14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 20:48
Жамият 👁 4,649

Истиқболга интилган ёшлар

Истиқболга интилган ёшлар

ҲАМ РАССОМ, ҲАМ ШОИРА

Инсон табиатан гўзалликка шайдо. Ким учундир қимматбаҳо, жимжимадор тақинчоқлар гўзал, яна ким учундир энг янги фасондаги либослар, яқинларининг чеҳраси, яратган боғ-у бўстони гўзал. Ён-атрофимизни қуршаб турган моддиятларда кўзни қувонтирадиган гўзалликлар бисёр. Биз уни ҳар лаҳзада хоҳлаганча кашф этишимиз мумкин. Лекин инсон табиатида шундай бир гўзаллик борки, биз уни гарчи кўзимиз билан кўрмасак-да, унинг қудратидан тафт оламиз, дилимиз, вужудимиз яйраб кетади бу гўзалликдан. Беихтиёр ҳавас ва ҳайратга чулғанамиз. Бу – қалб гўзаллиги. Маънавий баркамоллик сари интилиб, атрофидагиларни яхшилик, эзгулик сари чорлаб яшагувчи кўнгил бойлиги бу гўзаллик!

Манғит шаҳрининг Олмазор маҳалласида истиқомат қилувчи Манғитбек ака Эрниёзов ана шундай – бутун бойлигини кўнглига жамлаган инсон. Ниҳоятда камтар, камгап, табиатан камсуқум бу инсон умр бўйи ўз қалб гўзаллигини Аму элига, манғитликларга улашиб келаётган бўлса не ажаб. У халқнинг хоҳиш-иродасини, орзу-умидларини ифода этувчи суратлар чизади. Бу суратларга гўё рассомнинг қалб ҳарорати кўчгандай иссиқ, тафтли.

Манзурахон Манғитбек қизи ана шу инсоннинг фарзанди. У зиёли оилада шаклланган гўзал ижодий муҳит оғушида ўсди. Манғит шаҳрининг, Аму элининг жамики гўзал манзараларини, бетакрор табиати, меҳрибон, бағрикенг инсонларига хос одамийлик фазилатларини энг аввало отаси, таниқли рассом Манғитбек Эрниёзов яратган тасвирий санъат асарлари орқали ҳис этди. Отаси, онаси ўқиган китобларни ўқиди, улар амал қилгувчи ҳаёт қоидалари асосида тобланди. Манзурахон Аширбоева туманимиздаги 40-сонли умумтаълим мактабида таҳсилни бошлаган 7-8 ёшлариданоқ қўлига мўйқалам тутиб, отаси каби суратлар чиза бошлади. Чизган суратлари билан аввал ўзи таҳсил олган мактабда устозларининг, кейинчалик "Баркамол авлод” болалар маркази мутахассисларининг назарига тушди. Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида таҳсил олган Манзура турли хил кўрик-танловлар, адабий-бадиий ижодкорлик бўйича беллашувларнинг доимий иштирокчисига айланди. Бирон кун ҳам ижод қилишдан тўхтамаган Манзура коллежни муваффақиятли тугатиб, "Баркамол авлод” болалар марказида ишлай бошлади. Бу ерда рассомликка қизиқувчи болалар билан ишлашиш Манзура учун ҳам завқли, ҳам анчайин масъулиятли эди.

- Айниқса, ранглар танлаш масаласида баъзан қийналиб қолардим, - дейди у, – бундай пайтларда дадам менга доим устозлик қиладилар.

Тасвирий санъатнинг энг нозик сирларини дадаси Манғитбек акадан ўрганишдан, ўқиб-изланишдан асло чарчамайдиган Манзурахон "Юрт келажаги” кўрик-танловининг Республика босқичида совриндор бўлди ва кўрик-танловнинг махсус совғаси ҳамда Дипломи билан тақдирланди. У доимий равишда Наврўз – умумхалқ байрамига бағишланган ёш рассомларнинг Қорақалпоғистон Республикаси кўргазмасида ўз ижод намуналари ҳамда "Баркамол авлод” болалар марказининг тасвирий санъат тўгараги аъзолари томонидан тайёрланган суратлар жамланмаси билан муваффақиятли иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллаб келмоқда.

- Мен учун 2015 йил жуда омадли келди, - дейди Манзура қувонч билан. - Нукус Давлат педагогика институтининг тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси факультети талабаси бўлдим.

Орзулари томон дадил қадам ташлаган Манзура Аширбоева учун олийгоҳда таҳсил олиш, етук мутахассис олимлар, фидойи устозлар назари остида ижод этиш унинг ҳаётида янги-янги саҳифаларни очди. Болалигидан рассомлик билан шуғулланиб, мактабдаги ва коллеждаги устозларининг, турли хил кўрик-танловлар ташкилотчиларининг эътирофига сазовор бўлган Манзура ўзининг яна бир нозик қобилиятини намоён этди. Шеърий машқлари билан олийгоҳ ўқув аудиторияларидаги баҳс-мунозараларда, катта-кичик тадбирларда иштирок этиб, ижод аҳлининг назарига тушди.

Яқинда, сўлим куз фаслининг фараҳли кунларидан бирида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ташаббуси билан "Дўрман” ижод уйида бўлиб ўтган VII республика ёш ижодкорлар семинарида иштирок этиш бахтига муяссар бўлди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари Иқбол Мирзо, халқ шоири Маҳмуд Тоир, Турсунбой Адашбоев, Сувон Мели, Баҳодир Карим, Абдуқаюм Йўлдошев, Адҳамбек Алимбеков, Сирожиддин Рауф, Ўктам Мирзаёр, Клавдия Панченко, Нодир Жонузоқ каби эл ардоғидаги устоз шоир-у ёзувчиларнинг маҳорат мактаби таҳсилларида, суҳбатларида қатнашиб, Ўзбекистонинг турли вилоятларидан келган ёш ижодкорлар билан танишиш бахтига мушарраф бўлди. Ижод аҳли учун муқаддас гўша ҳисобланган табаррук даргоҳ – "Дўрман” ижод уйида ўтказилган шеърият анжумани даврасида ўз шеърларини ўқиди, устоз шоирлар маслаҳатларини тинглаб, олқиш ва дуосини олди.

- Мен шеърларимни доимо бошқаларга кўрсатмай, яшириб юрардим, - дейди Манзурахон Аширбоева. – Энди билсам, хато қилган эканман. Шеър - нафақат ўз кўнглим, балки ўзгалар кўнглининг ҳам мулкига айланиши мумкин экан. Республика ёш қаламкашларининг тўпламига менинг ҳам шеърларим киритилишини айтишганида зиммамда жуда катта масъулиятни ҳис этдим. Бу – маънавиятга дахлдорлик, тилга, адабиётга дахлдорлик туйғуси билан яшаш масъулияти.

Манзура Аширбоева энди 21 ёшга қадам қўйди. Унинг барча орзулари олдинда. Тасвирий санъат ҳамда шеъриятда бирдек ижод қилаётган Манзурахоннинг келажагига ишонгимиз келади. Унга бир самимий дўст, ижод майдонида ҳамфикр ва ҳамнафас сифатида:

- Истиқболга интилган қадамларинг қутлуғ, йўлларинг ойдин бўлсин, - деймиз.

 

Робия ЙЎЛДОШЕВА,

Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист.  

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019