29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 12:39
Фан ва таълим 👁 245

Битирувчиларга олтин ва кумуш медаллар тантанали равишда топширилди

Битирувчиларга олтин ва кумуш медаллар тантанали равишда топширилди

Бугун мамлакатимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшларга бўлган ғамхўрлик ва эътибор юртимиз равнақи, эртанги кунимиз пойдеворини мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилмоқда. Айниқса, ҳар бир битирувчининг меҳнатини қадрлаш, уларнинг иқтидор ва интилувчанлигини алоҳида эътироф этиш жамиятимизда илм-фан, тафаккур ва изланувчанлик қадри юксак эканидан далолат беради.

Амударё туманида ҳам ана шундай эзгу анъанага содиқ қолган ҳолда, ўқув йилини юқори натижалар билан якунлаган, аъло баҳолари, намунали хулқи ва илғор тафаккури билан тенгдошларига ўрнак бўлган битирувчиларга олтин ва кумуш медаллар тантанали тарзда топширилди.

Туман Маданият бўлимида ташкил этилган ушбу байрамона тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов, ҳоким ўринбосарлари, соҳа мутасаддилари, мактаб директор ва ўқитувчилари, ота-оналар, шунингдек, қалблари фахр ва ифтихорга тўла ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирда нутқ сўзлаган туман ҳокими Собир Хўжаметов битирувчиларни самимий табриклаб, медаль соҳиблари – бу нафақат мактабда аъло баҳоларга ўқиган ўқувчилар, балки келажакда жамиятимиз тараққиётига ҳисса қўшадиган муносиб кадрлар бўлиши шубҳасиз эканлигини таъкидлаб, ёшларга юксак ишонч билдирди.

Хусусан, ёшларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириб, етук мутахассислар бўлиб етишишларига, келгусида Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини оширишга муносиб ҳисса қўшишларига, аниқ мақсадлар қўйиб, бор куч-ғайратлари ва билимлари билан халқимизга хизмат қилишларига ишонч билдирилди.

Туман ҳокими барча битирувчиларнинг келгуси ўқиш ва ишларида, шахсий ҳаётида катта ютуқ ва зафарлар тилади ҳамда фарзандларининг таълим-тарбиясига берган эътибори ҳамда масъулияти учун ота-оналар ва устоз-мураббийларга миннатдорчилик билдирди.

Ота-оналарнинг кўзларида фахр, ўқитувчиларнинг нигоҳларида ишонч, битирувчиларнинг чеҳрасида эса ўз меҳнатларидан, интилишларидан розилик завқи порлайди. Ҳар бир медаль – йиллар давомида тўпланган билим, фидойилик ва тиришқоқликнинг натижаси, ҳар бир табассум – ғурур ва масъулият ифодасидир.

Айтиш жоизки, 2024-2025 йилги ўқув йилида Амударё туманидаги умумтаълим мактабларини жами 3402 нафар ўқувчи битирган бўлса, шундан 30 нафар иқтидорли ёш олтин медаль, 7 нафар битирувчи эса кумуш медалга лойиқ деб топилди. Бу эса тумандаги таълим сифати, ўқитувчиларнинг меҳнати ва ўқувчиларнинг изланишлари ўз самарасини бераётганининг яққол исботидир.

Тадбир давомида туман Маданият бўлимининг умидли хонандалари томонидан ижро қилинган куй-қўшиқлар барча йиғилганларга юқори байрамона кайфият бахш этди.

Таъкидлаш жоизки, бугун юртимизда билимли, ташаббускор, Ватан равнақига фидойилик билан ёндашадиган янги авлод шаклланмоқда. Олтин ва кумуш медаль соҳиблари эса бу йўлда бошқаларга ўрнак, устозларига эса энг катта мукофот ҳисобланади. Юртга хизмат қилиш, билим билан тараққиётга ҳисса қўшиш – мана шундай ёшларга муносиб фазилатдир.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026