14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 20:30
Жамият 👁 3,640

“БИЗ ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИМИЗ!”

“БИЗ ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИМИЗ!”

Ўзига тўқ, бой-бадавлат оила соҳиби уй тўрида керилиб, кибр-ҳаво билан ўтирибди. Гўё ўзини бу дунёнинг барча муаммоларини ҳал этиб қўйган қаҳрамонлардай ҳис қилаётган оила соҳиби аёлидан:

- Хоним, ўғлинг кўринмайди, қизинг қаерда?-дея сўради.

Қаранг, "ўғлимиз, қизимиз”, деяётгани йўқ. Худди оилада оталик мажбуриятини ҳам аъло даражада бажариб қўйгандай, ўз рафиқасига ҳам кибр-ҳаво билан савол бераётир. Ўғил билан қиз эса (ҳаддан ташқари эркатойлиги билиниб турибди) ота-онасига салом бериш, ҳол-аҳвол сўрашиш ўрнига худди келишиб олишгандай, дастурхонга ўтирмаслариданоқ пул сўрашди. Ота жим, она эса эрига ялтоқланиб:

- Отаси, берақолинг, курсдошлари билан "ўтириш”и бор экан, - шугина пул не бўпти, қабилида эрини кўндиришга овора. Бойвачча эр эса: "пул нимага, қандай эҳтиёж учун зарур?”-дея сўрашни ҳам ўзига эп кўрмади шекилли:

- Пулми, мана! – дея ўғлига ҳам, қизига ҳам нақ "кўк”идан 50 таликни тутқазди ва керилиб қўшиб қўйди. – Бош-кўзингнинг садақаси, байрамда бир ҳузур қилинглар.

"Байрамда ҳузур қилган” ўғил билан эрка қиз бири ярим тунда, бири эса тонгда ширакайф бўлиб қайтишди.

Кунлар шу тахлит ўтди. Ота-она ўғил-қизининг раъйини қайтаришмади. Истаганини муҳайё қилишди. Оқибатда эса... Қизнинг ҳаёти издан чиқди, ўғил гиёҳвандликка ружу қўйди. Аввал кайфиятини кўтариш учун қора оғуни тортган бўлса, энди бутун жисм-у жонини оташ-оловдай қақшатаётган хумор хуружини босиш учун доимий истеъмол қилишга ўтди. Оз-оздан бошланган истеъмол қилиш майли ўғилни қип-қизил нашавандга айлантириб, алал-оқибат бу оила учун катта фожиага айланди. Ҳали ўн гулидан бир гули очилмаган барваста, кўркам йигитнинг жасади устида қон қақшаб фарёд чеккан ота-онанинг на мол-давлати, на афсус ва надомати фарзандини ўлимдан асраб қолгани йўқ...

Туманимиз ёшлари – Амударё қишлоқ хўжалик, Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежлари ҳамда Манғит иқтисодиёт коллежи талабалари томонидан маромига етказиб ижро этилган юқоридаги саҳна кўриниши орқали маънавий ҳаётимиздаги бўшлиқ – оилада ота-онанинг тутган ўрни, пул-бойлик топиб, фарзанд тарбияси борасида ақл-у билим топмагани, лоқайдликка берилиб, фарзандларини моддий жиҳатдан таъминлаб, маънавий тарбия беролмаганликларини ҳаққоний кўрсатиб бера олишди.

"XXI аср вабоси” номини олган ва умумбашарий глобал муаммога айланган гиёҳвандлик ва гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришга қарши кураш тобора авж олиб, ушбу иллатга қарши кураш йўлида мамлакатлар, миллатлар ва элатлар бирлашиб ҳаракат қилаётган бир пайтда ёшларнинг бу муаммо ечимини топишга интилиши барчани тўлқинлантириб юборди.

Шу баробарида ота-онанинг вазифаси фарзандини моддий жиҳатдан таъминлашдан кўра, уларга берадиган маънавий сабоғи барча нарсадан муҳимлигини таъкидлашди.

Туман маданият ва спорт ишлари бўлими, Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси туман Кенгаши, Манғит иқтисодиёт, Амударё қишлоқ хўжалик, Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежларининг ўқувчи-ёшлари томонидан ташкил этилган ва 26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан ўтказилган тадбирда туманимизда фаолият юритаётган учта ўқув масканининг иқтидорли ёшлари нафақат саҳна кўринишлари, балки гиёҳвандликка қарши кураш мавзусидаги ўз фикрлари билан ҳам тадбирда фаол иштирок этишди.

- Бутун дунёда, - деди тадбирда сўзга чиққан ЎзМТДП туман Кенгаши раиси ўринбосари Ширин Янгибоева – кунига 200 минг нафар гиёҳванд одам вафот этаётир. Бирлашган Миллатлар ташкилотининг хабарларига кўра, фақат 2009 йилнинг ўзида дунё миқёсидаги гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноий фаолият 2,1 триллион долларни ташкил этган. Демак, биз бу оғуга қарши ҳар лаҳзада огоҳлик билан кураш олиб бормоғимиз даркор.

- "Биз гиёҳвандликка қаршимиз!” – қўлларини бирлаштириб, жўровоз бўлиб қайта-қайта такрорлашди ёшлар.

Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи талабалари томонидан тайёрланган кўргазмали деворий газета орқали шундай маълумотларга алоҳида урғу берилди:

- БМТ хабарига кўра, дунёда 150 млн. одам каннабис гиёҳванд моддасига ружу қўйган;

- 13 млн. киши кокаин истеъмол қилади;

- 10 млн. одам эса ашаддий героин истеъмолчисига айланиб улгурган.

Нафақат бир-бирининг қўлларидан тутган, балки бу гиёҳвандлик балосига қарши кураш борасидаги мақсадлари ҳам бирлашиб, XXIаср вабоси – гиёҳвандлик ва гиёҳванд моддалар ишлаб чиқарилишига қарши бўлган туманимиз ёшлари жамиятимиз равнақи, баркамол авлод тарбияси йўлида барча ғовларга қалқон бўлажакларини ўтказилган тадбир руҳига сингдира олишди.

Тадбирда ўқувчи-ёшлар томонидан ижро этилган ёшликни, бахт-саодатни, тинчликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар, ватанпарварлик руҳидаги шеърлар ҳар бир кўнгилга хушнудлик бағишлади.

Тадбир якунида учала ўқув масканининг аълочи ва жамоатчи ўқувчи-ёшларига ЎзМТДП туман Кенгашининг Фахрий ёрлиқлари топширилди.

***

Шу куни Манғит иқтисодиёт коллежи ўқувчиси Азиза Мадраҳимованинг яқинда, "Хоразм” нашриётида нашрдан чиққан "Баҳордан дарак” рисоласининг тақдимот маросими ҳам бўлиб ўтди.

Маросимда сўзга чиққан адабиёт ихлосмандлари Азиза Мадраҳимова қаламига мансуб шеърларнинг маънавий-маърифий аҳамияти ҳақида гапириб, ёш ва умидли қаламкашга ижодий баркамоллик тиладилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

(Фото - http://uz24.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019