14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 17:57
Жамият 👁 2,316

Ахлоқсизлик жамиятимиздаги қора доғдир

Ахлоқсизлик жамиятимиздаги қора доғдир

Бугун ёш авлоднинг комил инсон бўлиб вояга етишлари учун барча шарт-шароитлар ва имкониятлар яратилган. Бундан унумли фойдаланган кўпгина ёшлар порлоқ истиқбол сари дадил қадам ташлаб, ўзларининг бахтли келажагини бунёд этиш йўлида чуқур билим олмоқда, касб-ҳунар эгалламоқда.

Лекин гуруч курмаксиз бўлмаганидек, ёшлар орасида, қолаверса вояга етмаганлар орасида қимматли вақтини тамаки чекиш, нос отиш, спиртли ичимликлар ичиш, қиморбозлик қилиш каби қатор иллатлар, бемаъни машғулотлар билан ўтказадиган, ота-она, маҳалла-кўй ва мактаб, коллеж жамоалари назоратидан четда қолган ёшлар афсуски орамизда бор. Сўнгги ўн йил ичида мобил алоқа ва глобал интернет ахборот тармоғининг шиддат билан ҳаётимизга кириб келганлиги бизнинг кундалик турмушимизда катта қулайликлар туғдириши билан бирга ёшлар тарбиясида салбий ҳолатларнинг юзага келишига олиб келмоқда. Ҳали яхши-ёмонни, оқ-қорани аниқ танимаётган ёшлар, ўспиринларнинг ўта қизиқувчанликлари ҳавас ва иштиёқлари туфайли виртуал оламнинг зарарли, ёшлар тарбиясини бузувчи беҳаё йўналиш ва оқимлари гирдобига тушиб қолмоқдалар. Натижада мана шундай тарбияси издан чиқаётган ўсмир ёшлар томонидан ҳуқуқбузарлик ва бошқа турдаги ахлоққа зид ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар юз бериб, оилалар, мактаблар ва маҳаллалардаги маънавий-ахлоқий соғлом муҳитга маълум даражада путур етмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг "Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олишда ҳуқуқий асос бўлмоқда.

Илмий тадқиқотлар ҳамда амалий кузатувлар, тажрибалар жараёнида вояга етмаганларнинг ахлоққа зид ғайриижтимоий хатти-ҳаракат содир этишларига энг аввало ота-оналар томонидан фарзандларини назоратсиз қолдиришлари, фарзандлар тарбияси билан жиддий шуғулланмасликлари ҳамда таълим-тарбия бериш бўйича мажбуриятларини лозим даражада бажармасликлари асосий сабаб бўлиб қолмоқда. Шу ўринда халқимизнинг: "Қуш уясида кўрганини қилади”, деган пурҳикмат нақлининг бежизга айтилмаганини яна бир бор чуқур ҳис қилиш мумкин. Зеро, муҳтарам Президентимизнинг "Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида таъкидланганидек: "Агар ота-она оилада ўзини тутишни билмаса, ахлоқ-одоб бобида фарзандларига ўрнак бўлиш ўрнига ўзини салбий томондан кўрсатадиган бўлса, бу ҳолат, табиийки, бола маънавий оламининг шаклланишига салбий таъсир кўрсатади, вақти-соати келиб, унинг характерида инсон деган номга нолойиқ, хунук бир одат сифатида намоён бўлади”.

Яна таъкидлаш жоизки, вояга етмаганларнинг ахлоққа зид бўлган ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларининг олдини олиш, биринчидан, уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, шунингдек, вояга етмаганларнинг таълим- тарбиясига масъул бўлган субъектлар билан профилактик ишларни оқилона тўғри йўлга қўйиш, иккинчидан, ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари ва фуқаролик жамияти институтларининг мазкур соҳадаги ўзаро ҳамкорлик фаолиятини янада такомиллаштириш талаб этилади.

Бугунги кунда таълим муассасалари, ҳуқуқ-тартибот ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, жойлардаги давлат бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари зиммасига вояга етмаганлар ўртасида маънавий-ахлоқий, маданий-маърифий йўналишдаги тадбирларни мунтазам равишда амалга ошириб бориш бўйича аниқ вазифалар юклатилган.

Профилактика инспекторларининг вояга етмаганлар орасида ахлоққа зид ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш фаолиятида якка тартибдаги профилактик чора-тадбирларнинг аҳамияти катта.

Профилактика инспекторлари ўз хизмат ҳудудида ахлоқсизлик фаолияти билан шуғулланувчи ва ушбу ҳуқуқбузарликларни содир этишга мойил бўлган вояга етмаганлар билан якка тартибдаги профилактика ишларини мунтазам равишда изчиллик билан олиб боришлари зарур ҳамда бу иш доимий кундалик вазифа бўлиб қолиши керак.

Қодирали САИДҚУЛОВ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Жиноятларнинг олдини олиш кафедраси ўқитувчиси.
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019