гапириш, хатосиз ёзиш, тилимизни ҳурмат қилиш ҳақидаги тарғиботлар натижа бериши учун ҳаракатимиз реал мисолларда акс этиши керак.

Тошкент давлат миллий университети профессор-ўқитувчиси, филология фанлари доктори Абдурозиқ Рофиев пойтахтимиз кўчаларидаги эълонларнинг аксарияти ҳануз рус тилида эканлигини таъкидлаган эди. Уларнинг фикрига кўра, давлат тилида иш юритиш тизимли равишда йўлга қўйилган бўлса-да, амалиётда бу масалада бефарқлик ва лоқайдлик ҳукм сурмоқда. Тилни нотўғри ишлатиш, тушунарсиз ибораларнинг оммалашиб бориши, муомала маданиятининг бузилиши нафақат тил муаммоси, балки умуммиллий масала экани аён.

Ҳақиқатдан ҳам, бугунги кунда тенгдошларимиз орасида хорижий сўзларни аралаштириб гапириш, қисқартирилган ва бузилган шакллардан фойдаланиш одати кучайиб бормоқда. Чет тилларини ўрганиш, уларни билиш, албатта, фойдали. Лекин она тилимизни иккинчи даражали деб билиш, уни хорижий тиллар соясида қолдириш – катта хато. Агар шундай давом этса, бир неча авлоддан сўнг тилимиз ўз қадрини йўқотиши ҳеч гап эмас.

Бунга йўл қўймаслик учун ҳар биримиз тилимизга бефарқ бўлмаслигимиз, имловий хатоларга нисбатан лоқайдлик қилмаслигимиз, керак бўлса, қонуний жиҳатдан ҳам тартибга солишимиз шарт. Улуғ шоиримиз Эркин Воҳидов айтганидек:

– Она тили – умуммиллат мулки. Демак, тил олдидаги масъулият ҳам умуммиллий бўлиб, бу ёлғиз тилшуносларнинг эмас, бутун миллатнинг иши.

Шундай экан, жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси тилимизни эъзозлаш, унинг давлат тили сифатидаги мақомини юксалтириш йўлида ўз ҳиссасини қўшиши лозим. Келажак авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Зеро, буюк маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний айтганидек:

– Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадурғон ойинаи ҳаёти – тили ва адабиётидур. Миллий тилни йўқотмак – миллатнинг руҳини йўқотмакдур.

Дилнура Йўлдошева, ҚДУ талабаси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026