14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 20:30
Жамият 👁 2,280

БУНДАЙ ДИЁР ҚАЙДА БОР!

БУНДАЙ ДИЁР ҚАЙДА БОР!

Инсон ёши улғайган сари босиб ўтган ҳаёт йўлининг сарҳисобини қилиб, ўзи гувоҳ бўлган воқеа-ҳодисаларни тез-тез хотирлайвераркан. Шунинг учун айтсалар керак-да, кексалик – инсон умрининг энг ҳаққоний хулосалар чиқарадиган палласи, деб.

Менинг болалик даврим Иккинчи жаҳон урушидан олдинги қатағон йилларида кечган. Ҳар куни бир шум хабар эшитиб, юрагимиз безилларди. Гоҳ ён қўшнимизни, гоҳ ўқитувчиларимизни ёки овул-элатнинг бирон бир обрў-эътиборли кишиларини қамоққа олишарди. Бирга ўйнайдиган жўраларимнинг кўпчилиги бир кунда "халқ душманининг ўғли”га айланиб қолиб, камситилганларига гувоҳман.

Ўтган умр йўлларимизнинг аччиқ саҳифалари кўп бўлган. Уруш ва тикланиш йилларидаги халқ чеккан азоб-уқубатлар, иқтисоди тамоман ўтириб қолган совет давлатининг шаҳар-у қишлоқларида аҳвол жуда оғир эди.

Мен ўзим ҳаётимда юз, балки минг бора гувоҳ бўлган воқеаларни кўз олдимга келтириб, мустақил Ўзбекистонимизнинг бугунги тарраққиётини, ривожланиш суръатини том маънода мўъжиза дегим келаверади. Мамлакатимиз дунёнинг иқтисодиёти тез ривожланаётган давлатлари рейтингида 5-ўринни эгаллаганининг ўзи мустақил Ўзбекистонимизнинг порлоқ ке-лажагидан яққол далолатдир. Энг қувонарлиси шундаки, ижтимоий тадқиқотлар натижасига кўра "Бутунжаҳон бахт индекси”да Ватанимиз 158 та мамлакат орасида 44-поғонани, МДҲ мамлакатлари орасида эса фахрли 1-ўринни эгаллаб тургани истиқлол шарофати билан юртимизда инсон омилига берилаётган эътибор, унинг ҳар томонлама бахтли яшаши учун яратилаётган шароитларнинг ифодасидир.

Мен салкам 90 ёшдаман. Умрим бино бўлиб, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида бунингдек ўзгариш ва ривожланишни кўрмаганман. Кун сайин қиёфаси ўзгариб, гўзаллашиб бораётган овуллар, мўл-кўл ризқ-насибамизни кўксида тутиб, ҳосилдан тўлишаётган далалар, оилалардаги тўкинлик, файз-барака, кекса-ю ёш, турли миллат вакилларининг давлат ғамхўрлигидан баҳраманд, осойишта, тинч-тотув яшаётганини кўриб, шундай заминда туғилганимдан, шундай Ватанга фарзанд эканлигимдан кўксим ғурур ва ифтихорга тўлади.

Замини, ҳаволари ўзгача, меҳнаткаш ва фидойи, меҳмондўст халқи ўзгача, урф-у одати, маънавияти ва маданияти ўзгача, бетакрор ва гўзал Ватаним би-ан ҳамиша фахрланаман. Ана шу фахр ва ифтихор туйғулари ила баралла айтаман:

- Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!

Сафарбой ШОМУРОДОВ, фахрий журналист.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019