ЯНГИ КЎПРИК ҚУРИЛДИ
Маълумки, буюк аждодларимизнинг анъаналари бугунги кунда ҳам ўз қадрини йўқотган эмас. Буни ҳар бир маҳалла, қишлоқда амалга оширилаётган савобли ишлар мисолида кўриш мумкин.
Бизнинг "Жумур овул” маҳалламизда ҳам бундай савобли ишлар гувоҳи бўлишимиз мумкин. Яқинда маҳалла фаоли Абдулла ака Искандаров томонидан бутун қишлоғимизни сув билан таъминлаб турувчи катта анҳорга замонавий ва кўркам кўприк бунёд этилди. Маҳалламиз аҳли Абдулла акага ўз миннатдорчилигини билдирди. Чунки бу кўприк кўплаб инсонларнинг, айниқса, маҳалламиздаги 48-сонли мактаб ўқувчиларининг узоғини яқин, маҳалла аҳлининг мушкулини осон қилди.
- Маҳалламиз аҳлининг бир муаммосини ҳал этишга ҳисса қўшганимдан мамнунман, - дейди Абдулла ака камтарлик билан. – Ахир ота-боболаримиз ҳам йўл, кўприк ва қудуқ қуришни савоб деб билишган. Ўз элдошларим учун қанча савоб иш қилсам ҳам оз.
Биз – 48-сонли мактаб ўқувчилари саҳоватпеша инсон Абдулла ака Искандаровга ўз миннат-дорчилигимизни билдирамиз.
Динора КАРИМБОЕВА, 48-мактаб ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶