30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 08:21
Қишлоқ хўжалиги 👁 4,454

ЯНГИ ТЕХНИКАЛАР – ДЕҲҚОНГА ҚЎЛ-ҚАНОТ

ЯНГИ  ТЕХНИКАЛАР – ДЕҲҚОНГА ҚЎЛ-ҚАНОТ

Мамлакатимизда барча соҳалар қатори қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам ислоҳотлар жадал суръатлар билан олиб борилмоқда. Натижада Ўзбекистонда ғалла, полиз ва сабзавот каби озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек пахта етиштириш кўлами ҳам сезиларли даражада ошди.

Аграр соҳада эришаётган ютуқларимизда авваламбор мамлакатимизда фермерликни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилаётгани муҳим омил бўлмоқда.Тобора ривожланиб бораётган фермерлик ҳаракатини албатта биз юксак унум билан ишлайдиган техникаларсиз тасаввур қила олмаймиз. Шу боисдан ҳам мамлакатимизда фермер хўжаликларининг замонавий техникалар билан таъминланишига алоҳида эътибор берилмоқда.

Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 майдаги "Қишлоқ хўжалиги учун гусеницали тракторларни сотиб олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 121-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича туманимизда ҳам кўпгина ишлар амалга оширилди.

2002 йилдан кейинги давр мобайнида туманимизга бир қанча юқори унум билан ишлайдиган қишлоқ хўжалиги техникалари – 13 та Орион-630, 8 та МХ-140, 8 та МХ-135 ва 6 дона ТС60/70, занжирли сурим тракторларидан 71 та ВТ-150Д, 32 та YTO, 450 та ТТЗ-80-11 русумли чопиқ ва 42 дона юк ташиш тракторлари келтирилиб, фермер хўжаликларига лизинг асосида берилди.

Шунингдек, ўтган йил давомида туманимизга 20 та ТТЗ-100 НС, 3 та Т60-70 Орион тракторлари ва 3 та Доминатор комбайни келтирилди.

Туманимизга юқори унум билан ишлайдиган бундай техника ва механизмларнинг келтирилишида масъулияти чекланган жамият шаклидаги "Давр машлизинг” қўшма корхонасининг ёрдами катта бўлди.

Биз туман давлат техника назорати инспекцияси инспектори Давронбек Бобожонов билан чет давлатлардан келтирилаётган техникалар бўйича суҳбатлашганимизда у қуйидагиларни гапирди:

- Туманимиз фермер хўжаликларига Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган YTO русумли сурим тракторининг олиб келиниши ҳам йўлга қўйилди. Бу тракторда бульдозер қурилмасининг мавжудлиги, унинг ерларни ҳайдаш билан биргаликда челларни текислаш, дала четларини тўғрилаш каби ишларни амалга оширишда ҳам қулайлиги эътиборга лойиқ.

Экиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва экиш даврида иштирок этадиган техникалар паркини такомиллаштиришда, қишлоқ хўжалиги соҳасини жаҳон талабларига  жавоб берадиган замонавий занжирли ҳайдов тракторлари билан таъминлашда, фермер хўжаликлари техникаларига кўрсатиладиган  сервис хизматларининг турлари ва сифатини яхшилашда  масъулияти чекланган жамият шаклидаги "Давр машлизинг” қўшма корхонаси раҳбарлари катта ёрдам беришаяпти.

Хорижий давлатлардан олиб келинган тракторлар ҳайдовчиларининг малакасини ошириш мақсадида "Агротехсервис МТП” МЧЖда ҳар йили ўқишлар ташкил этилиб келинмоқда. Бу ўқув машғулотларида чет эл тракторлари мавжуд бўлган фермер хўжаликлари раҳбарлари ва трактор операторларига чет элда ишлаб чиқарилган техникаларга сервис хизмати кўрсатиш ва таъмирлаш, техника воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, тракторларни қишлоқ хўжалиги ишларини бажаришга тайёрлаш, тракторга қишлоқ  хўжалик агрегатларини ўрнатиш  қоидалари ва техник  талаблари, бошқарув тизимлари ва уларни ишлатиш, ўлчов-назорат асбоблари билан танишиш, улардаги маълумотларни таҳлил қилиш бўйича тушунчалар берилади.

"Давр машлизинг” қўшма корхонаси мутахассислари туманимизга тез-тез келишиб, чет эл тракторларининг ишлашини кўздан кечирадилар, айрим масалалар юзасидан тушунчалар берадилар. Шу билан биргаликда ушбу корхона раҳбарлари бизга зарур бўлган тракторлар эҳтиёт қисмларини олишимизга ҳам катта ёрдам беришаяпти.

Дарҳақиқат, мутахассис айтганидек, туманимиз қишлоқ хўжалигини механизациялаш, мавжуд техника ва механизмлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўлидаги бундай ҳаракатлар туманимизда қишлоқ хўжалиги экинларидан олинадиган ҳосилдорликни янада оширишга омил бўлиши шубҳасиз.

Техника – деҳқоннинг қўл-қаноти. Шу боисдан ҳам туманимиз қишлоқ меҳнаткашлари замонавий техникалардан унумли фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни янада кўпайтириш йўлида астойдил ҳаракат қилмоқдалар.

Алламберган ЖУМАНИЁЗОВ,

                                "Тараққиёт кўзгуси” газетаси мухбири.


Суратда: "Чўтбой бобо” фермер хўжалиги раиси Олимбой Сафарбоев ҳам YTO русумли трактордан иш жараёнида самарали фойдаланмоқда. 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026