30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 07:31
Фан ва таълим 👁 4,266

ЭҲТИРОМ

ЭҲТИРОМ

Мен мактабга борган илк кунимни ҳали-ҳануз яхши эслайман. Мактаб ҳовлисида катта йиғилиш бўлди. Кейин синфга кирдик, бизни Қурбонбоев Жумабой ака деган устоз кутиб олди ва ўша кундан бошлаб у иккинчи отамиздек бўлиб қолди. Устоз сабр-тоқат билан ҳарфларни ўргата бошлади. Мен кўп нарсаларни билишни хоҳлардим. Ўқитувчимиз ва синфдошларим барчаси бир овоздан мени синф сардорлигига сайлашди. Бу вазифа мени янада кўпроқ ўқишга, фаол бўлишимга ва келгусида устозим каби етук ўқитувчи бўлишга ундаган бўлса, ажаб эмас.

Юқори синфга чиққанимизда Бобожонов Хидир ака раҳматлик она тили ва адабиёт фанидан ўқитган эдилар. Мактабни аъло баҳоларга тамомлаб, олий ўқув юртига сиртдан ўқишга кирдим. Сиртқи бўлимда асосий ишлар уйда бажариларди. Курс иши ёзишни уйга топшириқ қилиб беришди. Курс ишим мавзуси: "От сўз туркуми” ва битта матнни морфологик таҳлил қилиш эди. Бу топшириқларни бажариш учун устозим Хидир ака Бобожоновдан керакли китоб сўраб уйига бордим. У киши жуда меҳрибон, бағри кенг инсон эди. Устоз ўз хонасида газета ўқиб ўтирган экан. Мени яхши кутиб олди. Устозга келишим сабабини айтиб,  курс ишимни ёзишда маслаҳат сўрадим. Ўшанда устоз эринмай менга курс ишим юзасидан кенг тушунтиришлар берди. Лекин қандай ёзиш ҳақида айтмадилар.

Устоз билан хайрлашиб, ўзимча ундан хафа бўлиб қайтдим. Керакли китобларни топиб, курс ишимни ёзишни бошладим. Матн устида ишлашга кўп вақтим кетди, сўзма-сўз таҳлил қилиш керак эди. Ниҳоят ёзиб бўлдим. Устозга кўрсатиш учун уйига шошилдим. У қўлига дафтаримни олиб, кўзойнагини тақиб, ўқий бошлади. Ўқишдан бош кўтариб:

- Буни оққа кўчирсанг бўлади, жуда яхши ёзибсан. Матндаги сўзлар ҳам тўғри таҳлил қилинган, ўз устингда изланишинг натижаси бу, - деди.

Бекорга устоздан хафа бўлибман. Мени қийинчиликларга, изланишга, сабр-тоқатли бўлишга ўргатгани учун ҳам устоздан миннатдорман. Ўқиш муддати бошланди. Курс ишимни домламга топширдим. Анча вақтдан кейин баҳоси эълон қилинди. Курсдошларимга менинг ишимни намуна қилиб кўрсатди ва баҳоси "5” эканини айтди.

Мени устоз ҳаётда ҳамиша изланиб, интилиб яшашга ўргатдилар. Ҳозирги кунда ўқитувчи бўлиб, мен ҳам  ўқувчиларимга интилинг, ўқинг, ўрганинг, албатта мақсадингизга эришасизлар, дейман. Иш фаолиятимда ҳамон раҳматлик устозим Хидир ака Бобожоновнинг педагогик услубига тез-тез мурожаат қиламан. Ва бу азиз инсоннинг порлоқ хотираси олдида қарздорлик ҳисси билан яшайман.

Гулнора ЭШИМБЕТОВА, 8-сонли мактаб ўқитувчиси.

(Фото - http://uza.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026