01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 03:03
Жамият 👁 5,571

Маҳалла – маънавият бешиги

Маҳалла – маънавият бешиги
Нукусда "Қадриятлар бешигисан – азиз маҳаллам” шиори остида ўтказилаётган "Маҳалла менинг тақдиримда” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди, "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши, "Нуроний” жамғармаси, Маънавият тарғибот маркази ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган танловда 16 жамоа иштирок этди.

Қорақалпоғистон Республикасида кейинги йилларда 153 болалар спорти объекти, 16 болалар мусиқа ва санъат мактаби қурилиб, фойдаланишга топширилди. Уларнинг 75 фоизи қишлоқ жойларда барпо этилди. Ҳудуд аҳолисининг 60 фоизи 18 ёшгача бўлган ёшлардан иборат бўлиб, уларнинг 700 мингдан зиёди, жумладан, 300 минг қизлар спортнинг 12 тури бўйича мунтазам шуғулланмоқда.

Ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг бўш вақтини тўғри ва мазмунли ташкил этиш, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизликнинг олдини олишга оид ишлар кўламини кенгайтиришда 401 фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идоралари фаоллари самарали фаолият кўрсатмоқда. Маҳаллаларда ташкил этилган "Ота-оналар университети”, "Оила – маҳалла – таълим муассасаси” механизмларининг ҳамкорлиги ёшлар тарбиясидаги ишларнинг самарадорлигини оширмоқда. Мазкур кўрик-танлов ҳам ушбу ҳамкорликни янада такомиллаштириш, ёшларни ватанпарвар ва юксак маънавиятли инсонлар этиб тарбиялаш, уларда миллий қадриятларимизга ҳурмат туйғусини юксалтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Танловнинг маҳаллалараро босқичида 1 минг 588 нафар йигит-қиз ўз билим ва истеъдодини намойиш этди. Шаҳар ва туман босқичларида 104 жамоа таркибида 416 ўғил-қиз маҳалласи тарихи, ёшларнинг жисмонан соғлом, маънан етук улғайишида маҳалланинг ўрни, соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда маънавий-маърифий ислоҳотлар бўйича билимини синовдан ўтказди.

– Иштирокчи ёшлар ўз маҳалласи тарихи, у ерда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини яхши билиши, бу ҳақда ғурур билан сўзлаши ҳар қандай кишини тўлқинлантириб юборади, – дейди "Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи Хўжабой Елмуратов. – Энг муҳими, улар ким эдигу бугун ким бўлдик, келгусида қандай янги марраларга эришамиз, деган эзгу ғоялар мазмун-моҳияти ва аҳамиятини теран англайди.

Амударё туманидаги "Қиличбой” овул фуқаролар йиғинининг "Нурафшон” жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Нукус туманидаги "Қирантов” овул фуқаролар йиғинининг "Жайҳун” жамоасига, учинчи ўрин Қанликўл туманидаги "Арзимбетқум” овул фуқаролар йиғинининг "Боймақли” жамоасига насиб этди.

Ғолиб жамоаларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026