28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 07:53
Жамият 👁 343

Оила – жамият таянчи ва маънавият бешигидир

Оила – жамият таянчи ва маънавият бешигидир

Инсон ҳаётининг энг муҳим қисми, жамиятнинг кичик бўғини, ижтимоий-маданий тизимнинг асоси – бу оиладир. Ҳар бир инсоннинг шаклланиши, ҳаётда ўз ўрнини топиши, эл-юрт ҳурматига сазовор бўлиши аввало у улғаядиган оиладаги муҳитга боғлиқ. Чунки айнан оила – бу ҳаётнинг давомийлигини таъминловчи шахс камол топадиган макондир. Унда миллий маданият, урф-одатлар, ахлоқий қадриятлар асраб-авайланади, авлоддан-авлодга ўтади. Шунинг учун ҳам оила бекорга жамиятнинг кичик модели деб аталмайди. Жамиятда бўлгани каби, унда ҳам ўз раҳбари, масъул аъзолари ва ўзаро вазифалар тақсимоти мавжуд.

Оила – инсон тарбиясининг илк маскани саналади. Бу масканда болада шаклланиши лозим бўлган барча инсоний жиҳатлар, ахлоқий фазилатлар, қадриятлар ва дунёқараш тарбияланади. Оила – ҳаёт мактаби ҳисобланади. Шу боис, оилавий тарбия масаласида хато ва камчиликларга йўл қўймаслик учун ҳар бир хонадонда маънавий муҳит ўзаро ҳурмат, ахлоқ-одоб ва инсоний муносабатлар асосида шаклланиши айни муддаодир.

Маълумки, соғлом ва мустаҳкам оила пойдевори турмуш қурмоқчи бўлган йигит ва қизнинг бир-бирига муносиб экани билан белгиланади. Бўлажак ота-онанинг саломатлиги, насл-насаби, дунёқараши, ахлоқий қарашларининг уйғунлиги, энг муҳими, турмуш қуришга ҳар томонлама тайёрлиги фарзанд тарбиясида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Соҳибқирон Амир Темурнинг ўғил уйлантиришдан тортиб, набираларини тарбиялашгача шахсан ўзи алоҳида эътибор бергани бежиз эмас.

Ҳар қандай давлатнинг куч-қудрати – соғлом фикрли, билимли, Ватан ва халқ тақдирига бефарқ бўлмаган, маънавий баркамол фарзандлар билан ўлчанади. Айниқса, биз мансуб бўлган Шарқ халқлари учун оила шаъни ва обрўсини асраш, уни ҳар қандай хавф-хатардан ҳимоя қилиш ҳар бир аъзонинг нафақат бурчи, балки муқаддас қарзидир. “Оила – муқаддас даргоҳ” деган ибора замирида айнан шу юксак маънавият, шаън ва орият ётади.

Юртимизда оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Оила мустаҳкамлиги кўплаб омилларга боғлиқ бўлиб, аввало, ҳар бир хонадон моддий жиҳатдан таъминланган бўлиши зарур. Бунинг учун эса оила масъуллари ўз касби ва салоҳиятига мос меҳнат қилиши, фарзандларининг фаровон ҳаётини таъминлашга ҳаракат қилиши лозим. Шунингдек, оила барқарорлиги ундаги маънавий муҳитга ҳам чамбарчас боғлиқ. Бу муҳитнинг соғлом бўлиши учун юртимизда катта ишлар амалга оширилмоқда. Мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, спорт иншоотлари, маданият ва санъат марказлари болаларнинг баркамол шахс сифатида вояга етишида муҳим ўрин тутмоқда.

Бахт-саодатни фақат бойлик ва мол-дунё билан боғлаш тўғри эмас. Ахлоқли, билимли, меҳнатсевар, имон-эътиқодли фарзанд нафақат ота-онанинг, балки бутун жамиятнинг бебаҳо бойлигидир. Демак, шахс камолоти оила муҳитига, ундаги тарбия услубига, ота-онанинг ўз вазифаларига қандай муносабатда бўлишига бевосита боғлиқ. Хонадондаги ҳар бир аъзонинг ўз бурчига масъулият билан ёндашуви – оиланинг мустаҳкамлигига, натижада эса жамият барқарорлиги ва фаровонлигига олиб келадиган муҳим омилдир.

Ҳабиба Кушаева, 67-сонли мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

Фото - gov.uz

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026