БОЛАНГИЗНИНГ ЁЗГИ ТАЪТИЛИ КЎНГИЛЛИ ЎТСИН, ДЕСАНГИЗ...
Ўқувчиларнинг тарих фанига оид билимларини оширишда музейларга саёҳатлар уюштириш муҳим аҳамият касб этади.
Шуни инобатга олган ҳолда жорий ўқув йили охирги кунларидан бирида бизнинг 30-сонли мактабимиз ўқувчиларидан бир гуруҳини Савицкий номидаги санъат музейига саёҳатга олиб бордик.
Музей ходимлари ўқувчиларга у ердаги тасвирий санъат, археология, халқ ҳунармандчилиги, реставрация ва рўйхатга олиш ва сақлаш бўлимлари фаолияти ҳақида, мавжуд экспонатлар ҳақида қизиқарли ҳикоя қилиб бердилар. Музейдаги ҳеч бир экспонат ўқувчиларимизнинг диққатини тортмай қолмади.
Музей ҳафтанинг икки кунида умумтаълим мактаблари ўқув-чилари учун бепул хизмат кўр-сатиши ўлкамизнинг табиати, та-рихига қизиқувчи ёш ўғил-қизлар учун яна бир имконият эканлиги-га амин бўлдик.
Мана ҳозир айни ёз. Мактаб ўқувчилари ёзги таътилга чи-қишди. Уларнинг айримлари турли оромгоҳларда дам оли-шаётган бўлсалар, кўпчилиги уйларида, ота-оналари бағрида. Болаларнинг бўш вақтлари кўн-гилли ўтиши учун ота-оналар фарзандларини музейларга олиб боришса, турли бадиий китоблар олиб беришса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Гулшода САИДНАЗАРОВА, 30-сонли мактаб
ўқитувчиси.
(Фото - https://samarkand.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶