ЁШ ОИЛАЛАРГА "КАМОЛОТ УЙЛАРИ" ТОПШИРИЛДИ
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишига қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ 2124 –сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда "Ер ажратиш, эгалик қилиш, фойдаланишга ва ижарага бериш масалаларини кўриб чиқувчи доимий комиссияси”нинг 2015 йил 25 март кунги 177-сонли қарори асосида ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, "Камолот” уйлари барпо этиш мақсадида тумандаги Гулзор махалласи худудидан 3 гектар ер майдони ажратилган эди.
2015 йил 6 июль куни Амударё туманида қурилган "Камолот шаҳарчаси”даги "Камолот уйлари”ни ўз эгаларига топшириш бўйича тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Эрназаров, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Б.Янгибоев, "Камолот” ЁИҲнинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси А.Данияров ва бошқалар истиқлол йилларида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёш оилалар учун зарур турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидладилар.
Шу куни тумандаги
20 нафар ёш оилаларга "Камолот уйлари”нинг калити тантанали равишда топширилди.

"Камолот уйлари”
"Амударё қурилиш” МЧЖ қурувчилари томонидан сифатли қилиб қуриб битказилди. 4
қаватли, 48 хонадонли ушбу уйларда табиий газ, иссиқ ва совуқ сув, иситиш ва
канализация тизимлари билан таъминланган. Замонавий услубда бунёд этилган кўп
қаватли бино олди кўкаламзорлаштирилган бўлиб, бу ерда болалар майдончаси
мавжуд. Келгусида ушбу шаҳарчани янада кенгайтириб, қурилиш ишларини давом
эттириш кўзда тутилмоқда.


▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶