14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 23:29
Жамият 👁 3,583

АЁЛГА ЭЪТИБОР - КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР

АЁЛГА ЭЪТИБОР - КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР

Мамлакатимизда истиқлол йилларида барча жабҳаларда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишларида, янгиланишларда халқимизнинг эртаги кунга ишонч билан қараши, ижтимоий фаоллиги, юрт истиқболи, тинч-осойишталиги учун дахлдорлик ҳисси билан яшаб меҳнат қилаётганликлари мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Айниқса, мустақиллигимизнинг илк йилларидан бошлаб амалиётга татбиқ этилган "Соғлом оила – соғлом авлод – соғлом келажак” ғояси оилаларда соғлом турмуш тарзининг камол топишига замин яратди.

Муҳтарам Юртбошимизнинг мамлакатимизнинг келажаги бўлмиш ёш авлод тарбиясини аввало оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданиятни юксалтириш, аёллар учун муносиб турмуш шароитини яратишдан бошлаш лозимлиги ҳақидаги йўл-йўриқлари асосида "Соғлом она-соғлом бола” мақсадли вазифасини амалга ошириш мақсадида кенг тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилганиги, ўсиб келаётган ёш авлод ҳақидаги ғамхўрлик давлатимиз қонунчилигида ҳам ўз ифодасини топаётгани бугун ҳаётимизда ўзининг ижобий самараларини бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майкунги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, 2014 йил 1 августдаги"2014 — 2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 22 июлдаги 156-сонли "Республиканинг қишлоқ  туманларида оналар ва болаларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ҳам оилалар фаровонлигини таъминлаш, уларда ижобий психологик иқлимнинг ҳукм суриши, оналар ва болалар саломатлигини сақлаш, оиланинг мустаҳкамлигига эришиш, унда ҳам жисмонан, ҳам маънан етук фарзандларнинг камол топишига эришиш каби улуғвор мақсадлар мужассамдир.

Мамлакатимиз дунёда хотин-қизлар учун қулай шароитлар яратиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. 2010йилда ЮНИСЕФнинг шарқий Европа, Болтиқбўйи ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари бўйича офиси томонидан оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасидаги дастурларни жорий қилишда Ўзбекистоннинг минтақадаги намунавий  модел сифатида эътироф этилгани ҳам бежиз эмас.

Муҳтарам Юртбошимиз томонидан 2010 йилнинг  "Баркамол авлод йили”, 2014 йилнинг "Соғлом бола йили”, дея номланишига мувофиқ қабул қилинган Далват Дастурлари ижроси бу борадаги ишларни яна янги босқичга кўтарди.

Бугунги кунда бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимизда ҳам ёш авлоднинг соғлом дунёга  келиши,эмин-эркин улғайиши ва етук инсонлар бўлиб вояга етишлари учун барча шарт-шароитлар муҳайё. Мактабларимизда болаларнинг фан асосларини чуқур эгаллашлари учун дарсдан ташқари турли  фан тўгараклари, спорт тўгараклари фаолият юритмоқда. Ўқувчиларнинг билимларини,турли касб-ҳунарларга қизиқишларини ривожлантиришга кўмаклашиш ва рағбатлантириш мақсадида турли мусобақалар, кўрик-танловлар ўтказилмоқда.

Уларнинг юртимизга муносиб ўғил-қизлар бўлиб вояга етишларига улкан эътибор қаратилмоқда. Улар орасида спорт мусобақалари, кўрик-танловларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Ўзбекистон босқичлари ғолиблари сафи тобора кенгайиб бораётгани бу борадаги ишларимизнинг ижобий самараларидир.

 Тугалланган 2015 йилда ҳам оила,дея аталмиш муқаддас қўрғоннинг бекалари бўлмиш аёлга - онага юксак эҳтиром кўрсатиш, унинг оғирини енгил қилиш, муносиб турмуш шароитларини яратиш, оила,оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида туманимизда кўпгина хайрли ишлар амалга оширилди. Ўтган икки йил давомида оналар ўлими қайд этилмаганининг ўзи бу борадаги саъй-ҳаракатлар самарали бўлганлигини кўрсатиб турибди. Ўтган йили4178 нафар соғлом чақалоқлар дунёга келди ва уларнинг меъёрида ўсиб ривожланишини тиббиёт ходимлари мунтазам назорат қилиб боришмоқда.

Хотин-қизлар билан ишлашиш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, меҳнатини муҳофаза қилиш, тадбиркорликка йўналтириш, кредит олишларига кўмаклашиш, янги иш ўринлари яратиш бўйича режа асосида иш олиб борилди.

Маълумки мамлакатимиз иқтисодиётида тадбиркорлик салмоқли ўрин тутади. Айни кунда иш билан банд бўлмаган аёл-қизларни мазкур соҳага жалб қилиш, фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2015 йилнинг ўзида туманимиз бўйича 200 нафарга яқин хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, шунингдек, истеъмол эҳтиёжлари ва таълим мақсади учун жами 1 млрд. сўмдан ортиқ миқдорда кредитлар берилди. "Амударё туманида 2015 йилда хотин-қизлар учун янги иш ўринлари ташкил этиш ва бандлигини таъминлаш манзилли дастури”га асосан аёл-қизлар учун 1704 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган эди. Амалда эса 1741 янги иш ўрни яратилди.

Туман хотин-қизлар қўмитаси ўз фаолиятини бошланғич ташкилотлар билан узвий алоқада ва ҳамкорликда олиб боради. Бошланғич ташкилотлар бизнинг туман хотин-қизлари ҳаётига чуқур кириб боришимизда, уларни эзгу мақсадлар йўлида бирлаштиришда, аёл-қизлар билан ишлашишда энг ишончли суянчимиз, таянчимиздир. Манғит шаҳридаги 3-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Сайёра Маткаримова "Хотин-қизлар қўмитасининг энг намунали бошланғич ташкилоти” кўрик-танловининг мамлакат босқичи ғолиби бўлганлиги бутун туманимиз хотин-қизларини қувонтиради, янада фаолликка ундайди.

Шунингдек, 2015йил якунларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги томонидан туман хотин-қизлар қўмитаси "Энг фаол хотин-қизлар қўмитаси”, дея эътироф этилди ва диплом, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Албатта,эришилган  натижалар билан чекланиб қолмай, янада янги марралар, муваффақиятлар сари интилаверамиз.

 Жорий йилнинг "Соғлом она ва бола йили”, дея номланиши фаолиятимизни янада жонлантиришимиз лозимлигини тақозо этади. Шунга мувофиқ, туман хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан "Туманда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизлар ва вояга етмаганлар билан ишлашиш бўйича 2015 йилда амалга оширилган ишлар, 2016 "Соғлом она ва бола” йилида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар”га бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда иштирок этган ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар, тиббиёт бирлашмаси, ХТМФМТТЭ бўлими масъул ходимлари, овул, маҳаллалар оқсоқоллари ва маслаҳатчилари, касб-ҳунар таълими муассасалари ва мавжуд мактаблар маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосарлари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари билан биргаликда 2015 йилда йўл қўйилган камчиликлар ҳам кенг муҳокама этилди ва 2016 йилдаги вазифалар белгилаб олинди. Жорий йилда ҳам туманимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий, маънавий, интеллектуал салоҳиятини ва сиёсий фаоллигини ошириш, пировардида турмушининг фаровон, гўзал ва сермазмун бўлишига эришиш бош мақсадимиздир. Чунки аёл – келажак эгаларини камолга етказувчи, ҳар қанча  ҳурмат ва эҳтиромга муносиб зот.

Кўклам ила ҳамқадам келадиган 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муҳтарама ва мукаррама аёл-қизларимиз учун ҳақиқий байрамдир.

Мен барчангизни шу қутлуғ кун билан табриклаб, узоқ умр, тани соғлик ва бахт-иқбол тилаб қоламан!

Марям АҲМЕДОВА, туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати.

(Фото - uza.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019