28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 08:11
Жамият 👁 281

Фарзандликка олиш тартибини биласизми?

Фарзандликка олиш тартибини биласизми?

Фарзандликка олиш у ёки бу сабабга кўра ўз ота-онаси бағрида ўсиш имкониятига эга бўлмаган вояга етмаган болаларни оила муҳитида тарбиялаш имконини берса, бошқа томондан фарзандликка олувчиларга ота-оналик ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга бўлиш имконини беради. Бу ўринда фарзандликка олишнинг асосий шарти сифатида ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг вояга етмаган бўлиши, яъни 18 ёшга тўлмаган бўлиши (эмансипация қилинган ҳамда қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) ҳамда унинг манфаатларига мос келиши кўрсатилган.

Аввало, боланинг манфаати тор доирада тушунилмаслиги керак. Масалан, бола манфаатлари деганда унинг моддий шароити ва уй-жойга бўлган эҳтиёжини ўзигина тушунилиб қолмайди. Бунда асосийси, бола доимий равишда оила муҳитини ҳис этиши, ота-она меҳридан баҳраманд бўлиши, ғамхўрлигини олиши, улар ҳар томонлама, яъни ҳам жисмонан, ҳам маънан, ҳам руҳий соғлом бўлиб вояга етишини таъминловчи, жамият ҳаётига ҳар томонлама тайёрлайдиган бўлиши лозим.

Фарзандликка олиш нафақат соғлом болалар, балки муайян касалликка чалинган ва ривожланишда ортда қолган болаларга нисбатан ҳам татбиқ қилинади. Гарчи касалликка чалинган болаларни тарбиялаш ҳаттоки биологик ота-оналар учун ҳам муайян қийинчиликлар туғдирса-да, фарзандликка олувчи шахслардан алоҳида масъулият талаб қилади. Фарзандликка олувчилар боланинг соғлиғи ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишлари лозим.

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган фарзандликка олинувчининг соғлиғи тегишли тартибда текширилади ва бу ҳақда тиббий маълумот педиатр, невропатолог, хирург (ортопед-травматолог), офтальмолог, отоларинголог, логопед томонидан тузилади.

Фарзандликка олиш ихтиёрий бўлиб, ҳар бир шахс ўзи мустақил равишда фарзандликка олиш ҳақида қарор қабул қилади. Бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ болаларни ҳам фарзандликка олиш мумкин. Бундай ҳолларда ҳар бир болани фарзандликка олишда суд томонидан алоҳида қарор қабул қилинади. Бироқ, болалар манфаатини таъминлаш мақсадида, одатда, битта қарор қабул қилиниши мумкин. Айрим ҳолларда, масалан, болалар бирга тарбияланмаган, алоҳида муассасада бўлиши тақозо қилинган ҳолларда истисно ҳолатлар бўлиши мумкин.

 Мамлакатимизнинг оила қонунчилигида яқин вақтларга қадар фарзандликка олишнинг маъмурий тартиби амал қилган. Маъмурий тартибда фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни хоҳлаган шахсларнинг аризасига, васийлик ва ҳомийлик органлари тавсиясига кўра, туман, шаҳар ҳокими қарори билан амалга оширилар эди.

Оила қонунчилигининг ривожланиши фарзандликка олиш институтига ҳам таъсир кўрсатди ва бунда маъмурий тартиб ўрнига фарзандликка олишнинг суд тартиби жорий қилинди. Ушбу тартиб жаҳонда тан олинган бўлиб, болалар манфаатини таъминлашга хизмат қилади. Суд мустақил равишда бола манфаатига доир қарор қабул қилади. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг аризалари бўйича фарзандликка олиш ҳақидаги ишлар фарзандликка олинаётган боланинг яшаш ёки турган жойидаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари судловига тааллуқли ҳисобланади.

Қоида бўйича, фарзандликка олиш истагини билдирган шахслар (шахс) ариза билан фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилади. Суд томонидан ушбу масала кўриб чиқилишида васийлик ва ҳомийлик органларининг фарзандликка олишнинг асослилиги ва фарзандликка олинаётган бола манфаатларига тўғри келиши ҳақидаги хулосаси олиниши шарт. 

Процессуал қонунчилигида фарзандликка олиш ҳақидаги аризаларни алоҳида иш юритиш тартибида кўриладиган ишлар жумласига киритилади ва ариза мазмун жиҳатдан ФПКнинг 189-моддасида назарда тутилган талаблар билан биргаликда 299-моддаси талабларига жавоб бериши ва давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция, ФПКнинг 300-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилиниши лозим ва фарзандликка олувчилар (олувчи) томонидан имзоланиши талаб қилинади.

Олий суд Пленумининг 2013 йил 11 декабрдаги «Судлар томонидан фарзандликка олиш ҳақидаги ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 21-сонли қарорида кўрсатилишича, аризани қабул қилиш масаласи ФПКнинг 151 – 154-моддалари талабларига мувофиқ ҳал этилишини назарда тутиш лозим.

Фарзандликка олиш билан боғлиқ ишларнинг судларда кўриб чиқилишида иштирок этувчилар рўйхати ҳам белгиланган. Яъни фарзандликка олиш тўғрисидаги ишлар фарзандликка олувчилар (олувчи), васийлик ва ҳомийлик органларининг вакиллари, шунингдек, прокурор албатта иштирок этган ҳолда кўриб чиқилади. Зарур ҳолларда суд фарзандликка олинаётган боланинг ота-онасини (отасини ёки онасини), унинг қариндошларини ва бошқа манфаатдор шахсларни, шунингдек, ўн ёшга тўлган боланинг ўзини ишда қатнашишга жалб қилиши мумкин.

Муҳаббат Каипова, Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди судьяси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026