14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 19:18
Жамият 👁 7,770

ОДАМ САВДОСИ - ИНСОН САЛОМАТЛИГИ ВА ЭРКИНЛИГИГА ТАҲДИД

ОДАМ  САВДОСИ   - ИНСОН  САЛОМАТЛИГИ  ВА  ЭРКИНЛИГИГА  ТАҲДИД

Одам савдоси билан боғлиқ муаммолар дунё мамлакатлари қатори Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. Унга барҳам бериш мақсадида юртимизда бир қанча ҳуқуқий-меъёрий хужжатлар қабул қилиниб, ижроси таъминланмоқда. Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни, шунингдек, 2008 йилнинг 8 июлида Президентнинг "Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги 911-сонли Қарори қабул қилинди. Бунга кўра, одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссия ташкил этилиб, унинг аъзолари томонидан 2014 йилда "Одам савдоси - давр муаммоси” тарғибот концепцияси ишлаб чиқилди. Концепция  давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 6 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид Давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган  қўшимча    чора-тадбирлар   тўғрисида”ги Қарорида илгари сурилган ғояларга ҳамоҳанг бўлиб, ёшларнинг мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланишлари учун шарт-шароит яратади. Бинобарин, мамлакатимизда жисмонан бақувват, руҳан тетик, интеллектуал салоҳияти баланд, ҳеч кимдан кам бўлмаган, ҳар қандай вазиятда тўғри йўл топа оладиган авлодни тарбиялаш учун оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги тизими яратилиб, бу жараёнга кенг жамоатчилик жалб этилган. Турли коллежларни битирувчи ёшларни тадбиркорликка жалб этиш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратилиб, бундан унумли фойдаланиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 10 октябрдаги "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатини қўллаб-қувватлаш ва унинг фаолият самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги Қарорида айтилганидек: "Ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш масаласи давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан биридир”. Бугун ёшларимиз интернет ва оммавий ахборот воситалари орқали ҳар куни дунё миқёсидаги ранг-баранг ахборотларни қабул қилмоқда.

Биз эркин демократик жамият қуриш ниятида эканмиз, ёшларимизга ниманидир кўришни ёки эшитишни таъқиқлай олмаймиз. Лекин, айни пайтда, фарзандларимизни "Оммавий маданият” ниқоби остида тарқатилаётган, уларнинг маънавиятига салбий таъсир кўрсатаётган ахлоқсизлик, зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғоялари таъсиридан асраб-авайлашимиз зарур. Агар уларни ана шу иллатлар таъсиридан ҳимоя қила олмас эканмиз, ўсиб келаётган авлод «одам савдоси»дек иллатнинг домига тушиб қолиши ҳеч гап эмас. Бу муаммо инсоннинг нафақат жисмоний кучини, балки унинг руҳияти, дунёқарашини пасайтириб, ҳаттоки маънавий қадриятлардан узоқлаштиради. Айрим шахслар содда юртдошларимизни бойлик орттириш, мўмай даромод тўланадиган ишларга жойлаб қўйишни ваъда қилиб, Россия, Туркия, Қозоғистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Таиланд, Сингапур давлатларига ноқонуний йўллар билан олиб чиқиб кетиб, сотиб юбормоқдалар. Бу миллатимиз учун катта фожиадир. Айниқса, бу ачинарли воқеаларга ёшлар ва  аёлларнинг аралашганини асло кечириб бўлмайди. Мамлакатимизда ишлаб, пул топиш, фаровон яшаш имконияти бўлатуриб, ёшларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишига кенг имкониятлар яратилаётган бир пайтда уларнинг хорижга йўл олиши, хўрланиши, қул қилиб сотилиши ҳеч биримизнинг ғуруримизга, миллатимизнинг маънавий қадриятларига тўғри келмайди.

2015 йилнинг 10 ойида туманимизда 1426  нафар фуқаро хорижий давлатларга бориб келган бўлиб, 1426 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди, флюрографияга туширилиб, ОИТС ва RW таҳлиллари 100 фоиз текширилиб, тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Одам савдоси бўйича жабрланган, деб эътироф этилган 11 нафар шахс бўлиб, барчаси тиббий кўрикка жалб қилинган. 2015 йилнинг II чорагида 10 нафар фуқаро Тошкент шаҳрига, реабилитация марказига юборилди ва 1 нафар фуқарога Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Одам савдосига қарши курашиш ва жабр кўрганларга амалий ёрдам кўрсатиш марказига йўлланма берилди. Туман Саломатлик маркази, даволаш-профилактика муассасалари тиббий ходимлари ҳамкорлигида 2015 йилда «Одам савдоси ва унинг салбий оқибатлари» мавзусида аҳоли ўртасида кенг қамровли тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. Жумладан, 2015 йилда  115 тадбир ўтказилиб, бунда 8113 нафар киши қатнашди. Вояга етмаганлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва «Огоҳ бўлинг, одам савдоси» мавзуларида ҳам 88 та тадбир ўтказилиб, ушбу тадбирларда 3025 нафар ёшлар иштирок этди. Келгуси йилда ҳам одам савдосига қарши кураш бўйича кўплаб ишларни режалаштирганмиз.

515-18-07  ишонч телефонлари орқали аҳоли ўзи учун керакли бўлган маълумотлардан хабардор бўлмоқда. Булардан ташқари, «Фирибгарнинг тузоғига илинманг», «Боши берк кўчага кириб қолманг», «Одам савдосидан эҳтиёт бўлинг» каби мавзуларда буклет ва плакатлар, тарқатма материаллар тайёрланиб, аҳолига тарқатилиб келинмоқда. Буларнинг бари юртдошларимизнинг одам савдоси қурбонига айланиб қолмасликлари учундир.

Чунки, одам савдоси - инсон эркинлигига таҳдиддир. Давлатимизнинг асосий Қонуни - Конституциямизнинг VII боб, 26-моддасида «Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа, дучор этилиши мумкин эмас», дея кўрсатилган. Одам савдоси билан шуғулланиб, мўмай даромад топишни мақсад қилганларга эса жазо муқаррардир.

О.ҲАЛИМОВ,

туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди.

(Фото - http://oydinyol.uz)
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019