30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 20:24
Жамият 👁 3,123

Жазирама иссиқда қандай ҳаракат қилиш керак?

Жазирама иссиқда қандай ҳаракат қилиш керак?

Жазирама иссиқ – ҳаво ҳароратининг  бир неча кун давомида 10 ва ундан ортиқ даражага кескин кўтарилиши билан тавсифланади.

Таъсири – инсон танасининг ҳарорати иссиқ олиши натижасида 37,1 даражадан 38,8 даражага қараб кўтарилишидир. Иссиқлик олишнинг критик ҳолати жазирама иссиқда узоқ муддат бўлиш натижасида офтоб уриши ёки юрак фаолиятининг бузилиши оқибатида юзага келади. Тананинг қизариб кетиши, кучли чанқаш - иссиқлик уриши симптомидир. Кейинчалик юрак фаолиятининг тўхтаб қолиши, хушдан кетиш ҳолатлари ҳам кузатилади.

Жазирама иссиқ пайтида соғлик билан муаммо бўлмаслиги учун чекмаслик, спиртли ичимлик ичмаслик, кучли овқат ва жисмоний ҳаракатни камайтириш тавсия этилади.

Жазирма кунларда зарурат учун захира идишларга сув олинг. Танани иссиқдан сақлаш учун кийим-кечак, маиший электр ускуналари (вентиляторлар, кондиционерлар) тайёрлаш, имкон даражасида  маиший электр ускуналарини ишлатишда муқобил электр энергия манбаидан фойдаланиш лозим.

Жазирама иссиқ пайтида қуйидагиларни ёдда тутинг!

1. Ҳарорат кўтарилганда иссиқдан панага ўтинг. Ҳаво ўтадиган оч рангдаги кийим (пахта матосидан тайёрланган) кийинг. Бош кийимни ҳам кийишни унутманг. Шошилмасдан ҳаракат қилиб, тез-тез панада бўлишга урининг.

2. Кўп сув ичиш – тўғри сув истеъмол қилиш организмнинг ҳаёт фаолиятини яхшилайди. Иссиқ пайтида суюқлик истеъмол қилишни кўпайтириш керак. Оддий ичимлик сув истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир. Пиво ва бошқа алкоголь ичимликлар организмнинг ёмонлашишига олиб келади. Жазирама иссиқ пайтида соат 12:00 дан 16:00 га қадар кўчага чиқмаслик ва очиқ қуёшда юрмаслик тавсия этилади. Кунни шундай режалаштириш керакки, жазирама пайтида вақтни уйда ёки ишхонада ўтказиш даркор.

3. Тез-тез душ қабул қилинг. Бу тананинг нафас олиш тизимини яхшилайди. Сув хона ҳароратида бўлиши керак. Сувни совутиш оқибатида ҳароратнинг кескин ўзгариши пневмания касаллигига йўл очиб беради.

4. Жазирама иссиқ урганда зудлик билан соя, шамол бор жойга ўтинг ёки душ қабул қилинг. Танани совутишга ҳаракат қилинг.

5. Овқатланиш тартибини ўзгартиришга ҳаракат қилинг. Жазирама иссиқ пайтида совуқ овқатлар ҳамда  кўпроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қилиш тавсия этилади. Овқат албатта тузли бўлиши даркор. Ҳаво ҳарорати юқорилигида одам организмидан кўп миқдорда натрий чиқиб кетади.

6. Синтетик материалдан кийим кийишдан сақланинг. Табиий пахта маҳсулотларидан тайёрланган кийимлар иссиқ ҳавода қулайдир. Шапка кийишдан уялманг. Иссиқ уриши асосан бошнинг исиб кетишидан бўлади.

7. Кондиционер бор хонада бўлганингизда унинг рўпарасига ўтирманг. Кондиционернинг ишлаши жараёнида қанчадан қанча бактериялар совуқ ҳаво билан бирга хонада ҳайдалиб, сурункали бронхит ва пневманияни қўзғатади.

8. Тана ҳароратининг совуши қўл ва оёқ мушаклари тортилишига олиб келади.  Иссиқ уриши аломатларидан (умумий чарчаш, бош оғриғи, хушни йўқотиш, юз терисининг қизариб ёки оқариб кетиши, пульс меъёри бузилиши) терлаш натижасида инсон организмида сувга эҳтиёж кўпаяди. Шу сабабли 80-100 мл. миқдорида сув ичиш ва оғиз бўшлиғида бир оз ушлаб туриш, баданни совутиб, сояга ўтиб, тўла баданга сув қуйиш зарур.

Қуёш ёки иссиқ уришининг белгилари:

бўшашишлик, кўнгил айниши, бош айланиши;

қайт қилиш, қалтироқ босиш ёки хушидан кетиш.

Қуёш уришига асосан кичик ва ўсмир болалар, қариялар ҳамда маст холдаги инсонлар мойил бўлади. Уларда турли сабабларга кўра организмдаги термобошқарув тизими суст ишлайди. (Термобошқарув – бу инсонларнинг организмидаги ҳароратнинг барқарорлигини таъминлайди).

Қуёш уришининг олдини олиш мақсадида қуйидагиларга амал қилишингизни тавсия этамиз:

куннинг қизиган вақтида қуёш тобида жисмоний машғулот бажармаслик;

куннинг қизиган вақтида уст кийим юпқа ва ҳаво ўтказадиган бўлиши;

совутилган чой, квас ва минерал сув ичиш инсон организмидаги термобошқарув барқарорлигини таъминлайди;

иссиқ вақтда спиртли ичимликлар истеъмол қилиниши организмдаги термобошқарув тизимининг бузилишига олиб келади, шу сабабли спиртли ичимликларни истеъмол қилманг.

Қуёш урганда биринчи ёрдам усули:

жабрланган шахсни соя ёки салқинга олиб боринг;

унга совутилган чой ёки тузли сув ичиринг;

баданни қисиб кийилган уст кийимларни бўшаштиринг;

уни синчиклаб кузатинг, соғлигининг янада ёмонлашувига йўл қўйманг;

терга сингиган уст кийимларини ечиб ташланг;

совуқ сувга шимдирилган матода баданини артиб чиқинг, томоқ, бўйин ва гавда қисмларига, бош томир ўтган жойларга асосий эътибор бериш зарур;

агар муолажа ёрдам бермаса, тиббий ёрдам хизматини чақиринг.

Қуёш урганда жабрланган инсоннинг нафас олиши тўхташи, миокард инфаркти бўлиши мумкин, шу туфайли жонлантириш ишларига (сунъий ҳаво юбориш ва юракни массаж қилишга) ҳам тайёр бўлиш керак.

ДИҚҚАТ! Баданга асло спирт суртманг, чунки спирт баданнинг майда тешикларининг ёпилишига олиб келади ва иссиқликнинг чиқишини тўсиб қўяди. Жабрланганни совутилган сувли ваннага жойлаштирманг, чунки ванна кўкрак қафасининг қисилишига ва нафас олиш йўлларининг ўтказувчанлигига таъсир қилади.

Чўмилиш жойларидаги қоидалар:

Чўмилиш масканларида дам олаётган бўлсангиз, ёдда тутинг: ушбу жойларда ҳаво ҳарорати +50 даража С ва ундан ортиқ бўлиши мумкин. Чўмилиш ҳавзасидаги сувнинг ҳарорати эса +22 даража С +26  даража С бўлиши мумкин, шунда ҳароратнинг кескин ўзгариши +25 даража С, +30 даража С ни ташкил этади.

Агар чўмилиш масканининг соҳилида узоқ муддат туриб, бирданига сувга ўзингизни ташласангиз, организмингиздаги ҳарорат кескин тарзда тушиб кетиши натижасида нафас олиш ёки юракнинг тўхтаб қолишига олиб келиши мумкин.

Сувга тушишдан олдин қўл, оёқ, гавда ва бошқа қисмларни сув билан артиб чиқишни унутманг.

Ёзни мароқли ўтказинг, ўзингизни асранг!

fvv.uz сайти материаллари асосида тайёрланди.

(Фото - http://soglom.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026