12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:46
Жамият 👁 510

Экологик муаммоларга қарши курашиш — ҳар бир фуқаронинг иши

Экологик муаммоларга қарши курашиш — ҳар бир фуқаронинг иши

Глобал дунёда кузатилаётгани каби мамлакатимизда ҳам экология билан боғлиқ муаммолар тобора долзарблик касб этмоқда. Бу борадаги мавжуд ҳолатни изга солиш мақсадида экологик вазиятни яхшилашга қаратилган Президент фармонлари, ҳукумат қарорлари қабул қилиниб, изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилмоқда. Шу билан бирга, халқимизга хос бўлган қадимий анъаналарни тиклаш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, она табиатни асраб-авайлаш, уни бойитиб бориш ҳар бир инсоннинг бурч ва масъулияти сифатида кундалик ҳаёт тарзидан муносиб ўрин олган.

Амударё туманида ҳам аҳолининг экологик маданиятини ошириш, ҳар бир хонадон, ҳар бир кўча ва маҳалла ҳудудини яшил боғ-роғларга айлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Айниқса, куз ва баҳор ойларида амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати экологик муаммоларни бартараф этиш борасида амударёликларни ягона мақсад йўлида янада жипслаштирди. Фақат 2025 йилнинг ўзида туманнинг барча овул ва маҳаллалари ҳудудларида кўплаб яшил боғ-роғлар яратилди. Ҳудудларда барпо этилган яшил боғлар учун Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги томонидан туманнинг тупроқ ва иқлим шароитига мос, аномал совуқ ва жазирама ёз ҳароратига, шўр ва сувсизликка чидамли дарахт кўчатлари етказиб берилди. 825 минг тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари сифатли қилиб экилиб, уларнинг униб-ўсиб, яхши ривожланиши учун масъул ишчилар бириктирилди. “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида Чойкўл овулида 0,9 гектарлик боғ барпо этилди ва Манғит-Қипчоқ гузар йўлининг икки тарафига турли манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Туман ҳудудларидаги экологик муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида ваколатли ташкилотлар томонидан амалга оширилган тезкор чора-тадбирлар туфайли 123 ҳолатда қонунбузилишлар аниқланиб, мансабдор шахслар ва фуқароларга 250 млн сўмдан зиёд жарималар солинди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Амударё тумани бўлими томонидан ирригация тармоқларининг муҳофаза ҳудудлари ҳамда қуйи Амударё биосфера резервати тасарруфидаги ўрмонзорлар, табиий равишда ўсган дарахтзорларни асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўтган 2025 йил давомида бўлим томонидан “Yerelektron” автоматлаштирилган платформа орқали ажратилган 10 гектардан зиёд ер майдонларининг экологик ҳолати атрофлича ўрганиб чиқилди ва мазкур ер майдонлари ҳудудидаги дов-дарахтлар алоҳида тизимга олиниб, қонун доирасида зарур хулосалар берилди.

Бугунги кунда Амударё туманида экологик муаммоларни бартараф этишга қаратилган барча саъй-ҳаракатлар нафақат давлат ва жамоат ташкилотлари, балки сиёсий партиялар ва аҳоли билан ҳамкорлик асосида олиб борилаётгани ўзининг ижобий натижасини бермоқда. Айниқса, соғлиқни сақлаш, таълим-тарбия тизими соҳалари вакиллари, Ўзбекистон Экология партияси Амударё туман Кенгашининг ўзаро ҳамкорлиги натижасида 2025 йилнинг баҳор ва куз фаслида таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида фаолият олиб борувчи экология партияси аъзолари иштирокида 50 дан зиёд акциялар ташкил этилиб, минглаб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Бу борада партиянинг “Аёллар қаноти” фаолияти муҳим аҳамият касб этди. “Аёллар ва экологик муаммолар” мавзусида ташкил этилган учрашувларга туманнинг барча ҳудудларида истиқомат қилувчи катта, ўрта ёш тоифасидаги фуқаролар, айниқса, энг кўп ёшлар қамраб олинди. Бундай учрашувлар 49 та овул ва маҳаллаларда ўтказилиб, аҳолининг экологик маданиятини ошириш юзасидан зарур тавсиялар берилиб, буклетлар тарқатилди.

Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, экологик муаммоларни бартараф этишга қаратилган барча саъй-ҳаракатларда туман аҳолиси, айниқса, ёшлар фаол иштирок этишмоқда. Табиий ресурсларни тежаш, атроф-муҳит тозалигига эътиборли бўлиш, хонадонларни ёритиш ва иситишда энергия тежамкор ускуналардан фойдаланиш, кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш тадбирларини амалга ошириш бугунги кунда ҳар бир амударёликнинг биринчи галдаги долзарб вазифасига айланган. Чўлланиш ва сувсизликка қарши кўрилаётган чора-тадбирлар туманда фаолият олиб борувчи қишлоқ хўжалик корхоналари, фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан томчилатиб суғориш технологияларидан самарали фойдаланиш имконини бермоқда.

Сув — нафақат инсоният учун, балки табиий олам учун ҳам энг зарур ҳаёт ва тараққиёт манбаидир. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 1 тонна буғдой етиштириш учун 1,5 тонна, 1 тонна шоли учун 4-5, 1 тонна пахта ҳосилини етиштириш учун эса 10000 тонна сув сарфланар экан. Гидросферанинг 2,5 фоизи чучук сув эканлигини инобатга олсак, глобал дунёда, шу баробарида мамлакатимизда ҳам экология билан боғлиқ муаммолар, айниқса, сувсизликка қарши қатъий чоралар кўриш ва бу борада қатъият ва тежамкорлик билан иш олиб бориш нафақат давлатнинг, балки ҳар бир фуқаронинг зиммасига юксак масъулият юклайди.

Шундай экан, азиз юртдошлар, яшил энергия манбаларидан фойдаланишни анъанага айлантириш, томчилатиб суғориш технологияларини фаолиятимизга кенг жорий этиш, боғ-роғлар, яшил масканларни кўпайтириш, ерости сувларидан ўта эҳтиёткорлик билан фойдаланиш орқали экологик таҳдидларнинг олдини олишга ўз ҳиссамизни қўшайлик!

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026