12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:58
Жамият 👁 618

Нукусда "Cyber Month" ойлигига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

Нукусда "Cyber Month" ойлигига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

Рақамли технологиялар ҳаётимизга тобора чуқур кириб бораётган бир пайтда киберхавфсизлик ва рақамли маданият масаласи миллий хавфсизлик даражасида долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу муносабат билан Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида "Кибермаданиятни ошириш ва кибергигиенани шакллантириш ойлиги" олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирнинг асосий мақсади – Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилиши режалаштирилган ойлик доирасидаги тадбирлар ҳақида кенг жамоатчилик вакилларига ва ОАВ орқали аҳолига батафсил маълумот бериш, шунингдек, рақамли макондаги таҳдидларга қарши биргаликда курашишга чақиришдан иборат.

Матбуот анжуманида Қорақалпоғистонда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари вакиллари, давлат органларининг матбуот хизматлари раҳбарлари, блогерлар ва жамоатчилик фаоллари иштирок этди.

Анжуманда таъкидланганидек, бугунги кунда интернетдан фойдаланувчилар сонининг ортиши билан бирга кибержиноятлар, онлайн фирибгарлик, шахсий маълумотларнинг ўғирланиши ва шу каби хавф-хатарлар ҳам кучайиб бормоқда. Айниқса, ёшларнинг рақамли саводхонлигини ошириш, уларни интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва "кибергигиена" қоидаларига риоя этишларини таъминлаш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланган.

Анжуманда масъул ташкилотлар вакиллари "Кибермаданиятни ошириш ва кибергигиенани шакллантириш ойлиги" доирасида Қорақалпоғистоннинг барча шаҳар ва туманларида, айниқса, таълим муассасаларида, корхона ва ташкилотларда кенг қамровли тадбирлар ўтказилишини маълум қилдилар. Ойлик давомида шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, яъни кучли пароллардан фойдаланиш, икки босқичли аутентификация хизматини ёқиш ва бошқа киберхавфсизлик чоралари бўйича семинар-тренинглар, ижтимоий тармоқлардаги фирибгарлик ҳолатларидан огоҳ бўлиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

Шунингдек, ойлик доирасида ёшлар ўртасида кибермаданиятни тарғиб қилувчи танловлар ва акциялар ўтказиш, давлат хизматчиларининг рақамли саводхонлигини оширишга қаратилган ўқув машғулотлари ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Айтиш жоизки, бугунги кунда Ўзбекистонда рақамли технологиялар, электрон тижорат ва онлайн банк хизматларининг жадал ривожланиши билан бир қаторда, кибержиноятчилик ва интернетдаги фирибгарлик ҳолатлари ҳам ортиб бормоқда. Фирибгарлар доимий равишда янги ва мураккаб алдов усулларини ўйлаб топишмоқда.

Энг кенг тарқалган усуллардан бири – фирибгарларнинг "Банк ходими" ёки "Тўлов тизими вакили" сифатидаги қўнғироғидир. Улар мижозга нотаниш рақамдан қўнғироқ қилишиб, ўзини "Марказий банк", "Click ёки Payme компанияси" ходими сифатида таништиради ва "Картангиз блокланди", "Сизнинг номингизга кредит расмийлаштирилмоқда", "Картангизга ҳужум бўлди" ёки "Акция ғолиби бўлдингиз" каби баҳоналар билан пластик карта маълумотларини ҳамда мижознинг телефонига келган SMS-кодни олишга ҳаракат қилишади. Бундай ҳолатда ҳеч кимга, у ҳатто банк ходими бўлса ҳам, SMS-кодни айтманг!

Шунингдек, фирибгарлар онлайн эълонлар сайтларидаги сохта харидорлар ёки сотувчилар сифатида, Telegram'даги сохта гуруҳлар ва "Инвестиция" лойиҳаларининг вакиллари сифатида ўзини таништириб, ёки "Сиз соврин ютдингиз!", “Акцияда ғолиб бўлдингиз” каби ёлғон ахборот билан фойдаланувчиларнинг мобил қурилмалари, ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари ёки банк пластик карталарига уланишга ҳаракат қилишади. Бундай алдовларга ишонмаслик, шубҳали кўринган ҳаволаларни очмаслик ва қўнғироқларга жавоб бермаслик энг тўғри йўлдир.

Матбуот анжумани давомида соҳа мутахассислари журналистларга ойлик доирасида ташкиллаштирилаётган тадбирлар ҳақида кенг турда маълумотлар бериш билан бир қаторда уларнинг киберхавфсизлик бўйича саволларига ҳам батафсил жавоблар бердилар.

Ушбу ойликнинг асосий мақсади – аҳоли, айниқса, ёш авлод онгида рақамли маконнинг имкониятлари билан бирга унинг хатарлари ҳақида ҳам аниқ тушунча ҳосил қилиш, кибергигиенага риоя қилишни кундалик одатга айлантириш ишларига ҳисса қўшишдан иборатдир. Бу каби тадбирлар Қорақалпоғистонда хавфсиз, шаффоф ва маданиятли рақамли муҳитни яратишга хизмат қилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026