12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:40
Жамият 👁 437

“ЎЗБЕК АРСЛОНИ” ФИЛЬМИ — ҚАҲРАМОНЛИК ВА ЖАСОРАТ ТАРАННУМИ

“ЎЗБЕК АРСЛОНИ” ФИЛЬМИ — ҚАҲРАМОНЛИК ВА ЖАСОРАТ ТАРАННУМИ

Тарих саҳифаларида шундай қаҳрамонлар борки, уларнинг жасорати ва матонати йиллар ўтса-да, авлодлар хотирасида мангу яшайди. Яқинда Шимоли-ғарбий ҳарбий округининг Маънавият ва маърифат марказида айнан шундай мардларнинг асл намунаси, фарғоналик 2-жаҳон уруши қаҳрамони Мамадали Топиволдиев ҳаётига бағишланган “Ўзбек арслони” фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Мазкур картина томошабинлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Ушбу фильм халқимизнинг мардлик, ватанпарварлик ва жасорат каби юксак қадриятларини тараннум этувчи, ёш авлодни миллий ғурур ва тарихий хотирага ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи муҳим экран асари сифатида эътироф этилмоқда.

Мамадали Топиволдиев 1919 йил 20 сентябрда Риштон туманидаги Пандигон қишлоғида, меҳнаткаш деҳқон оиласида дунёга келган. Мамадали ўзининг илк меҳнат фаолиятини Риштон алоқа бўлимида почтальонлик вазифасидан бошлайди. Бироқ кейинчалик тракторчилик касбига меҳр қўйиб, махсус курсда ўқийди. Унинг тинч ва мазмунли ҳаёти 1939 йилда ҳарбий хизматга сафарбар этилиши билан бутунлай ўзгариб кетди.

2-жаҳон уруши йилларида Мамадали Топиволдиев ўзининг чинакам жасоратини намоён этди. Унинг фронтдаги ҳаракатлари душман учун ҳақиқий даҳшатга айланди. Тарихий маълумотларга кўра, у душманнинг жами 19 та эшелонини портлатиб юборган. Қўл жангида 76 нафар немис аскарини ер тишлатиб, 1 нафар немис генералини асирга олган. Асосий қуроли пулемёт бўлган бу қаҳрамоннинг қайд варақасида 150 дан ортиқ немис аскари ва офицерларини қириб ташлагани, 180 нафарини асирга олгани, шунингдек 20 дан ортиқ автомашинани йўқ қилгани тарихий факт сифатида келтириб ўтилган. Бундай улкан талафотлардан ғазабланган Гитлер Топиволдиевни тутган немис аскарларига 50 минг, айрим манбаларга кўра эса 25 минг рейхсмарка миқдорида пул мукофоти ваъда қилгани ҳам унинг фашистлар учун нақадар катта хавф туғдирганини исботлайди.

Уруш якунлангач, 1945 йил 8 майда хизматдан озод этилган Мамадали маълум муддат Минск шаҳрида Белоруссия Қишлоқ хўжалиги халқ комиссарлигида ҳайдовчи бўлиб ишлайди ва сўнг ўз қишлоғига қайтади. Тинчлик даврида ҳам у тиним билмади. 1947 йил 16 февралда Ўзбекистон Олий Советининг 1-чақириқ депутати этиб сайланди. Фаолияти давомида 1946 йилда колхоз раиси, кейинчалик туман истеъмолчилар уюшмаси бўлими раҳбари, Риштон гидроэлектр станцияси раҳбари, колхоз раиси каби лавозимларда самарали фаолият юритади.

Афсуски, 1969 йил 6 май куни Мамадали Топиволдиев ўз ишхонасида номаълум шахслар томонидан пичоқланиб, фожиали тарзда ҳалок бўлади. Бироқ қаҳрамоннинг ёрқин хотираси халқ қалбидан ўчгани йўқ. Кўплаб шаҳар ва қишлоқларда унинг ҳайкаллари ўрнатилган, кўчаларга, мактабларга унинг номи берилган. Шубҳасиз, бу мард ўзбек ўғлонининг жасорати келажак авлодлар учун ватанпарварликнинг олий намунаси бўлиб хизмат қилади.

"Ўзбек арслони" фильмининг тақдимоти шунчаки маданий тадбир бўлиб қолмасдан, балки тарихий ҳақиқат ва ўлмас жасоратнинг катта экранлардаги ёрқин аксига айланди. Ушбу киноасар орқали томошабинлар фақатгина ўтмиш воқеаларини кузатиб қолмай, балки юрт озодлиги йўлида жонини фидо қилишга тайёр бўлган ботирларимизнинг ички кечинмалари, қатъияти ва чексиз ватанпарварлигини ўз юракларидан ўтказиш имконига эга бўлдилар. Экранда гавдаланган Мамадали Топиволдиев образи ҳар бир инсонни бугунги мусаффо осмон ва тинчликнинг қадрига етишга, бу йўлда тўланган буюк бадалларни ҳеч қачон унутмасликка ундайдиган кучли маънавий омил вазифасини ўтайди.

Мазкур фильм, айниқса, бугунги кунда сафда турган аскарлар ва ҳарбий хизматчилар учун тенгсиз тарбиявий аҳамиятга эгадир. Ҳарбий либос кийиб, Ватан сарҳадларини қўриқлаётган ёш ўғлонлар экрандаги "Осиё арслони"нинг шижоати, садоқати ва юксак иродасини кўрар экан, томирларида айнан шундай енгилмас қаҳрамонларнинг қони оқаётганини теран ҳис қиладилар. Фильм ҳарбий хизматчиларда жанговар руҳни шакллантириш, касбга бўлган садоқатни мустаҳкамлаш ва Ватан ҳимоясидек муқаддас бурчни шараф билан бажаришга ундовчи беқиёс мотивация манбаи бўлиб хизмат қилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026