Фаол ёшлар – фахримиз
Бугунги кунда таълим муассасаларида ёш авлодни билимли, комил инсон қилиб тарбиялаш мақсадида ҳар хил тадбирлар ва беллашувлар мунтазам ўтка-зилиб борилмоқда.
2014-2015 ўқув йилида бизнинг 22-сонли умумтаълим мактабимиз ўқувчилари "Билимлар беллашуви” ва фан олимпиадаларида фаол иштирок этишди. Мактабимизнинг Мирзо Улуғбек номидаги жамоаси "Аждодлар мероси – келажак пойдевори” номли кўрик-танловнинг туман босқичида фаол иштирок этишиб, фахрли ўринни эгаллашга эришдилар
2015 йилнинг 27-28 май кунларида ўтказилган "Билимлар беллашуви”нинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида информатика фанидан 8Б-синф ўқувчиси Нафиса Йўлдошева, француз тили фанидан 7А-синф ўқувчиси Райҳон Бекмуратова фахрли 2-ўринни, тарих фанидан 6Б-синф ўқувчиси Кумушой Қувватова 3-ўринни қўлга киритишди.
Бу ютуқлар ўқувчилар ва ўқитувчиларимизнинг тинимсиз меҳнатлари самараси ҳисобланади. Бундай тадбирлар албатта ёш авлоднинг кучли билимли ва ватанига садоқатли инсонлар бўлиб етишишига замин яратади.
Бахтиёр ЎТАБОЕВ, 22-сонли мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶