ХОТИРАЛАР ТИЛГА КИРГАН ЛАҲЗАЛАР
Яқинда 1996 йилда 38-мактабни тамомлаган собиқ ўқувчилар ўзлари таълим олган жонажон мактаби бағрида учрашдилар. Улар мустақил ҳаётга қадам қўйиб, ҳаёт йўллари ҳар қайсисини ҳар ёққа элтмасин, ораларидаги дўстлик, меҳр-оқибат, эл корига яраш, ҳаётда ўз ўринларини топишдек эзгу мақсадлар уларни доим бирлаштириб туради, тез-тез бир-бирини йўқлаб турадилар, дийдорлашишдан қувонадилар. Аммо мактабни бирга битирган тўрт синф ўқувчиларининг айнан мактаб бағрида жамулжам бўлиб учрашиши, азиз устозларининг ҳам дийдорини кўриш бахти, ҳаяжони ўзгача бўлди.
Собиқ синф раҳбари, ҳозирги кунда 36-сонли мактабнинг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Пошша Омонова, собиқ синф раҳбарлари Марям Камолова, шунингдек Сарагул Худойберганова, айни кунда Манғит Иқтисодиёт коллежи ўқитувчиси Махсуда Полвоноваларнинг ўқувчиларни синфхонада кутиб олиб йўқлама қилиши, "Дийдорлашув” деб номланган дарсни ўтиш лаҳзалари, айниқса ҳаяжонларга бой бўлди. Устозлар ва шогирдлар 20 йил олдинги ҳаётига қайтгандек бўлишди. Гарчи собиқ ўқувчилар бугунги кунда турли касб эгалари бўлиб фаолият юритаётган бўлсалар-да, устозлари сабоғини, тилакларини кўнгилларида сақлаб юрганликларини изҳор этишди, айнан ўқувчилик даврида олган билимлари ҳаётда жуда қўл келганини таъкидлашди.
20 йиллик хотиралар, дил изҳорлари, дийдор қувончи билан ўтган учрашув ҳар бир собиқ ўқувчининг, устозларнинг кўнгилларида ўчмас таассуротлар қолдирди.
Холбика ДУРДИЕВА,
38-сонли мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶