30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 18:06
Жамият 👁 2,122

ЭР ЙИГИТДАН ЖАСОРАТ ҚОЛАР...

ЭР ЙИГИТДАН ЖАСОРАТ ҚОЛАР...

1942 йил июнь ойи ўрталарида ҳозирги "Чойкўл” овулидаги "Тоза қалъа” маҳалласида яшовчи Йўлдош Ортиқбоев ва унинг тенгқур дўстлари ҳам урушга отланишди. Жангчилар тушган пароход ва унга тиркалган одам тўла баржалар Амударё орқали Орол денгизи томон йўл олди. Йўл-йўлакай Нукус шаҳри рўпарасидаги дарё причалидан яна бир неча пароходлар қўшилиб, Мўйноқ порт шаҳрига тезроқ етиб олиш учун мазкур пароходлар карвони тўла қувватдаги тезликни оширганича, шошилинч борарди. У ерда бўлғуси ёш жангчиларни махсус денгиз пароход кемалари кутиб турарди. Бу катта сув транспорти Орол денгизи бўйлаб уч ярим сутка бетўхтов йўл босгач, катта Аралск портига етиб келишди ва у ердан дарҳол поезд эшелонларига жойлашиб, Россия томон йўл олди. Улар беш кун ичида кўзланган манзилга етиб келишди ва қисмларга бўлиниб, жанговар полкларга тақсимланди.

Йўлдош Ортиқбоев 1942 йил июлдан 15 сентябргача қисқа ҳарбий курсда таҳсил олиб, 15 сентябрь куни қуролдош дўстлари олдида ҳарбий қасамёд қилди ва шу куннинг ўзидаёқ 1-Белорусь фронти таркибида ҳаракат қилаётган 33- армия ўқчи қисмларида автоматчи бўлиб жангга кирди.

Унинг жанговар ҳаракатдаги ташкилотчилик қобилиятиниинобатга олиб, қисқа ҳарбий курсда таҳсил олиш учун яна иккинчи бор 1942 йил декабрдан 1943 йил мартигача ўқишга жўнатишди. Йўлдош Ортиқбоев кейинчалик бўлинма командири бўлиб жанговар ҳаракатларни давом эттирди. Жанговар ҳаракатдаги тезкорлиги ва маҳорати учун взвод командири ёрдамчиси, кейин эса взвод командири бўлди. Бу даврда улар бутун Белорусияни душмандан озод қилган эдилар.

У ҳарбий-тактик билими ва маҳоратини янада ошириш учун 1944 йил май ойидан декабргача қисқа муддатли ҳарбий командирлар тайёрлаш курсида таҳсил олди ва кичик лейтенант даражасига етишиб, Ғарбий фронт таркибидаги минамётчилар қисмида минамётчилар взводини бошқарди.

Шиддатли ва шафқатсиз ҳарбий юришларда ҳарбий қудрати ва маҳорати мислсиз ошган армия жангчилари қисқа муддатда фашист Германияси устидан бутунлай ва узил-кесил ғалаба қозондилар.

Махсус ҳарбий топшириқлар бўйича лейтенант Йўлдош Ортиқбоевнинг жанговар ҳарбий хизмат муддати яна бир йилга узайтирилди ва 1946 йил 1 июндан эътиборан ҳарбий хизматдан бўшатилиб, уйига қайтишга йўлланма берилди.

У урушдан кейинги халқ хўжалигини, шу жумладан қишлоқ хўжалигини қайта тиклаш ишларида фаол қатнашди ва қолхозда қурувчилар бригадасини йигирма йил давомида бошқариб, жуда кўп қурилиш-бунёдкорлик ишларининг амалга оширилишида хизмат қилди. 1967 йилдан эътиборан то умрининг охиригача яъни 1984 йил 23 июлгача туманимизда ва республикамизда ирригация тармоқларига етарли сув етказиб бериш борасида фидойи меҳнат қилди.

Марҳум Йўлдош ота Ортиқбоев оилавий жиҳатдан ҳам бахтли-саодатли инсон эди. Турмуш ўртоғи Париза Қайипова билан ҳавас қилса арзигулик ҳаёт кечиришди ва ўн уч нафар солиҳ фарзандларни дунёга келтириб, тарбиялашди. Бу ўғил-қизлардан бугунги кунгача юз нафардан ортиқ невара, чевара ва эваралар катта хонадонни тўлдириб, марҳум бува ва бувижонларини хотирлаб, хақларига дуо-фотиҳа қилиб турадилар. Шу боис ҳам инсон хотираси мангудир.

Қобул ШОМУРОДОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026