14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 09:20
Жамият 👁 518

“Экологик маданият — соғлом келажак асоси” лойиҳаси доирасида ўқув-семинари иштирокчиларига LED лампочкалар тарқатилди

“Экологик маданият — соғлом келажак асоси” лойиҳаси доирасида ўқув-семинари иштирокчиларига LED лампочкалар тарқатилди

Экологик вазият билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга ҳисса қўшиш бугунги кунда ҳар бир онгли инсоннинг зиммасидаги энг долзарб ва кечиктириб бўлмайдиган масъулиятли вазифага айланди. Бутун дунёда рўй бераётган глобал иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ экологик фалокатлар, инсон омили натижасидаги табиатга нисбатан шафқатсизларча муносабат туфайли содир бўлаётган мислсиз табиий йўқотишлар ҳар бир онгли инсонни ўйланиб иш қилишга даъват этади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 62-моддасида: “Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар”, деб белгилаб қўйилгани халқимиз олдига нафақат ҳозирги давр инсонлари, балки келгуси авлод тақдирини ўйлаб ҳал этилиши лозим бўлган масалаларни кўндаланг қилиб қўймоқда. Чунки олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ер юзини ўраб турган атмосфера қатламининг 78 фоизини азот, 21 фоизини кислород, 1 фоизини нафас олишимиз учун зарур бўлган бошқа моддалар ташкил қилар экан. Агар ана шу мувозанат бузилса, ер сайёраси ё олов ичида қолади, ё инсон яшаб бўлмайдиган маконга айланади.

Демак, табиий ресурслардан тежаб-тергаб, оқилона фойдаланиш, экологик мувозанатни меъёрида ушлаб туриш, табиатдан фақат олишни эмас, уни бойитиб боришни ҳам ҳар бир инсон ўз бурчи деб билмоғи жоиз.

Бу ҳақда Амударё туманида фаолият олиб борувчи “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилотининг Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Экологик маданият — соғлом келажак асоси” номли лойиҳаси доирасида жорий Амударё тумани Маҳаллалар кенгаши билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган ўқув-семинарида атрофлича фикр юритилди.

Фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссиялар фаолияти самарадорлигини янада яхшилаш мақсадида ташкил қилинган ўқув семинарида Амударё тумани Маҳаллалар кенгаши раиси Алишер Юлдашев сўзга чиқиб, туман ҳудудидаги овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида амалга оширилаётган кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига тўхталди. Шу билан бирга, экологик вазиятни соғломлаштиришда булар етарли эмаслигини, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, хонадонларида энергия тежамкор ускуналардан фойдаланиш орқали атроф-муҳит тозалигини таъминлаш, имконияти етарли оилалар қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланишлари мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.

Шундан сўнг лойиҳа координаторлари томонидан “Экологик маданият — соғлом келажак асоси” грант лойиҳасини амалга оширишдан кўзланган мақсад ва кутилаётган натижалар хусусида батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Мазкур лойиҳа доирасида туманимиз аҳолисининг экологик саводхонлиги ва маданиятини оширишга қаратилган амалий тадбирлар, кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари ўзининг ижобий самарасини бераётгани таъкидланди. Хусусан, аҳоли ўртасида энергия тежамкор ускуналардан фойдаланишнинг аҳамияти ҳақидаги билим ва тушунчаларни тарғиб қилиш ҳамда энерготежамкорликка чорлаш бўйича мунтазам равишда тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Ўқув-семинари иштирокчилари бу хусусдаги ўз фикр-мулоҳазаларини баён қилишиб, таклиф ва тавсияларини билдирдилар.

Ўқув-семинари давомида аҳолини электр энергияси тежовчи ускуналардан фойдаланишга рағбатлантириш, шу орқали экологик вазиятни яхшилашга, яшил оламни асрашга, табиий ресурслардан тежаб-тергаб оқилона фойдаланишга даъват этиш мақсадида “Экологик маданият — соғлом келажак асоси” лойиҳаси доирасида ўқув-семинарининг фаол иштирокчиларига энерготежамкор LED лампочкалар тарқатилди.

Бундан ташқари семинарда фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссиялар фаолияти самарадорлигини янада яхшилаш мақсадида қатор таклифлар илгари сурилиб, тавсиялар берилди.

Робия Йўлдошева

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019