30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 19:33
Жамият 👁 2,397

ТЎЙ - ДАБДАБАБОЗЛИК ДЕГАНИ...МИ?

ТЎЙ - ДАБДАБАБОЗЛИК ДЕГАНИ...МИ?

Кексаларимиз ҳар гал дуога қўл очганида "Тўйларга етказсин, хонадонимиз, юртимизда тўю томошалар кўп бўлсин!” - деган тилакларни айтишади.

Ҳақиқатан ҳам осойишта, фаровон элга тўйлар ярашади. Яхши ният билан элга дастурхон ёзиб, икки ёшнинг никоҳ базмини ёру дўстлар даврасида нишонлашнинг гашти ҳам ўзгача. Шунданми, юртдошларимиз оилада фарзанд туғилдими, йиғади, йиғинади, сандиғини сарпою сепга тўлдиради. Ниҳоят, вақти келиб, эл-улуснинг дуосини олади. Бу аждодларимиздан мерос қадрият ҳисобланади. Тўй – катта ҳаётга қадам қўяётган ёш оила учун – остона демакдир. Бироқ тўйнинг ҳам ўз қонун-қоидалари, меъёру талаблари бор, ўзбекнинг удумини, тутумини яхши билган қариялар, кўпни кўрган кайвони онахонлар сўзига кириб, йўл-йўриғига кўниб, бир тўй қилинг-чи, шунда амин бўласизки, тўй дегани тасир-тусур мусиқаю, тўкин дастурхон ёзишдан иборат эмас. Аксинча, у – эзгу талаклар, ниятлар изҳор қилинадиган файзли базм, қадимий удумлармизнинг мумтоз намойиши, катта ҳаёт остонасида келин-куёвга оқ фотиҳа!

Бундан кўп йиллар аввал тўйлари ўтган ака-опаларимиз айни дамда ҳаётидаги ўша энг қувончли кун ҳақидаги соҳир хотиралар билан яшаётган бўлишса ажабмас. Бугун-чи? Бугун тўй базми тугаши билан тантана тасвири туширилган видеотасмани қўлимизга олиб, экран қаршисида томоша қилишимиз мумкин. Бу тасвирлар келин-куёвнинг невараю чеваралари қўлига ҳам етиб борса, ажаб эмас. Шундай экан, нега тўйларимизнинг тартибли, гўзал ўтиши учун қайғурмаслигимиз керак?

Афсуски, бу мавзу кўп бор гапирилди, матбуотда ёритилди. Бироқ сезиларли амалий натижалар кўзга ташланаётгани йўқ.

Бир тўй базмида қатнашдим. Келиннинг ҳам, куёвнинг ҳам ота-оналари бамаъни инсонлар экан. Бироқ ундаги "томошалар” кўпчиликнинг ҳафсаласини пир қилди: тўйда иштирок этаётган санъаткорлар таклифи билан, келин-куёв базм якунига қадар бир неча марта даврага чиқиб, хориж удумларига тақлидан, вальсга тушишди. Келиннинг эгнидаги елкаю ёқаси очиқ тўй либоси эса кўпчиликни уятга қўйгани ҳам, таассуфли ҳол. Шу зайлда давом этаётган шодиёна, ёш-яланглар тилида айтганда, нақд дискотекага айланди.

Тўй - азалий қадриятларимизнинг бир бўлаги, дедик. Шундай экан, тўйларнинг тартибли ўтказилиши ва бунда кимга қачон сўз берилиши олдиндан келишилиши мақсадга мувофиқ, назаримизда. Сўз олган одам маънилироқ бирон гап айтса майли, маст ҳолда ярим соатлаб йиғилганларнинг асабини бузса, тантананинг файзу мазмунига путур етиши, шубҳасиз.

Яна бир гап. Бугун тўй-тантаналар тумандаги таниқли санъаткорларнинг бўш кунларига қараб белгиланиши урфга айланди. Чунки, таниқли санъаткор иштирокига қараб тўйга баҳо берилар экан. Қолаверса, кучли шовқин, қулоқни қоматга келтирувчи қўшиқлар остида ўтаётган бундай тантаналар инсонлар саломатлигига ҳам жиддий таъсир кўрсатаётир. Бундан ташқари, тўй куни турнақатор машиналарда келинни олиб келиш "одат”идан қандай наф? Ахир ана шундай "тадбир”лар оқибатида йўл ҳаракати ҳодисалари, ҳатто, ўлим билан боғлиқ ҳолатлар содир бўлаётгани ҳеч биримизга сир эмас.

Ваҳоланки, 1998 йил 28 октябрда муҳтарам Президентимизнинг Фармони қабул қилинган эди. Ушбу ҳужжатда тўй-маросимларда дабдабабозлик, шуҳрат-парастлик, ўз-ўзини кўз-кўз қилиш, исрофгарчиликка йўл қўйилаётгани таъкидланиб, бундай ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган қатор вазифалар белгиланган эди. Юртбошимизнинг Фармони қабул қилинганидан кейин, бир неча йиллар вақт ўтган бўлса-да, у ҳамон бугунги куннинг долзарб масаласи бўлиб турибди.

Шундан келиб чиқиб, аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Маҳалла оқсоқоллари уламолар, кайвонилар томонидан тўй-ҳашамларни ихчамлаштириш, тартибли ўтказиш чоралари кўрилмоқда.

Бироқ, афсуски айни пайтда барча тўю базмлар ушбу мезонлар асосида ўтказиляпти, деб бўлмайди. Энг ёмони оддий маъракаларда ҳам ана шундай дабдабабозликка, исрофгарчиликка йўл қўйилаётгани, ачинарли. Табиийки, бундай салбий ҳолатларга чек қўйиш учун тегишли мутасаддилар, фуқаролар йиғинлари раислари, кўчабошилар ҳамда кенг жамоатчилик янада фаол ва жонкуяр бўлиши лозим.

Диний идора ходимлари, фуқаролар йиғини раислари ва диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларининг урф-одат ва маросимларни тартибга солишдаги роллари, ваколатлари ва имкониятлари кенгдир. Улар турли маросимларни ўтказишда "Маслаҳатли иш тарқамас”, "Тежамкорлик – фаровон турмуш гарови” эканлигини, маҳалладошларига тушунтира олишлари керак бўлади. Бунда турли манбалар, мавжуд ҳаётий тажрибалар уларга қўл келади. Масалан, тўйлардаги ортиқча сарф-харажатлар, умуман исрофгарчиликнинг зарарлари хусусида Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг "Аъроф” сураси, 31-оятида: "Еб-ичинглар ва лекин исроф қилманглар” – деганини уқтириш зарур. Пайғамбаримиз (с.а.в.) бир ҳадисларида: "Ҳар қандай исроф ҳаромдир” деб, исроф қилишдан қатъий қайтарганликлари тўғрисида ҳар бир маҳалладош хабардор бўлиши муҳимдир

Ҳар ишнинг меъёри яхши, дейди доноларимиз. Зеро, меъёр тартибга бошлайди, тартибли иш эса ҳеч қачон ёмон бўлмаган. Тўй – қувончли тадбир. Ундан кутилган мақсад-муддао ҳам эзгу ва хайрлидир. Шундай экан, тўйларимизнинг тартибли ўтишига нима етсин?!

Гавҳар ЧИМБАЙЧИЕВА, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди Амударё туман бўлинмаси бошқаруви бош мутахассиси

(Фото - http://old.adolat.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026