МУҲИМ МАСАЛАЛАРГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР
Жорий йилнинг 6 август куни туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли қарори талаблари ҳамда махфий ҳужжатлар билан иш-лаш қоидаларини тушунтириш масалаларига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинарда туман ҳокимлиги масъул ходимлари, бўлимлар, корхона, ташкилот, муассасалар, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Амалий семинарни туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Б.Болтабоев кириш сўзи билан очди ва бошқариб борди.
Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Б.Ўтегенов сўзга чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли қарори талаблари асосида иш ташкил қилиш бўйича тушунча берди.
Шундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг умумий бўлими бошлиғи Б.Ережепов сўзга чиқиб, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини ташкил этиш юзасидан ҳокимлик, корхона ва ташкилотларда амалга ошириладиган ишлар тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 март кунги 73-сонли қарори билан тасдиқланган "Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида намунавий низом” асосида иш ташкил қилиб, барча мурожаатлар билан ишлашишни янгидан қабул қилинган қонун талабларига биноан тўғри йўлга қўйиш каби масалалар бўйича кенг тушунча берди.
Семинар йиғилишида туман ҳокимлиги девонхона мудири Х.Юлдашев, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Р.Рўзметов, туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати ҳуқуқшуноси П.Искандаров, туман ҳокимлиги бош мутахассиси А.Альмуратов, "Хизр эли” МФЙ масъул котиби Ш.Аманов, "Қангли” ОФЙ масъул котиби Ж.Султановлар сўзга чиқишиб, кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Амалий семинар якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶