14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 23:28
Жамият 👁 4,403

ОГОҲ ДИЛЛАР МАFЛУБ БЎЛМАЙДИ

ОГОҲ ДИЛЛАР МАFЛУБ БЎЛМАЙДИ

Ўзбекистон мозийдан бағрикенг, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик юксак қадр топган мамлакат. Мамлакатимиз тарихида бирон марта ҳам этник бўлинишлар, бир-бировни камситиш, бир миллат билан бошқа миллат ўртасида, бир дин вакиллари билан бошқа динга эътиқод қилувчилар ўртасида низолар бўлмаган ва ҳамиша инсоний туйғулар улуғ тутилган. Ўзбекистон заминида  ислом, хоссатан, христиан, яҳудий, баҳоий жамоалари ва кришнани англаш жамияти ҳамда улар билан биргаликда турли дин оқимлари ва йўналишлари вакилларининг тинч-осойишта, эътиқодда эмин-эркин яшаб, меҳнат қилаётганларининг ўзи диний бағрикенгликнинг мазмун ва моҳияти, мақсади нақадар эзгулигидан далолатдир.

"ЁҒОЧНИНГ БЎШИНИ ҚУРТ ЕЙДИ ДОИМ”

Ҳозир ХХI аср. Замон ўзгарган, турли сиёсий, иқтисодий, маънавий ва ижтимоий воқеаларга нисбатан дунёқарашлар ҳам... ўзгарган.

Асрлар давомида инсониятга эзгулик, яхшилик ва одамийлик тимсоли, маънавий тарбия воситаларидан бири бўлиб келган ислом динининг инсон ҳаётида тутган ўрни, унинг киши руҳиятини бошқаришдаги салоҳияти жуда катта. Ислом динининг ана шу беназир салоҳиятидан аксарият ғараз ниятли кучлар ўзларининг қабиҳ мақсадларини амалга оширишда фойдаланаётгани ҳам ХХI асрнинг глобал муаммоларидан бирига айланиб  бормоқда. Чунончи, бугунги давримизда асрлар давомида шаклланган миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик, этник сабр-тоқат каби маънавий қадриятларнинг илдизига болта уришга, айнан шу маънавий қадриятларни сохталаштиришга хизмат қилувчи омиллар, кучлар, гуруҳлар, оқимлар кун сайин урчиб, маънавият соҳаси ғоявий кураш майдонига айланиб қолди. Баъзан очиқдан-очиқ, баъзан эса яширин равишда уюштирилаётган мафкуравий хуружлар сиёсий кучлар кўзлаган натижаларни бермагач, дунё  халқларининг, хусусан, ўзбек халқининг ҳам маънавиятини издан чиқаришга ошкора уринишлар юз  бермоқдаки, маънавиятга қаратилган ҳар қандай таҳдид билими саёз, айниқса, диний саводсиз, ишонувчан кишиларни ўз домига тортмоқда. Чунки, бундай кишиларни хоҳлаган томонга эгиб олиш осонлигини ғоявий душманлар жуда яхши биладилар. Ахир буюк рус масалчиси Крилов "Ёғочнинг бўшини қурт ейди доим”, деб бежиз хулоса чиқармаган. Улуғлардан бири мафкурани "маънавий қилич” деб атаганини эсга олсак, мафкура майдонидаги "маънавий қиличбозлик” саҳнаси бугунги юксак тараққий этган давр учун янада хавфлироқ тус олиб бораётгани ҳеч кимга  сир эмас. Демак, бугунги маънавий таҳдид кучлари интернет тармоғидаги минглаб бузғунчи сайтлар орқали халқимизнинг бой маънавий дунёсини емириш, парчалаб ташлаш учун қиличларини қайраб турганларини бир лаҳза ҳам унутишга ҳаққимиз йўқ.

Интернет тармоғига ин қурган сайтларнинг аксарияти диний экстремизм, терроризм, эгоцентризмни тарғиб қилишини ҳисобга олсак, бу каби мафкуравий хуружлар майдонидаги "маънавий қиличбозлик” қандай нохуш оқибатларга олиб келишини англаш асло қийин эмас. Бундай "маънавий қилич” домига бошини тутиб бераётганларнинг аксарияти ёшлар эканлиги янада хатарли.

 

ЎЗИНИ АНГЛАГАН ЎҒИЛ

Яқин танишларимдан бирининг ўғли қўшни давлатда ишлаб, икки йил деганда уйига қайтди.

- Ўғлим бошқачароқ бўлиб қайтди, - деди бир куни онаизор. – Уйга кел, сен ҳам бир гаплашиб кўр.

Бордим, онаси куйиб-пишганича бор экан. Ўзга давлатда Р.Н. исмли бу ўғил фақат ишлаб пул топмабди, диний-экстремистик ташкилотлардан бирининг вакили билан "дўстлашибди” ҳам. "Таблиғчилар”да ундай экан, "Нурчилар”да бундай”, қабилида соф исломий ҳақиқатларни инкор этувчи адабиётлар ҳақида сўз юритиб, ўзининг "анча нарсани билиб олгани” ҳақида гапирди.

- Менга қара, - дедим "билими ғовлаб кетган” ўғилга, - Имом ал-Бухорий ким?

- Бир мусулмондир-да... – деди-ю дудуқланиб қолди, - д-диндор.

- Хожа Аҳрор Валий, Юсуф Ҳамадоний, Баҳоуддин Нақшбандий,Мотуридий, Марғинонийлар-чи?

Ўғил бошини эгиб қолди.

- Қуръони Каримдан бирон оятнинг мазмунини биласанми?

-...

- Билмайсан, ўша сен ишлаб қайтган жойда сени "ўқитмоқчи” бўлганлар тилга олган "Таблиғчилар” ҳам, "Нурчилар” ҳам ҳақиқий ислом динини бузиб талқин қилишган.

Мен унга ҳақиқий, соф исломий тушунчалар ҳақида гапирдим. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда "Ҳаммангиз Аллоҳнинг аркони (Қуръон)ни маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг” ("Оли Имрон” сураси, 103-оят) деб марҳамат қилганини, юқорида тилга олинган диний оқимлар айрим манфаатпараст кимсаларнинг ўйлаб топган мафкуравий саҳна кўринишларидан бири эканлигини, диний саводли бўлиш учун қандай адабиётларни ўқиши кераклигини тушунтирдим.

Шунда ўғил чет давлатда ўзи гувоҳ бўлган бир ҳолат ҳақида ҳикоя қилди: Ўзбекистондан бориб, ҳар хил қурилиш ишларида ёлланиб ишлаётган ёшларни ўз йўлларидан оғдириш мақсадида хорижда озод-эркин, тўкин-сочин жаннатий ҳаёт ваъда қилаётганлар асосан ишни диний адабиётлар тарғиботидан бошлашини, агар уларнинг айтганларини қилишса, мукофотлар беришларини айтаркан:

- Энди-чи, нима қилмоқчисан?  - сўрадим.

- Кўп нарсани билмас эканман, опа, - дейди у. – Ҳақиқий исломий таълимот ҳақидаги сиз айтган адабиётларни топиб ўқийман. Туманимизда намунали уй-жойлар қурилишини олиб бораётган қурилиш ташкилотларидан бирига ишга кирдим. Насиб қилса, олийгоҳга ҳужжат топшириш ниятим бор...

Яхшиямки, ўғил ортига қайтди. Яхшиямки, у диний-экстремистлар қўлидаги қўғирчоққа айланиб қолмасидан ўзини англади. Ҳаёт йўлини эзгуликлар томон бурди у. Қани энди, бўш вақтларини интернет оламидаги бузғунчи сайтларга кириш билан ўтказаётган айрим ўғил-қизларимиз ҳам ана шу ўғил каби ўз қалбларига қулоқ тутсалар, тўғри йўлдан адашмасалар...

 

ЎЗИНИ ВА СЎЗИНИ АНГЛАМАГАН МАЛЪУНЛАР

Агар  эътибор берган бўлсангиз, кейинги пайтларда Ўзбекистон телевидениесининг каналлари орқали эфирга кетма-кет узатилаётган тўғри йўлдан адашган кимсалар ҳақида ҳикоя қилувчи  кўрсатувларда бир оиладан бир эмас икки, ҳатто уч нафар ёшлар ўз оиласи, ота-онаси юзига оёқ қўйиб, туғилиб-ўсган юртигахоинлик қилганликлари ва уларга нисбатан ота-она, эл-юрт нафрати чексизлигига гувоҳ бўлаётирмиз.

Ё алҳазар! Бу ёшларга нима етишмаётирки, бирлари ҳатто давлат гранти асосида таълим олиб юриб, нуфузли олий таълим даргоҳи талабаси бўлатуриб, диний-экстремистик ва террорчи ташкилотлар қўлидаги қўғирчоққа айланиб улгуришган. Яна бирлари хорижда хорзорликда ўлим топишган. Ватанда эса...

Не кўргуликки, Ватанда онаизор кулфат ва уятдан зор қақшаб, ўғлидан воз кечиб турибди. Не умидлар билан вояга етказган жигаргўшасини оқ қилаётир она шўрлик. Онанинг боши эгилган, отанинг қадди букилган, опа-сингилларнинг юзлари шувут. Эл-юрт, маҳалла-кўй хоин ўғиллар дастидан "дод!” деб виждон ўтида қовурилган.

Энди айтинг, азизлар, оила тинч, ота-она, маҳалла, Ватан тинч, қўшни-қўшнисининг ҳурматини жойига қўйиб, бир-бирларига меҳр-оқибат кўрсатиб яшаётган юртдан бош олиб кетиш, четдан туриб, Ватан ғанимлари ва хоинларининг буйруғи билан ўзи туғилиб ўсган юртига ўқ узишга тараддудланиш бу сотқин, малъунларга нега керак бўлиб қолди?

Халқимизда "ўзини англаган сўзини англайди”, деган пурмаъно ҳикмат бор. Боиси, ўзини англаган инсон энг аввало ўзлигини, айтар сўзини англайди. Сўзини англаган инсон эса ўзгалар дилига йўл топа олади. Эл-юртига эзгуликлар уруғини сочиб яшайди. Ватан хоинлари – улар на сўзини, на ўзини англайдилар. Балки улар ўзгалар томонидан бошқариладиган маънавий қашшоқ, одамзот шаклидаги роботлардир. "От”, десалар отиб, "ўл”, десалар, ўлиб кетишга тайёр туришади улар. Бундайлар учун инсоний фазилатлар бегона. "Ҳизб-ут таҳрир”чими, "Таблиғчилар” ёки "Қора саллалилар”ми, "Нурчилар” ё бўлмаса энг ашаддий террорчи ташкилот ИШИДчиларми, қайси экстремистик ва террорчи  ташкилот аъзолари бўлишидан қатъий назар, истаган пайтларида ўз яқинларини, ота-онаси ва киндик қони томган она юртини сотишга, хонавайрон этишга тайёр.

 

Лоқайдлик – маънавий ҳалокатдир

Шу боис, биз ўсиб келаётган ёш авлодни, муҳтарам Президентимиз қайта-қайта таъкидлаганлари каби: "айниқса, ёшларни эътибордан чиқармаслигимиз лозим. Агар бугун биз улар билан шуғулланмасак, "бошқалар” шуғулланиши ва акс ҳолда кейин кеч бўлиши мумкин. Чунки, азалдан маълумки, бепарво одам душмандан ҳам хавфлироқдир”. Сабаби, душманнинг кимлигини, асл қиёфасини англаш осон. Лоқайд ва бепарво одамнинг қиёфасини ҳам,мақсадини ҳам англаш ўта қийин. Айнан шундай лоқайд одамлар "менга нима?” қабилида яшаб, шахсий манфаат қуллари сифатида шундоқ ичимизда, оёғимиз остида ўралашиб юрадилар ва энг хавфли бомбадан ҳам хавфлироқдирлар.

Президентимиз ўзларининг "Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида машҳур файласуфлардан бири ана шу ҳаётий ҳақиқатни чуқур таҳлил этиб, қуйидаги ҳаққоний фикрларни баён қилганлигини таъкидлаб ўтганлар: "Душманлардан қўрқма – нари борса, улар сени ўлдириши мумкин. Дўстлардан қўрқма – нари борса, улар сенга хиёнат қилиши мумкин. Бефарқ одамлардан қўрқ – улар сени ўлдирмайди ҳам, сотмайди ҳам, фақат уларнинг жим ва бепарво қараб туриши туфайли ер юзида хиёнат ва қотилликлар содир бўлаверади”.

Сўзим мухтасарида шуни қайта-қайта таъкидлашни истардимки, лоқайдлик – энг аввало маънавий ҳалокатдир. Иллоҳ-биллоҳ маънавиятимиз таназзулга юз тутмасин, жамиятимизда маънавий бўшлиқ юзага келмасин. Ҳар лаҳза огоҳ, ҳар лаҳза ҳушёр, ҳар лаҳза эътиқодда собит бўлган элни ҳеч қандай куч мағлуб этолмайди. Маънавиятимизга, юртимиздаги миллатлараро тотувликка, тенглик ва тинчликка, динлараро бағрикенгликка четдан туриб қилинаётган ҳар қандай таҳдид – бу халқимизнинг эркинлигига ва демакки, шахс эркига қарши таҳдиддир. Унга қарши курашиш, огоҳ яшаш халқимиз эркинлигини, тотувлик ва тинчлигини ҳимоя қилишдир.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

(Фото - http://protoday.globalproart.com)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019