12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:57
Жамият 👁 231

5 июнь - Бутунжаҳон атроф-муҳит куни

5 июнь - Бутунжаҳон атроф-муҳит куни

Инсониятни табиатдан айро ҳолда тасаввур этиш қийин. Табиатнинг ҳолати инсон ҳаёти, саломатлиги ва келажагига бевосита таъсир қилади. Аммо саноат ривожи, аҳоли ўсиши ва ресурслардан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш глобал экологик муаммоларни келтириб чиқарди. Ана шу шароитда инсониятни табиатга бўлган муносабатини қайта кўриб чиқишга чақириш мақсадида ҳар йили 5 июнь санаси Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни сифатида дунё миқёсида кенг нишонланади.

 Ушбу экологик байрам БМТ Бош Ассамблеясининг 1972 йил 15 декабрда ўтказилган 27-сессиясида таъсис этилган бўлиб, бугунги кунда 100 дан ортиқ мамлакатда нишонланади. Анжуманда шунингдек, янги ташкилий тузилма —Атроф-муҳит муҳофазаси бўйича БМТ Дастури — ЮНEПга асос солинган. Шундан бери ЮНEП раҳбарлигида ҳар йили бутун жаҳонда атроф-муҳит куни нишонланади. Байрамнинг асосий мақсади — инсоният эътиборини табиат, уни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик барқарорлик масалаларига қаратишдир. Бу кун нафақат экологлар, балки ҳар бир фуқаронинг табиатга бўлган муносабатини қайта кўриб чиқиш, уни муҳофаза қилишда шахсий масъулиятини англашга даъват этувчи сана сифатида аҳамият касб этади.

Нега айнан 5 июнь? Бу сана тасодифий эмас. Айнан шу куни Швециянинг Стокголм шаҳрида БМТнинг Атроф-муҳит масалаларига бағишланган халқаро конференцияси ўз ишини бошлаган эди. Бу экологик сана барча инсонларни табиат муҳофазасига, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга, жамоатчилик онгида экологик маданиятни шакллантиришга хизмат қилиши лозим. Аслида, бу кун инсонни нафақат ўйлашга, балки амалий ҳаракатларга чорлайди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳам атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик барқарорликни таъминлаш, соф табиатни келажак авлодларга безавол етказиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

2021 йилдан бошлаб амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси экологик соғлом муҳитни шакллантиришда муҳим ўрин тутмоқда. Унга кўра, ҳар йили 200 миллиондан ортиқ дарахт ва бута кўчатлари экилади. Бу нафақат ҳаво сифатини яхшилаш, балки иқлим ўзгаришига қарши курашишда ҳам самарали чора ҳисобланади. Энг муҳими, бу лойиҳа одамларда табиатга эътибор, ҳурмат ва масъулият туйғусини кучайтиради.

Ўзбекистон учун энг оғриқли экомуаммолардан бири — Орол денгизи фожиасидир. Давлар раҳбари бошчилигида ушбу муаммони ҳал этиш мақсадида қуриб қолган Орол тубида ўрмонзорлар яратиш, тупроқ эрозиясининг олдини олиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Оролбўйи минтақасида ўрмонзорларни 2,3 миллион гектарга етказиш мўлжалланган. Бу эса нафақат табиатни тиклаш, балки Оролбўйи аҳолисининг ҳаёт сифати ва экологик хавфсизлигини оширишга хизмат қилади.

Экологик барқарорликка эришиш учун қонунчилик асосларини такомиллаштириш зарур. Шу мақсадда “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Унда назоратнинг шакллари, услублари, давлат ва жамоатчиликнинг роли аниқ белгилаб берилган. Бу, ўз навбатида, атроф-муҳитга таъсир қилувчи фаолиятни самарали бошқариш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга ёрдам беради.

Ўзбекистон қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётган давлатлардан бирига айланмоқда. 2025 йилда мамлакатда 3,5 ГВт қувватдаги яшил энергия манбалари ва 1,8 ГВт энергия сақлаш тизимларини ишга тушириш режалаштирилган. Бу нафақат табиатни муҳофаза қилиш, балки энергетика тизимини замонавийлаштириш, янги иш ўринлари яратиш ва иқтисодий ўсишга хизмат қилувчи муҳим омилдир.

Атроф-муҳитни асрашда жамоатчилик онгини юксалтириш, айниқса ёш авлодни тарбиялаш жуда муҳим. Шу боисдан, мамлакатда экологик таълим ва маданиятни ривожлантириш бўйича янги концепция қабул қилинди. Бу концепция асосида миллионлаб болалар ва ўқувчилар экологик билим ва тарбия олишмоқда. Уларнинг табиатга меҳр ва ҳурмат билан қараши келажакда соғлом жамият ва соф муҳитни таъминлашнинг муҳим кафолатидир.

Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни байрам сифатида нишонланиши билан бир қаторда инсонни табиатга нисбатан бўлган муносабатини қайта кўриб чиқишга ҳам ундайди. Табиат — бизга берилган энг буюк неъмат. Унга эътиборсизлик келажак авлодларнинг ҳаётига таҳдид солади. Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли лойиҳалар ва ташаббуслар инсон ва табиат ўртасидаги мувозанатни сақлаш, соф муҳитни асраш ҳамда барқарор тараққиёт сари интилишда муҳим аҳамият касб этади. Табиат — бизнинг умумий уйимиз. Уни асраш — умуминсоний бурч!

Шоҳзод Қурбонбоев тайёрлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026