14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 20:31
Жамият 👁 2,890

КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ – ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ – ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

Халқимизнинг ўзигагина хос шундай ҳаётбахш урф-одатлари, анъаналари ва қадриятлари борки, уларнинг ҳар бирининг ўзига хос мазмун-моҳияти бор. Ота-онани, ўзидан катта ёшдагиларни ҳурмат қилиш, маҳалладошлар билан яхши муносабатда бўлиш, бир-бирининг ҳолидан хабар олиб туриш каби урф-одатларимиз туфайли умримиз гўзал ва мазмунлидир.

Юртбошимиз раҳнамолигида мамлакатимизда амалга оширилаётган кучли ижтимоий сиёсат натижалари нуронийларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликда ўз ифодасини топмоқда. 2015 йил "Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинди. Шу муносабат билан қабул қилинган "Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат Дастурида белгиланган вазифаларга мувофиқ бизнинг фондимиз томонидан ҳам бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Фахрийларни, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилган юртдошларимизни ижтимоий муҳофазалаш, уларга моддий-маънавий кўмак бериш устувор вазифаларимиздан биридир. Туманимизда 16 нафар уруш қатнашчиси, 319 нафар фронторти фахрийлари, якка-ёлғиз фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли ишлар амалга оширилди. 16 нафар уруш қатнашчисининг барчасига аналог ва рақамли телевидение сигналларини қабул қиладиган телевизорлар берилди. Шунингдек 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, ёлғиз ва ижтимоий мададга муҳтож кекса кишиларнинг 2015-2017 йилларда уй-жой шароитларини яхшилашнинг ҳудудий дастурлари ишлаб чиқилди  ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож кексаларнинг хонадонлари ва уйларини ҳашар йўли билан жорий таъмирлаш, зарур ҳолларда эса мукаммал таъмирлашни, шунингдек ҳовлиларини ободонлаштиришни назарда тутган ҳолда уларнинг турар-жой шароитларини яхшилаш бўйича ҳар бир фуқаролар йиғинларида ҳар йили бир нафардан, жами 141 нафар кишини қамраб олган ҳолда 2015-2017 йилларда бу дастурнинг амалга оширилиши белгиланди.

Бундан ташқари, овул ва маҳаллаларда 15 апрель - 15 май оралиғида "Кексалар дуосини олайлик” шиори остида акция ўтказилиб, ойлик давомида ҳудуддаги 2000 нафардан зиёд қария отахонлар ва онахонлар бу хайрли ишга қамраб олинди. Акция давомида худуддаги барча мактаблар ва касб-ҳунар коллежларида кексалар билан 111 та учрашувлар, бадиий кечалар ва концерт дастурлари ташкил этилди. Бунга 1024 нафар кексаларимиз қатнашдилар, ҳомийлар томонидан 3 млн. сўмлик совғалар берилди.

Дастурнинг 42-банди ижроси юзасидан жорий йил июнь ойининг 27 санасида "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ташаббуси билан 100 ёш ва ундан катта ёшдаги кишиларни улуғлаш бўйича "Аср билан юзма-юз” тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида тумандаги 100 ёшдан ошган 5 нафар момонинг уйларига ҳудудлардаги "Маҳалланинг ораста қизлари” тўгарак аъзолари билан бориб, уларнинг ҳолидан хабар олинди, суҳбатлар ташкил қилиниб,  фонд томонидан совғалар берилди.

Ҳудуддаги ҳар бир мактаб ва касб-ҳунар коллежида синф раҳбари бошчилигида 5 нафар ўқувчидан иборат 3 та ёрдамчи гуруҳ, жами 170 та гуруҳ 9 ой давомида 1020 нафар кексаларнинг уйига бориб ободонлаштириш, қишга тайёргарлик ишларига ёрдам кўрсатишди.

Тумандаги 726 нафар кексаларимиз фуқаролар йиғини раислари бошчилигида ва ҳомийлар кўмагида зиёратларга олиб борилди.

Шунингдек илм-фан, маданият, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, таълим ва бошқа соҳаларнинг ривожланишига ҳисса қўшган 50 нафар кексаларимиз 16 август куни Самарқанд  ва Бухоро шаҳарларига зиёратга юборилди. 

2015 йил 28 август куни "Янгиобод” маҳалласида жойлашган сунъий қопламали майдонда "Кексаларни эъзозлаш йили” давлат Дастурининг 16-банди ижросини таъминлаш мақсадида "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси бошқаруви, туман Маданият ва спорт ишлари бўлими, туман  Ички ишлар бўлими, туман Тиббиёт бирлашмаси, Туман ХТМФМТТЭ бўлими "Амударё телевидениеси” МЧЖ ҳамкорлигида кексаларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланиши, ҳордиқ чиқаришини таъминлаш мақсадида "Кексалар завқи” спорт мусобақалари ўтказилди.

Кексалар – юртимиз файзи, хонадонларимиз фаришталаридир. Уларнинг муносиб турмуш шароитларида яшаши ва кексалик даврида доимо ғамхўрликда, ардоғимизда умрини кўнгилли ўтказишларига ёрдамлашиш барчамизнинг бурчимиздир. Шу азиз Ватанимизнинг гуллаб-яшнаши, бугунги фаровон ҳаётимиз учун меҳнат қилиб нуроний ёшга етган отахонлар, онахонларимизни ҳар қанча қадрласак арзийди.

 

Рустам РЎЗМЕТОВ, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

(Фото - http://uza.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019