Ватан севгиси
Ватан – бу биз яшайдиган, умргузаронлик қиладиган жой. Ватанимизда урф-одатлар, байрамларимиз кўп. Бу байрамларни янада бойитиб, авлодларга етказиш биз учун ҳам қарз, ҳам фарз. Дунёда Ватанлар жуда кўп, лекин бизнинг Ватанимиз дунёда ягона. Ҳамма ўз Ватанини севади. Агар севмаганда иссиқ жойлардаги инсонлар иссиқдан, совуқ жойлардаги инсонлар совуқдан қочиб, бошқа мамлакатларга бош олиб кетмасмиди? Агар инсонда Ватан муҳаббати кучли бўлса, унда албатта, мардлик ҳам бўлади. Масалан, Широқ бобомиз Ватанини ҳимоя қилиш учун ўз жонидан кечишга ҳам тайёр бўлган. Широқ қалбидаги Ватанга муҳаббат туйғуси унга мардлик ато этган. Биз ҳам она Ўзбекистонимизни бутун борлиғимиз билан севамиз ва унга мардона хизмат қиламиз.
Мардлар қўриқлар,
Она Ватанни.
Кучлилар енгар,
Ёвуз душманни.
Ватан – шонимиз,
Номус-оримиз.
Ватанни севсак,
Кулар бахтимиз.
Шон-шараф бўлсин,
Ўзбекистонга.
Гуллаб-яшнасин,
Мангу жаҳонда.
Шерзод ЁЛҒАШЕВ, 60-сонли мактаб ўқувчиси.
(Фото - http://uza.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶