МЎЛ ҲОСИЛИМИЗ - ЮРТ РАВНАҚИГА ҲИССА
Бизнинг "Намуна” маҳалламиз ҳудудидаги "Музаффар Ешчанов” фермер хўжалигида эрта баҳорда 37 гектар ерга барака уруғи қадалиб, текис ниҳол олинди ва ёз бўйи агротехника қоидаларига мувофиқ тарбияланди. Мана энди баракали сентябрь ойида етиштирилган пахтанинг давлат хирмонига юқори навларда топширилиши фермер хўжалигининг ютуғи бўлди. Фермер хўжалиги 37 гектарердан 75 тонна ўрнига 80 тоннадан ортиқ юқори навли пахта ҳосилини топшириб, 15 сентябрь куни давлат билан тузилган шартномавий режасини ортиғи билан бажариб, ғалаба маррасини кесиб ўтди. Хўжаликда йиғим-терим отряд усулида ташкил қилиниб, дала бошида теримчилар учун барча қулай шарт-шароитлар яратилди. Тушликда иссиқ овқат билан таъминланиб борилаяпти. Териб топширилган пахта хом ашёси учун терим ҳақи ҳар куни тарози бошида бериб борилмоқда.
Терим суръатини оширишда теримчиларни ҳар беш кунда моддий ва маънавий рағбатлантириб бориш яхши самара берганини қўлга киритилган муваффақиятдан билиш мумкин. Фермер хўжалигида етиштирилган ҳосилни йиғиб-териб олишда жонбозлик қилган Муқаддас Машарипова, Дилбар Эшниёзова, Шарофат Яхшибоева, Наргиза Тожибоева, Аноргул Қўчқорова каби илғор теримчилар кунига 120-130 килограммдан пахта теришиб, мавсум бошидан буён терган пахталари 2,5-3 тоннани ташкил этди. Илғор теримчилар ҳар беш кунда рағбатлантириб борилди.
Фермер хўжалиги далаларида ҳали ҳосил мўл, хўжалик аъзолари давлат хирмонига яна 35 тонна "оқ олтин”ни териб топшириб, ҳосилдорликни гектарига 31 центнерга етказишга қатъий бел боғлаганлар.
Бундай муваффақиятга эришишда фермер хўжалиги раиси Музаффар Ешчановнинг ишбилармонлиги ва қатъиятлилиги асосий омил бўлди.
Фурсатдан фойдаланиб, барча фидойи пахтакорларни меҳнат зафарлари билан табриклайман!
Гулмирза БОБОЖОНОВ, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶