ҒОЛИБЛИК НАШИДАСИ ЯНГИ МАРРАЛАРГА ЧОРЛАМОҚДА
Овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида қизларни зукко, илмли, одоб-ахлоқли ва миллий урф-одатларимизга юксак ҳурмат-эҳтиром руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган "Ораста қизлар” тўгараклари фаолият юритмоқда.
Мазкур тўгараклар фаолиятини янада жонлантириш ва тўгарак аъзоларини ижодий изланишга, ўқиб-ўрганишга ундаш мақсадида ҳар йили турли кўрик-танловлар ўтказилиб келинаяпти.
Бизнинг Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғинимизда фаолият юритаётган "Ораста қизлар давраси” аъзолари "Маҳалламизнинг ораста қизлари” кўрик-танловининг туман босқичида ғолибликка эришиб, республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган эди.
Шу йилнинг 12 октябрида Нукус шаҳрида мазкур кўрик-танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Унда қизларимиз танлов шартларига кўра, республикамиз туманларида ғолиб бўлган жамоалар билан жорий йилнинг "Кексаларни эъзозлаш йили” дея номланишига мувофиқ халқимизнинг бебаҳо маънавий бойлиги бўлган мақоллар айтишди, халқимизнинг миллий либослари ва ўқувчиларнинг мактаб либосларини оқилона таърифлаб беришди, репродуктив саломатлик ва соғлом турмуш тарзига оид саволларга тўла жавоб беришиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиб, деб топилди.
Қўлга киритган бу ғалабасидан руҳланган қизларимиз мазкур танловнинг шу йилнинг 30 октябрида ўтказилиши режалаштирилаётган мамлакатимиз миқёсидаги босқичига тайёргарликни бошлаб юборишди. Ғолиблик нашидаси уларни янги-янги марраларни забт этишга чорламоқда.
Рая АБИШОВА, "Янгиобод” МФЙнинг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси.
(Фото - http://uza.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶