28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 08:11
Жамият 👁 329

“Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг республика босқичи ўтказилди

“Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг республика босқичи ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикасида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳарбий-амалий кўникмаларини ривожлантириш, жисмоний ва маънавий баркамоллигини оширишга қаратилган “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг республика босқичи юқори савияда ўтказилди. Мудофаа вазири кубоги учун ташкил этилган мазкур нуфузли беллашувда умумтаълим мактабларининг энг фаол ва иқтидорли ўқувчилари ўз билим, маҳорат ва жасоратини намоён этди.

Мусобақада туман босқичларида фахрли биринчи ўринни эгаллаган 17 та жамоа иштирок этди. Улар умумтаълим мактабларининг 10–11-синф ўқувчиларидан иборат “Ватан таянчи” отряди аъзоларидир. Ёшлар 7 та жамоавий ва 3 та якка тартибдаги, жами 10 та мураккаб ҳамда масъулиятли шарт асосида ўзаро беллашди. Ҳар бир шарт иштирокчилардан нафақат жисмоний чидам ва чаққонликни, балки тезкор фикрлаш, жамоавий ҳамжиҳатлик ва юртга садоқат каби муҳим фазилатларни ҳам талаб қилиши билан аҳамиятли бўлди.

Беллашувлар давомида саф қўшиғини ижро этиш, арқон тортиш, турникда тортиниш, пресс машқлари, ҳарбий эстафета ва ўқ отиш бўйича синовлар ташкил этилди. Бу шартлар ёшларнинг жисмоний тайёргарлиги, интизоми ва матонатини синаш билан бирга, уларда ҳарбий муҳитга хос масъулият ва иродани ҳам шакллантирди. Шу билан бирга, “Темур тузуклари билимдони” шарти орқали иштирокчилар миллий тарих, ҳарбий мерос ва аждодлар жасоратига оид билимларини синовдан ўтказдилар.

Мусобақанинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, унда ёшларнинг амалий тайёргарлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш, АК-74 қуролини сочиш ва йиғиш каби синовлар иштирокчиларнинг назарий билими амалиёт билан уйғун эканини кўрсатди. Замонавий тафаккур ва инновацион ёндашувни акс эттирган робототехника кўргазмаси эса мусобақага алоҳида руҳ бағишлаб, ёш авлоднинг технологияларга бўлган қизиқиши ва салоҳиятини яққол намоён қилди.

Беллашувлар жараёнида ҳар бир жамоа ўзининг жипслиги, қатъияти ва ватанпарварлик туйғусини кўрсатиб, ғалаба сари интилишини намоён этди. Майдонда ҳукм сурган соғлом рақобат, шижоат ва жўшқин кайфият ёшларнинг қалбида юртга садоқат, халқ ва Ватан олдидаги масъулият ҳиссини янада мустаҳкамлади.

Тадбир якунида ғолиблар ва фаол иштирок этган жамоалар Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўмондони, Ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда ҳудудий “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан муносиб тақдирланди. Энг юқори натижани қайд этиб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритган жамоага қўмондон кубоги топширилди ва улар Мудофаа вазирлиги босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Мазкур мусобақа ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни жисмонан бақувват, маънан етук ва юрт тақдирига дахлдор авлод сифатида вояга етказиш йўлида муҳим аҳамият касб этди. Зеро, Ватан келажаги уни севувчи, ҳимоя қилишга тайёр ва билимли ёшлар қўлидадир. Бу каби мусобақалар эса Янги Ўзбекистоннинг ишончли таянчи бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялашда муҳим ўрин тутади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026