12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:59
Сиёсат 👁 936

“Биз коррупцияга қаршимиз!” номли грант лойиҳаси доирасида Қиличбой ОФЙда давра суҳбати ташкил этилди

“Биз коррупцияга қаршимиз!” номли грант лойиҳаси доирасида Қиличбой ОФЙда давра суҳбати ташкил этилди

Коррупцияга қарши курашиш — фақат давлат идораларининг эмас, балки бутун жамиятнинг вазифасидир. Мамлакатимизда мазкур иллатнинг олдини олиш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Биз коррупцияга қаршимиз!” номли грант лойиҳаси доирасида “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ташаббуси билан жойларда маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Шу каби тадбирлардан бири яқинда Қиличбой овул фуқаролар йиғини маъмурий биносида бўлиб ўтди. Унда ҳуқуқшунослар, жамоатчилик фаоллари ва маҳаллий аҳоли вакиллари иштирокида жамиятда коррупцияга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Хонимжон Ражабова, “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти Амударё тумани ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси Даврон Пирмонов, Қиличбой ОФЙ раисининг Нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Амина Юсупова, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири Робия Йўлдошева, лойиҳа координаторлари, маҳаллий аҳоли вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этди.

Учрашув аввалида лойиҳа координаторларидан бири, журналист Шоҳзод Қурбонбоев “Биз коррупцияга қаршимиз!” лойиҳасининг мақсад ва вазифалари, кутилаётган натижалари, аҳоли онгида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган ёндашувлар ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумот берди.

Шундан сўнг “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири Робия Йўлдошева сўзга чиқиб, коррупциянинг тарихий илдизлари, ижтимоий-иқтисодий оқибатлари, манфаатлар тўқнашуви, уруғ-аймоқчилик, фирибгарлик ва порахўрлик каби иллатларнинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисида ҳаётий мисоллар орқали кенг тушунча берди. Шунингдек, коррупцияга қарши курашишнинг энг самарали йўли — жамият аъзолари онгида ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Мулоқот давомида “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти Амударё тумани ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси Даврон Пирмонов сўзга чиқиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, давлат ва жамият қурилишида коррупциявий омилларга чек қўйиш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, “яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан атрофлича маълумот берди.

Шунингдек, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ва “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунлар қабул қилиниб, бу борада давлат сиёсати йўналишлари аниқ белгилаб олинганини таъкидлаб,  тадбир иштирокчиларига коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар, порахўрлик ва манфаатлар тўқнашувининг ҳуқуқий тавсифи ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича амалий чоралар ҳақида тушунчалар берилди.

Бундан ташқари, “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти Амударё тумани ҳуқуқий маслаҳат бюроси фаолияти ва аҳолига кўрсатиладиган хизматлар хусусида ҳам иштирокчиларга атрофлича маълумот тақдим этилди.

Учрашув давомида сўзга чиққан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Хонимжон Ражабова коррупция жамият ҳаётидаги энг хатарли иллатлардан бири эканини таъкидлар экан, унинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлигига жиддий салбий таъсир кўрсатаётганини алоҳида қайд этди.

Коррупция давлат органларига нисбатан ишончни сусайтириб, жамиятда адолат мезонларининг бузилишига, имкониятлар тенгсизлигининг юзага келишига, энг асосийси эса фуқароларда беқарорлик туйғуларининг кучайишига сабаб бўлади. Шунингдек, ҳар қандай ҳолатда ҳам жиноят жазосиз қолмаслиги, жавобгарликнинг муқаррарлиги таъкидланди.

Тадбир якунида Қиличбой ОФЙ раисининг Нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Амина Юсупова ва бошқалар сўзга чиқиб, шундай муҳим ва долзарб мавзу юзасидан ўтказилган учрашув учун тадбир ташкилотчиларига самимий миннатдорлик билдирди. Шунингдек, бу каби тарғибот тадбирларини мунтазам ўтказиш орқали аҳолининг ҳуқуқий онги ва фуқаролик масъулиятини ошириш, давлат хизматчилари фаолиятининг очиқ ва шаффофлиги таъминланиши таъкидланди.

Коррупцияга қарши курашда жамоатчилик назорати, ҳуқуқий онг ва фуқаролик масъулиятини ошириш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шу боис, бундай маънавий-маърифий тадбирлар нафақат ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, балки жамиятда ҳалоллик, адолат ва қонунийлик тамойилларини қарор топтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Шоҳзод Қурбонбоев, лойиҳа координатори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026