12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:14
Қишлоқ хўжалиги 👁 406

Арна бўйи маҳалласида асаларичилик мактаби шаклланмоқда

Арна бўйи маҳалласида асаларичилик мактаби шаклланмоқда

Амударё туманида, хусусан, Арна бўйи маҳалласида сўнгги йилларда асаларичилик йўналишида фаолият юритаётган хонадонлар ва тадбиркорлар сони ортиб бормоқда. Бу эса маҳалладаги “еттилик” аъзоларининг саъй-ҳаракатлари билан бевосита боғлиқ. Ҳудудда асаларичилик бўйича тажриба ва билимлар авлоддан-авлодга ўтиши орқали бугунги кунда ўзига хос “асаларичилик мактаби” шаклланмоқда.

Соҳадаги ҳар бир устанинг тажрибаси ва йиллар давомида тўпланган амалий билими маҳаллий анъаналар билан уйғунлашиб, самарали иш услубини вужудга келтирмоқда. Айниқса, асалари оилаларни мавсумий иқлим шароитига мос равишда парвариш қилиш, уларнинг озиқланиш тартибини тўғри ташкил этиш ва уяларни қулай жойлаштириш борасида бой тажриба шаклланган.

Маҳалладаги фаол тадбиркорлардан бири — Мақсуд ака Абдураҳмонов бу соҳанинг сир-асрорларини чуқур ўзлаштирган. У 10 йилдан буён аҳоли дастурхонини сифатли асал билан таъминлаш орқали асаларичиликдан барқарор даромад ҳам топмоқда. Мақсуд ака оила аъзолари билан биргаликда асалари оилалари сонини 80 тадан оширган.

Қаҳрамонимиз асал етиштиришдан ташқари, “Ҳумоюн Суҳроб мебель” МЧЖ раҳбари ҳам ҳисобланади. Ушбу корхона томонидан уй-рўзғор буюмлари, ошхона жиҳозлари, шунингдек, асалари боқиладиган махсус уялар ишлаб чиқарилади.

Асаларичилик бўйича ҳар йили 1–10 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган анъанавий “Асал ярмаркаси”да Мақсуд ака ўз маҳсулотлари билан иштирок этади. Мазкур ярмарка Марказий Осиё давлатлари ва Россиядан келган тажрибали мутахассисларни бир майдонда жамлаб, ўзаро фикр алмашиш, янги билимларни эгаллаш имконини беради.

Жорий йилда тадбиркор маҳаллий асаларилар билан бир қаторда, Фарғонадан келтирилган “Карпат” ва “Карлинка” турларини синов тариқасида парваришлашни бошлаган. Қаҳрамонимиз ўнлаб ёшларга устозлик қилмоқда.  Бугунги кунда унинг 3 нафар шогирди мустақил фаолият юритади.

Маҳалладаги яна бир фаол тадбиркор – “Фарҳод Қўчқорович асали” деҳқон хўжалиги раҳбари, асаларичилик устаси Фарҳод ака Бекимбетов учун бу соҳа ота касб саналади. Қаҳрамонимиз 20 йилдан буён соҳада мустақил шуғулланиб келмоқда. 2016 йилдан эса деҳқон хўжалиги фаолиятини йўлга қўйган. Бугунги кунда қаҳрамонимиз оила аъзолари ва шогирдлари билан биргаликда 550 та қути асалари оиласини парваришламоқда.

“Фарҳод Қўчқорович асали” деҳқон хўжалигида асалари уялари ҳам ишлаб чиқарилади. Фарҳод аканинг фарзанди Отабек ҳам соҳага жуда қизиқади. Ҳали ёш бўлишига қарамай, Отабек асалари парваришига доир кўплаб амалий билимларни эгаллаган. Бундан ташқари мазкур деҳқон хўжалида асалари парваришида кенг қўлланиладиган дори-дармон маҳсулотлари савдоси ҳам йўлга қўйилган.

Фарҳод ака соҳага ёндашуви билан ажралиб туради. Асалариларнинг асосий қисмини Қораўзак, Тахтакўпир ва Хўжайли туманларида парваришлашни маъқул кўради. Бу ҳудудларда кунжут, беда, янтоқ, юлғун ва халқ тилида “бўян” деб аталувчи қизилмия каби ўсимликлар кенг майдонларни эгаллайди. Мана шундай табиий муҳитда етиштирилган асал нафақат мўл, балки юқори сифати ва шифобахшлиги билан ҳам ажралиб туради.

Қаҳрамонимиз билан суҳбат давомида соҳанинг бир қатор нозик жиҳатлари ҳақида маълумот олдик. Асалариларни ҳар 20 кунда янги ҳудудга кўчириб туриш тавсия этилади. Бу уларнинг озиқланиш эҳтиёжини таъминлаш ва сифатли ҳосил олиш учун муҳим омил ҳисобланади. Агар ҳар кўчиришдаги масофа камида 5 км бўлса, асал ҳосилдорлиги ошади. Асалда инсон саломатлиги учун фойдали бўлган 70 дан ортиқ модда мавжуд. У иммунитетни мустаҳкамлаш, шамоллашни енгиш, ошқозон фаолиятини яхшилаш, терини парваришлашда қўл келади.

Асаларилар томонидан ишлаб чиқариладиган яна бир қимматли маҳсулот — прополисдир. У ёпишқоқ, хушбўй, сарғиш-яшил ёки жигарранг модда бўлиб, табиий антисептик сифатида бактерия ва вирусларга қарши кучли таъсир кўрсатади. Шу боис, тери касалликларида суртиладиган малҳамларга қўшилади.

Таъкидлаш жоизки, агар табиатда фасллар табиий тартибда кечса, йил давомида 5 мартагача асал ҳосили олиш мумкин. Аммо охирги йилларда кузатилаётган иқлим ўзгаришлари, фаслларнинг нотабиий кечиши асаларичилик соҳасида ҳам муайян муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Асал таъми, ҳиди ва ранги билан фарқланади. У қайси фаслда, қайси ўсимлик гулидан йиғилганига қараб ҳар хил бўлади. Бизнинг ҳудудда беда, янтоқ, кунгабоқар, ғўза ва бошқа ўсимликлардан асал йиғилади. Айни вақтда асаларилар ғўза гулларидан неъмат тўпламоқда.

Фарҳод Бекимбетов жорий йилда ҳозирга қадар 2 марта асал ҳосилини йиғиб олди. Ҳар бир қутидан ўртача 10 – 15 килограммгача сифатли маҳсулот етиштирилди. Агар ўтган мавсумда 1800 килограмм асал олинган бўлса, жорий мавсумда бу кўрсаткич 2500 килограммга етди.

Асаларилар — табиатнинг сукутдаги меҳнаткашлари. Арна бўйи маҳалласидаги асаларичилик фаолиятида меҳнатнинг барча жиҳатлари — билим, тажриба, янгиликка интилиш ва авлодлар давомийлиги уйғунлашган. Шу боис, бу маҳаллада етиштирилаётган асалнинг таъми ҳам, қадри ҳам бошқача. Чунки унда меҳнат  узвийлиги  бор.

Мухтасар айтганда, асаларичилик — фақат асал етиштириш билан чекланиб қолмайди. Бу соҳа юқори қийматли, шифобахш ва экспортбоп маҳсулотларни қамраб олган улкан иқтисодий салоҳиятга эгадир. Шу жиҳатдан қараганда, Арна бўйи маҳалласини асаларичилик бўйича бой тажриба ва анъаналарга эга маскан, дейиш мумкин. Маҳаллада шаклланиб бораётган “асаларичилик мактаби” эса нафақат маҳаллий аҳолининг барқарор даромад манбаи, балки ёш авлод учун амалий билим ва кўникмаларни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи муҳим ўқув майдонига айланмоқда.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026