12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:40
Саломатлик 👁 643

Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги тарқалишининг олдини олиш бўйича профилактика тадбирлари олиб борилмоқда

Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги тарқалишининг олдини олиш бўйича профилактика тадбирлари олиб борилмоқда

Шу кунларда Амударё туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими мутахассислари томонидан чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ва хонадонларда профилактика тадбирлари изчил олиб борилмоқда. Март ойидан октябрь ойигача бўлган давр каналарнинг энг фаол мавсуми ҳисобланиб, бу ҳолат Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигининг тарқалиш хавфини оширади. Шу боис санитария ходимлари ва ветеринарлар аҳолига кенг тушунтириш ишларини олиб бориб, зарарсизлантириш ва касалликнинг олдини олиш чораларини кўришмоқда.

Қрим-Конго геморрагик иситма иксод канаси чақиши орқали юқадиган ўта хавфли вирусли касаллик бўлиб, оғир ҳолларда ўлимга олиб келиши мумкин. Каналар асосан йирик ва майда шохли ҳайвонлар танасида учрайди ва улар орқали инсонга юқади. Касаллик зарарланган кананинг терига ёпишиб, инсон қонига вирусни юқтириши ёки зарарланган ҳайвонларнинг қони ва биологик суюқликлари билан мулоқот қилиш орқали юқади. Шунингдек, қўй ва эчкиларнинг жунини қирқиш, каналарни қўл билан териш ёки эзиб ўлдириш вирус юқтириш хавфини оширади. Тиббий ёрдамга ўз вақтида мурожаат қилинмаса, касаллик оғир тус олиб, ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин.

Мутахассислар томонидан чорвачилик фермалари ва хонадонларда кенг кўламли профилактика ишлари амалга оширилмоқда. Чорва молларига канага қарши дори воситалари билан ишлов берилиб, уларнинг саломатлиги назорат қилинмоқда. Шу билан бирга, аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиб, чорва моллари боқиладиган ҳудудларни зарарсизлантириш ва шахсий ҳимоя чораларига риоя қилиш бўйича тавсиялар берилмоқда.

Чорва парвариши ва қўраларни санитария талабларига мувофиқ сақлаш касалликнинг олдини олишда катта аҳамиятга эга. Қўралар мунтазам тозаланиб, чиқиндилар ўз вақтида чиқарилиши керак. Сув идишлари ва қўралар доимий равишда дезинфекция қилиниши, каналар кўпайишига йўл қўймаслик учун яхши вентиляция тизими билан таъминланиши зарур. Касаллик билан гумон қилинган ҳайвонлар алоҳида сақланиши, қўралар эса кемирувчилар ва зарарли ҳашаротлардан ҳимоя қилиниши лозим. Чорвага фақат тоза сув ва сифатли озуқа берилиши керак, чунки камқонлик ва иммунитет пасайиши уй ҳайвонларини каналарга қарши заифлаштиради.

Каналар чақишидан ҳимояланиш учун мунтазам текширув ўтказиш ва каналар аниқланган ҳолда ветеринар мутахассисларга мурожаат қилиш зарур. Қўй ва эчкиларнинг жунини қирқишда қўлқоп, резина этик ва махсус ҳимоя кийимларидан фойдаланиш тавсия этилади. Чорва молларини бозор ёки чўл ҳудудларидан олиб келганда, уларга каналарга қарши ишлов бермасдан уйга олиб келиш мумкин эмас.

Агар шахсни кана чақса, зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатиш зарур. Жароҳатланган жой йод билан тозаланиб, боғланиши ва бемор дарҳол шифокорга мурожаат қилиши шарт. Соғлиқни муҳофаза қилиш учун ўз вақтида эҳтиёт чораларини кўриш, чорва молларини мунтазам текшириш ва тиббий кўрикдан ўтиш ҳар бир инсоннинг саломатлигини асрашда муҳим аҳамиятга эга.

Дурбек Бабажанов, Амударё туман СЭО ва ЖСБ эпидемиолог врачи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026