30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 19:33
Жамият 👁 5,220

“Биз ёшлар “оммавий маданият” ва мафкуравий таҳдидларга қаршимиз!”

“Биз ёшлар “оммавий маданият” ва мафкуравий таҳдидларга қаршимиз!”

Курраи заминимизда умргузаронлик қилаётган жамики миллатлар, элатларнинг ўз яшаш тарзи, амал қилувчи қонунлари, ўз урф-одатлари бор.

Турли динга, ирққа мансуб, ўзларининг сиғинар илоҳлари мавжуд жамики халқлар учун бугунги кунда умумий бир ташвиш майдонга чиқдики, у кун сайин аҳолининг кўпроқ қисмини қамраб олаяпти, хавфли жиҳатлари тобора яққолроқ намоён бўлаяпти. Бу – ахборот соҳасидаги глобаллашувнинг салбий таъсиридир. Миллионлаб аҳолининг, айниқса, ёшларнинг интернетга боғланиб қолаётгани, турли сайтларда маънавий дунёмизни илм зиёси ила бойитувчи маълумотлардан ташқари зўравонлик, босқинчиликни тарғиб қилувчи, миллатчилик, порнографик мазмундаги маъ-лумотлар ҳам бисёрки, бу номақбул ахборотлар бугунги кунда нафақат ёшларни, ҳатто, катта ёшдаги кишиларни ҳам ўз домига тортмоқда.

Одатда биз дунёнинг бирон бурчагидаги нохуш воқеа-ҳодиса ҳақида газеталарда ўқисак, ё телевизорда кўрсак, албатта, сергак тортамиз ва сал ўтмай, кўнглимизга "фалон ёқда-ку”, деган тасалли келади, бизга дахли йўқдай туюлади. Бироқ бугунги кунда интернет тармоқларида ёритилаётган бузғунчи ғоялар, "Оммавий маданият” тарғиботи, диний-экстремистик, террористик ғоялар мамлакатимиз ёшлари учун ҳам ғоят улкан хатарларни вужудга келтираётгани бор гап.

Мутахассисларнинг аниқлашича, бугунги кунда дунё аҳолисининг 22 фоизи ижтимоий тармоқларни кузатишар экан.

Фақатгина odnoklassniki.ru ижтимоий тармоғи кунлик аудиториясининг 20 фоизини ўзбекистонлик фойдаланувчилар ташкил этар экан. "Оила даврасида” газетасининг ўтган ҳафтадаги сонида ёритилган, мана шу сайт зарафшонлик бир инсоннинг ўлимига сабаб бўлганлиги ҳақидаги хабарни ўқиган одамнинг кўнглидаги хавотири баттар ошиши, мазкур сайт кунлик аудиториясининг 20 фоизини эгаллаётган юртдошларимизнинг ҳаётига ҳам ўз салбий таъсирини ўтказмасмикан? – деган ўй қалбида ўрнашиб олиши шубҳасиз.

Ҳа, бугунги глобаллашув жараёни, ахборот-телекоммуникация технологияларининг тезкор тараққиёти ҳаётимизда ўзининг ҳам ижобий, ҳам салбий қирралари билан намоён бўлмоқда.

Ана шундай мураккаб вазиятда ёш авлод қалбида буларни етарлича таҳлил қила олиш қобилиятини шакллантириш, уларни асрлар синовидан ўтган, бой маънавий меросимиз, халқимизнинг ўзигагина хос бўлган миллий урф-одатлари, анъаналари, қадриятлари асосида тарбиялаш, интеллектуал салоҳияти юксак, қобилиятли ва илм олишга, ўрганишга иштиёқи баланд, бу борада маълум ютуқларга эришган ёшларни уларга намуна қилиб кўрсатиш, улардан ўрнак олишга ундаш орқали ёшларимизни фаол ва интилувчан қилиб тарбиялаш муҳим аҳамият касб этади.

"Менинг оилам” газетаси ижодкорлари ва "Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгаши ҳамкорликда глобаллашув жараёнида ёшларни ёт ғоялардан асраш, уларни жисмоний, маънавий жиҳатдан соғлом, чуқур билимли ва замонавий билимлар эгаси қилиб тарбиялашга ҳисса қўшиш мақсадида қатор тадбирлар ўтказмоқда.

Шу йилнинг 4 июнида туман ҳокимлигида туманимизда фаолият кўрсатаётган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва Амударё академик лицейи фаол ўқувчилари иштирокида ўтказилган "Биз ёшлар "оммавий маданият” ва мафкуравий таҳдидларга қаршимиз” номли давра суҳбати ҳам ана шу мақсадга қаратилди.

Давра суҳбатига ўқувчи-ёшлардан ташқари Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партиясидан туман Кенгаши депутатлари Адилбой Юсупов, Равшан Холмуродов ва партия фаоли Рустам Ражабов, "Юсуф Эшон бобо” жомеъ масжиди имом хатиби А.Матсапоевлар иштирок этдилар.

Давра суҳбатида ёшлар билдирган фикр-мулоҳазалар улар қалбида ҳар қандай мафкуравий таҳдидларга, "оммавий маданият” ақидаларига қарши мустаҳкам ва собит маънавий иммунитет шаклланаётганини кўрсатди. Айниқса, Амударё академик лицейи ўқувчиси Севара Иброҳимова, Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Ҳусан Йўлдошев, Иқтисодиёт коллежи ўқувчилари Азиза Мадраҳимова, Олтиной Ўринбоеваларнинг бу борадаги тушунчалари теран эканлиги намоён бўлди.

Давра суҳбатида "Юсуф Эшон бобо” жомеъ масжиди имом хатиби А.Матсапоев, туман кенгаши депутатлари А.Юсупов, Р.Холмуродовлар мавзу доирасидаги мулоҳазаларини билдириб, ўқувчи-ёшларнинг бу борадаги билимларини янада бойитдилар.

"Биз ҳар қандай мафкуравий таҳдидларга қаршимиз. Бизнинг ўз танлаган йўлимиз бор: бу - аввало илм, касб-ҳунар сирларини мукаммал эгаллаб, бизни кўзи қорачиғида асраб-авайлаб улғайтирган, ўқитиб камолга етказган ота-онамизга, Ватанимизга хизмат қилиш!”

Давра суҳбати иштирокчилари бўлган ёшларнинг бу иқрори бизни жуда севинтирди, Ватанимиз корига ярайдиган баркамол авлод камолга етаётганидан қалбларимиз ифтихорга тўлди.

Ойгул РАЖАБОВА, Маҳмуджон ШОМУРОДОВ, "Менинг оилам” газетаси махсус мухбирлари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026