14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 23:29
Жамият 👁 3,329

ҲАМИША НАВҚИРОН БАЙРАМ

ҲАМИША  НАВҚИРОН  БАЙРАМ

Келиб чиқиши шарқ халқларининг олис ўтмишига бориб тақалувчи, қарийб тўрт минг йилдан ортиқ вақтдан бери замонлар силсиласидан омон ўтиб, ҳақиқий  миллий байрамимизга  айланган Наврўзи олам айёмининг  қадр-қиммати истиқлол йилларида айниқса юксалди. Ўзлигимизга, ўз юртимизга ўзимиз эгалик қилиш имконини берган мустақиллик туфайли аждодларимиз ақл-у закоси ила яратилган жамики маънавий бойликлар, урф-одатлар, анъаналар, қадриятлар ҳаётимизга яна қайтди, йил сайин янги-янги маъно, мазмун билан бойимоқда, турмушимиздан тобора теран жой олмоқда.

Муҳтарам Юртбошимизнинг Фармонига биноан умумхалқ байрами – дам олиш  куни, дея эълон қилинган 21 март – Наврўз байрами ўлмас қадриятларимизни, урф-одатларимизни ўзида мужассам этгани билан ҳам кўнглимизга яқин ва қадрлидир.

Ҳа, байрам кунларида халқимизнинг ҳақиқий ўзбекона бағрикенглик, сахийлик, ҳамжиҳатлик каби эзгу фазилатлари янада ёрқинроқ намоён бўлади, кўнгиллар кўнгилларга пайванд бўлади.

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби Наврўз байрами тантаналари неча кундирки туманимизнинг овул, маҳаллаларида, меҳнат жамоаларида, ўқув муассасаларида ўзига хос тарзда шод-у хуррамликда нишонланмоқда. Элимиз интиқ кутган баҳорини, Наврўзини эзгу ниятлар билан қаршилаб, тантана қилмоқда.



19 март куни Манғит шаҳридаги Марказий ўйингоҳда нишонланган "Ассалом, Наврўз!” дея номланган театрлаштирилган байрам томошасига ташриф буюрган юртдошларимиз кўнглидаги юксак кўтаринки кайфият ҳатто беқарор, ўзгарувчан баҳор ҳавосига ҳам ўз таъсирини ўтказгандай, қуёш сахийлик билан нур сочди. Наврўз байрамига хос қулф уриб очилган гуллар, новдалар, яшиллик, баҳорий безаклар билан оро берилган ўйингоҳ ташқарисида туманимиздаги овул, маҳаллаларда фаолият юритаётган фермер хўжаликларида ўтган йилда етиштирилган мева, полиз маҳсулотлари, сабзавотларнинг, шунингдек пазанда аёллар тайёрлаган баҳорий таомлар, пишириқлар кўргазмалари намойиш этилди. Туманимиз раҳбарияти ва тантанага ташриф буюрган азиз меҳмонлар кўргазмаларни, уста ҳунармандларимиз меҳнати маҳсули намойишини завқ билан томоша қилиб, юқори баҳо бердилар.



Тантана бошланишига бағишланган жўшқин мусиқани барча олқишлар билан қарши олди.

Тантана туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Эрназаровнинг туман ҳокими, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Ражаббой Йўлдошевнинг туманимиз халқига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттириши билан бошланди. Йиғилганлар табрикни кўнгилларида улкан ҳаяжон ва қувонч билан тингладилар, туманимиз раҳбарига мустаҳкам соғлик, толмас куч-қувват тиладилар.



Наврўз байрамига бағишлаб туман Маданият ва спорт ишлари бўлими томонидан тайёрланган "Ассалом, Наврўз!”, деб номланган улкан театрлаштирилган томоша бошланди.



Соғ-омонликда, тинчлик-хотиржамликда, қўмсаб, соғиниб етганимиз – кўкламни, қадимий ва ҳамиша навқирон миллий Наврўз айёмини, она Ватанни, тинчлик, осойишталикни тараннум этган куй, қўшиқ, айтишувлар, рақслар, рамзий Баҳоройнинг, Деҳқонбобонинг ташрифи барчага завқ бағишлади, кўнгилларда меҳр-оқибат, дўстлик, биродарлик билан умргузаронлик қилаётганимиз – шу муқаддас заминимизга, юртимизга меҳр-муҳаббат каби энг эзгу туйғулар жўш урди.



Тантана спорт мусобақалари, кураш, қўчқор уриштириш каби миллий кўнгилочар ўйинлар билан узоқ давом этди.



Наврўз байрамига бағишланган тантанада Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Б.Янгибоев иштирок этди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019